← Назад
Решение #2896036 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3962-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 01 август
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Э.Сулаймонов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “КЎКЛАМ ЎЛКА” фермер
хўжалигидан етказиб берилган электр энергияси учун 51.318.791 сўм миқдорида
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “КЎКЛАМ ЎЛКА”
фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар)дан етказиб берилган электр
энергияси учун 51.318.791 сўм миқдорида асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 341-моддаси тўртинчи қисмига асосан ундирувчи,
қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан
эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур
шахсларнинг келмаганлиги, аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Бундай ҳолатда суд, ИПК 128, 170-моддаларига мувофиқ ишдаги мавжуд
ҳужжатлар аризани мазмунан тўғри ҳал қилиш учун етарли деб ҳисоблаб, ишни
жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларни тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, иш ҳужжатларига холисона
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 15
апрелда 060122-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти
шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “корхона” тармоқлари орқали электр
энергиясини жавобгар “истеъмолчи”га етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга тармоқлари орқали
электр энергияси етказиб берган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 июн ҳолатига истеъмол
қилинган электр энергиясидан жами 51.318.791 сўм миқдорида қарздорлик юзага
келганлиги бўйича тарафлар ўртасида икки томонлама солиштирма далолатнома
расмийлаштирилган.
Бироқ, жавобгар истеъмол қилинган электр энергия ҳақини ўз вақтида
тўлаш чораларини кўрмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 июн ҳолатига
истеъмол қилинган электр энергиясидан жами 51.318.791 сўм миқдорида
қарздорлик юзага келган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 51.318.791 сўм миқдоридаги асосий қарз ундиришни сўраган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйичамажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот
шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг
ўрнини қоплаши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Даъвогарнинг қарзни узиш тўғрисидаги ёзма талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 51.318.791 сўм миқдоридаги асосий
қарзни ундириш талаби даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмалари,
шартнома, икки томонлама расмийлаштирилган таққослаш далолатномаси ва
бошқа тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Бундай ҳолатда суд, даъво талабининг 51.318.791 сўм миқдоридаги асосий
қарзни ундириш талаби ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекс 118-моддаси
биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида эса, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2банди талабига мувофиқ, 1.026.376 сўм миқдоридагидавлат божини жавобгар
зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “КЎКЛАМ ЎЛКА” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 51.318.791 сўм
миқдоридаги асосий қарз ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “КЎКЛАМ ЎЛКА” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 1.026.376 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов