← Назад
Решение #2896041 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9860-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 01 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида,Гулистон шаҳар
прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова, даъвогар вакили Ш.Бобобеков
(06.02.2025 йилдаги 36-01-14/505-сон ишончнома асосида), жавобгар вакили
У.Абдуллаев (23.07.2025 йилдаги 475-сон ишончнома асосида) ва Сирдарё
вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина
(28.05.2025 йилдаги 01/20-32/4-сон ишончнома асосида) лар иштирокида,
Гулистон шаҳар прокурорининг даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ
“ ududg zt `min t” манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” давлат
муассасаси “ ududg zt `min t”) ҳисобидан 6 119 472 сўм табиий газ ҳақини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Гулистон шаҳар прокурори (прокурор) даъвогар “ ududg zt `min t”
АЖ (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “ ududg zt `min t”
давлат муассасаси (жавобгар) ҳисобидан 6 119 472 сўм табиий газ ҳақини
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик
бошқармаси (ғазначилик) ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия бош
бошқармаси (молия) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган, Ғазначилик суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Гулистон шаҳар Ғазначилик хизмати бўлими томонидан судга
маълумотнома тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК)нинг170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд, ишни Ғазначилик вакил(лар)и иштирокисиз ишдаги ва
тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабини
қувватлаб, прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бугунги кунгача ҳам
тўланмаганлигини
тушунтириб,
прокурорнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, эътирозларини йўқлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган молия вакили даъво талабларига
эътирози
йўқлигини
билдириб,
прокурорнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра прокурорнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
(ФК)
234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
тўғрисида 2025 йил 22 январда 1230120014-сон шартнома (шартнома)
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари
орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни
мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни
қабул қилиш мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.6-бандида жавобгар томонидан олинган газ учун узилкесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг
10-кунигача амалга ошириши шартлиги белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга газ тармоқлари
орқали табиий газни етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган табиий газ
ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 2025 йил 01 июнь ҳолатига табиий газ ҳақидан 6 119 472 сўм
қарзи вужудга келган.
Жавобгар томонидан истеъмол қилинган табиий газ тарафлар ўртасида
электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланган.
Даъвогарнинг истеъмол қилинган табиий газ ҳақи бўйича юзага келган
қарз суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли прокурор даъвогар манфаатида даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 119 472 сўм
табиий газ ҳақини ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, прокурорнинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 6 119 472 сўм табиий газ ҳақини ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, прокурорнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Прокурорнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги
ПФ - 91-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2025 йил 01 августдан 412 000 сўм
этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд прокурорнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 412 000 сўм
давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Гулистон шаҳар прокурорининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t”i давлат муассасаси ҳисобидан:
- даъвогар ““ ududg zt `min t”” АЖ фойдасига 6 119 472 сўм табиий
газ ҳақи ва 37 500 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов