Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9850 Дата решения 01.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7afa5836-e9a4-4c42-ac6f-b2d0dccbacc2 Claim ID PDF Hash 56b4f208f810a2b8... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9850-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 01 август Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова ва даъвогар вакили – юрисконсульт М.Холбўтаев (04.06.2025 йил G’ -06/0580-сон ишончнома асосида) иштирокида, Гулистон шаҳар прокурорининг даъвогар ududg zt `min t АЖ манфаатида жавобгар ududg zt `min t ҳисобидан 39 881 301,85 сўм қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Гулистон шаҳар прокурори (кейинги ўринларда – прокурор) даъвогар ududg zt `min t АЖ (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ududg zt `min t МЧЖ (кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 39 881 301,85 сўм қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у(лар)нинг вакил(лар)и суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризаси талабларини қувватлаб, даъво аризаси судга кирим бўлгандан кейин жавобгар томонидан қарздорлик ихтиёрий равишда тўлиқ қопланганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризаси судга кирим бўлгандан кейин жавобгар томонидан қарздорлик ихтиёрий равишда тўлиқ қопланганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради ва судга тўлов ҳужжатини тақдим қилди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, прокурорнинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2019 йил 04 январда тузилган 511110-сон юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг электр энергиясидан 2025 йил 01 июнь ҳолатига 39 881 301,85 сўм қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси бўйича электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар жавобгарга юборилган. Даъвогарнинг шартнома бўйича юзага келган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли прокурор томонидан судга жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 39 881 301,85 сўм қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Қайд этилганларга асосан, суд, прокурорнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 39 881 301,85 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг 2025 йил 14 июлдаги 147-сон маълумотномасига кўра, даъвогар томонидан судга даъво ариза тақдим этилганидан сўнг, жавобгар томонидан 2025 йил 18 июлдаги 91-сон тўлов топшириқномаси билан фойдаланган электр энергияси учун 40 000 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилган. Шу боис суд, 2025 йилнинг 18 июль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида электр энергиясидан қарзи мавжуд эмаслиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бешинчи қисмига биноан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга баён этилганларга кўра, суд прокурорнинг даъво талабларини у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли рад этишни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи миқдорида (39 881 301,85 х 2%=) 797 626,04 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ududg zt `min t МЧЖ ҳисобидан даъвогар ududg zt `min t АЖ фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ududg zt `min t МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 797 626,04 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов