← Назад
Решение #2896045 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3963-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 01 август
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси ХХХ вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “E MPLE RISE”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган, жавобгар Боёвут туман
мактабгача ва мактаб таълими бўлимига нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил
04 февралда тузилган 02-сонли шартнома, 2025 йил 02 мартда тузилган 03сонли шартнома, 2025 йил 01 апрелда тузилган 04-сонли шартнома ва 2025 йил
01 майда тузилган 05-сонли шартномалар ҳақиқий эмаслиги сабабли ҳақиқий
эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 174.757.430 сўм миқдоридаги пул
маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
Оқолтин туман прокурорининг ёрдамчиси О.Қобилов, даъвогар вакили
А.Хайруллаев (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХ вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда - палата) судга мурожаат қилиб, даъвогар “E MPLE
RISE” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар)
манфаатида киритган, жавобгар Боёвут туман мактабгача ва мактаб таълими
бўлими (кейинги ўринларда - жавобгар)га нисбатан тарафлар ўртасида 2025
йил 04 февралда тузилган 02-сонли шартнома, 2025 йил 02 мартда тузилган 03сонли шартнома, 2025 йил 01 апрелда тузилган 04-сонли шартнома ва 2025 йил
01 майда тузилган 05-сонли шартномалар ҳақиқий эмаслиги сабабли ҳақиқий
эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 174.757.430 сўм миқдоридаги пул
маблағини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза важларини
қувватлаб, тарафлар ўртасидаги шартномалар тўғридан-тўғри тузилганлигини,
бу бўйича танлов ўтказилмаганлигини маълум қилиб, 2025 йилдаги қарздорлик
учун тўланган маблағлар инобатга олинган ҳолда даъвога киритилганлигини
билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ишда мавжуд ҳужжатларга
асосан суддан қонуний қабул қилишни сўради.
Жавобгар ва палата, шунингдек Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати
бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси иштирок
этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд
ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил давомида мактабгача
таълим ташкилотлари тарбияланувчилари истеъмоли учун озиқ овқат
маҳсулотлари харид қилиш учун тарафлар ўртасида шартномалар имзоланиб,
маҳсулотлар харид қилинган, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларига кўра тендер ва шартномаларни ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаган.
Хусусан,тарафлар ўртасида 2025 йил 04 февралда тузилган 02-сонли
шартнома, 2025 йил 02 мартда тузилган 03-сонли шартнома, 2025 йил 01
апрелда тузилган 04-сонли шартнома ва 2025 йил 01 майда тузилган 05-сонли
шартномаларга асосан харид қилинган озиқ овқат маҳсулотлари қиймати жами
174.757.430 сўмни ташкил этиб, ушбу шартномалар бўйича тендер
ўтказилмаган, жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли
ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган, натижада ушбу шартномалар ҳақиқий
эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб жавобгардан 174.757.430
сўм миқдоридаги пул маблағни ундириш сўралган.
Суд, даъвогарниг важларини қисман тасдиқланган деб ҳисоблайди, чунки
тарафлар 2025 йил давомида мактабгача таълим ташкилотлари
тарбияланувчилари истеъмоли учун озиқ овқат маҳсулотлари харид қилиш
учун шартномалар имзоланиб, маҳсулотлар харид қилинган, тендер ўтказиш ва
шартномаларни ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш тартибига тўлиқ риоя
қилинмаган.
Натижада, тарафлар ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар имзоланиб,
тендер ўтказиш ва шартномаларни ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш
тартибига риоя қилинмасдан маҳсулотлар етказиб берилган.
2025 йил февраль-май ойларида жами харид қилинган маҳсулотлар
бўйича жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 174.757.430 сўмни
ташкил этган.
Мазкур қарздорлик бугунги кунгача жавобгар томонидан тўланмасдан
қолган.
Жавобгарнинг фаолияти бюджет маблағлари хисобига амалга
оширилсада Қонунлар талаби бўйича даъвода кўрсатилган шартномалар
бўйича тендер ўтказилмаган ва улар ўртасида имзоланган шартномалар
ғазначиликдан рўйхатга олинмаган ва ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топган.
Даъвода қарздорлик юзага келишига асос бўлган тарафлар ўртасида 2025
йил 04 февралда тузилган 02-сонли шартнома, 2025 йил 02 мартда тузилган 03сонли шартнома, 2025 йил 01 апрелда тузилган 04-сонли шартнома ва 2025 йил
01 майда тузилган 05-сонли шартномаларга асосан харид қилинган озиқ овқат
маҳсулотлари қиймати жами 174.757.430 сўмни ташкил этиб, ушбу
шартномалар бўйича тендер ўтказилмагани, жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул
маблағи йўқлиги сабабли юқоридаги шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмасдан қолиши натижасида, ушбу шартномалар ҳақиқий эмаслиги
сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб жавобгардан 174.757.430 сўм
миқдоридаги пул маблағини ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва
учинчи қисмларига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 24 июндаги
345-сонли қарори ва қарор билан тасдиқланган Низом талабида хам жавобгар
билан боғлиқ битимлар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиши назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК) 112-116-моддаларига асосан битимнинг давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради
ва бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди, ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Давлат
ташкилотлари билан битимлар имзолашда Ўзбекистон Республикасининг
2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 64моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 03 июлдаги “Рақобат
тўғрисида”ги
Қонунига
асосан
тендер
ўтказилиши,
Ўзбекистон
Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 24 июндаги 345-сонли қарори
билан тасдиқланган Низом талабига асосан битим Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
28.11.2014 йилдаги 269-сонли қарорининг 7-8, 20, 24-бандларида низоли бўлган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида тушунтириш берилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги 17-сонли қарорининг 9-бандида хам тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан суд, низонинг вужудга келишига асос бўлган
тарафлар ўртасида 2025 йил 04 февралда тузилган 02-сонли шартнома, 2025
йил 02 мартда тузилган 03-сонли шартнома, 2025 йил 01 апрелда тузилган 04сонли шартнома ва 2025 йил 01 майда тузилган 05-сонли шартномалар ҳақиқий
бўлмаганлиги сабабли, тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган
ҳамма нарсани қайтариб бериши лозим ва олинган нарсани аслича қайтариб
бериш мумкин бўлмаганида, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа
оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан
тўлаши шарт деб ҳисоблаб, тарафлар ўртасида имзоланган юқоридаги
шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий
эмаслик оқибатини даъвогар манфаатида қисман қўллаб, жавобгардандаъвогар
фойдасига 174.757.430 сўм миқдоридаги пул маблағини ундиришни лозим
топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи
ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 3.495.148,60 сўм
миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан
тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
ХХХ
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «E MPLE RISE» масъулияти чекланган жамияти
манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 04 февралда тузилган 02-сонли шартнома,
2025 йил 02 мартда тузилган 03-сонли шартнома, 2025 йил 01 апрелда тузилган
04-сонли шартнома ва 2025 йил 01 майда тузилган 05-сонли шартномалар ўзўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати
даъвогар манфаатига қўлланилиб, даъвогар «E MPLE RISE» масъулияти
чекланган жамияти фойдасига жавобгар Боёвут туман мактабгача ва мактаб
таълими ҳисобидан 174.757.430 сўм миқдоридаги пул маблағи (зарар) ва 37.500
сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Боёвут туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан
Республика бюджетига 3.495.148,60 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов