← Назад
Решение #2896047 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10197-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 01 август
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Эшонқулов (тугатиш (суд)
бошқарувчиси) иштирокида, даъвогар “ ududg zt `min t”МЧЖнинг жавобгар
“ ududg zt `min t”) ҳисобидан 26 000 000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси
(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда “ ududg zt `min t”фермер хўжалиги (жавобгар)
ҳисобидан 26 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
127,128,170-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодекс-да назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган
фьючерс шартномаси бўйича жавобгарга агротехник тадбирларни амалга
ошириш учун 26 000 000 сўмлик кредит маблағлари берилганлиги, шундан
қарздорлик вужудга келганлиги, ҳеч қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига
қайтарилмаганлиги билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
Кодекси (ФК)нинг
236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октябрда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгарга агротехник тадбирларни амалга ошириш
учун 26 000 000 сўм кредит маблағи берилганлиги, бу банк маълумотномаси
билан тасдиқланганлиги, жавобгар томонидан маблағлар даъвогар ҳисоб
рақамига қайтарилмаганлиги ёки буғдой маҳсулоти топширилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартномалар,
жавобгарга
берилган
маҳсулотлар
бўйича
ишлар
бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар топилмаганлиги сабабли даъвогар
тугатиш бошқарувчиси жавобгарга талабнома юбориб, пул маблағларини
қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан жами 26 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади ва ўзининг
эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг қарздорлиги ишда мавжуд
банк маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини
топганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 26 000 000 сўм асосий қарз ундиришни
лозим топади.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига даъво баҳоси
26 000 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 520 000 сўм миқдорида давлат божи ва
даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим топиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚА Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар“ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 26 000 000 сўм асосий
қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 520 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов