← Назад
Решение #2896049 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3952-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 01 август
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар «Ховос туман йўллардан фойдаланиш
корхонаси» давлат муассасасининг жавобгар “DEGREZ QURILISH SERVIS”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 526.307.325 сўм миқдорида асосий
қарз ва 234.206.760 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Бурхонов (ишончнома асосида)
иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат
муассасаси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “DEGREZ QURILISH SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
526.307.325 сўм миқдорида асосий қарз ва 234.206.760 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада сўралган
талабларини қувватлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 341-моддаси тўртинчи қисмига асосан ундирувчи,
қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан
эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур
шахсларнинг келмаганлиги, аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Бундай ҳолатда суд, ИПК 128, 170-моддаларига мувофиқ ишдаги мавжуд
ҳужжатлар аризани мазмунан тўғри ҳал қилиш учун етарли деб ҳисоблаб, ишни
жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида 2024 йил 04 июнда 35-сонли асфальтбетон маҳсулотини етказиб бериш
шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, “Маҳсулот етказиб берувчи” (даъвогар)
асфальтбетон маҳсулотни етказиб беришни, “Сотиб олувчи” эса етказиб берилган
маҳсулотини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича жами 526.307.325 сўмлик
асфальтбетон маҳсулоти етказиб берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз
қабул қилиб олган.
Маҳсулот етказилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган 526.307.325 сўмлик асфальтбетон ҳисоб-варақ фактура орқали
жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган.
Жавобгар қабул қилиб олинган асфальтбетон маҳсулотлари учун тарафлар
ўртасида тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги
сабабли даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулот учун жами
526.307.325 сўм пул маблағлари бугунги кунга қадар келиб тушмаган.
Натижада, даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан мажбурий
тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами
526.307.325 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд электрон
ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тараф кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва
исботини топди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи
қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат
бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар
яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда
иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФК 437-моддасига маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи —
сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 446-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага
мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган
барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарорини2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга
бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар
ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг
қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча
ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақ-фактуранинг электрон
рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон
рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди.
Шу Низомнинг 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган
электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан
электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад
этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
ФК 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Суд юқоридагиларга кўра даъвогарнинг 526.307.325 сўм асосий қарзни
ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 234.206.760 сўм миқдорида
пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги Қонуни” нинг 32-моддаси иккинчи
қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (Сотиб олувчи) етказиб берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлаши белгилаган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.4-бандида етказиб берилган товарлар
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (Сотиб олувчи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгилаган.
Шунга кўра, даъвогар юборган маҳсулотларини пулини ўз вақтида
тўланмаганлиги учун кечиктирилган кунлар учун жавобгардан 234.206.760 сўм
пеня ундириб бериш сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарорининг 4бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг
энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг пеня ундириш
қисмини қисман 35.000.000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 526.307.325 сўм асосий
қарз ва 35.000.000 сўм пеняни ундиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 116, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ
Даъвогар «Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат
муассасасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “DEGREZ QURILISH SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар «Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» давлат
муассасаси фойдасига 526.307.325 сўм асосий қарз, 35.000.000 сўм пеня,
шунингдек олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “DEGREZ QURILISH SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 15.210.282 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига белгиланган муддатда апелляция ёки
кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
А.Я. Олламов