Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3960 Дата решения 01.08.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый ШОХРУХ ЗАЙНУРА
Source ID 9394e1ee-6d5c-47a8-94e2-0a64c8ac0d2e Claim ID PDF Hash c460e98a9fccb74e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3960-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 01 август Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Э.Сулаймонов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар «ШОХРУХ ЗАЙНУРА» фермер хўжалигидан етказиб берилган электр энергияси учун 11.472.731 сўм миқдорида асосий қарз ва 2.432.182 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар «ШОХРУХ ЗАЙНУРА» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар)дан етказиб берилган электр энергияси учун 11.472.731 сўм миқдорида асосий қарз, 2.432.182 сўм миқдорида пеня ва 37.500 сўм миқдорида почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 01 июлда 666316-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “корхона” тармоқлари орқали электр энергиясини жавобгар “истеъмолчи”га етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 июнь ҳолатига истеъмол қилинган электр энергиясидан жами 11.472.731 сўм миқдорида қарздорлик юзага келганлиги бўйича тарафлар ўртасида икки томонлама солиштирма далолатнома расмийлаштирилган. Бироқ, жавобгар истеъмол қилинган электр энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 июнь ҳолатига истеъмол қилинган электр энергиясидан жами 11.472.731 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 11.472.731 сўм миқдоридаги асосий қарз ва 2.432.182 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйичамажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги кўрсатиб ўтилган. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Даъвогарнинг қарзни узиш тўғрисидаги ёзма талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 11.472.731 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш талаби даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмалари, шартнома, икки томонлама расмийлаштирилган таққослаш далолатномаси ва бошқа тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолатда суд, даъво талабининг 11.472.731 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш талаби ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 2.432.182 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 3.10-бандида,тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартномалар шартлари ва қонун талабига кўра асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд,ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 1.000.000 сўм миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекс 118моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 375.000 сўм миқдоридагидавлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «ШОХРУХ ЗАЙНУРА» фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 11.472.731 сўм миқдоридаги асосий қарз, 1.000.000 сўм миқдорида пеня ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «ШОХРУХ ЗАЙНУРА» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 375.000 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья А.Я. Олламов