← Назад
Решение #2896068 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| Кодекси | 257 | — | code_article | |
| йича мажбурият ушбу Кодекс | 313 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10214-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 29 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили А.Эшонқулов (тугатиш (суд) бошқарувчиси),
жавобгар вакили Ж.Усмонов (ишончнома асосида), Гулистон тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили С.Милтиқбоева
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “GULIS N G` LL
KL S R” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ UZ FF R
G Y ULL
U F SI” фермер хўжалиги ҳисобидан 48 760 000 сўм асосий
қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш (суд) бошқарувчиси(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда “ UZ FF R G Y ULL
U F SI” фермер хўжалиги (жавобгар) ҳисобидан 48 760 000сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан Гулистон тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Кенгаш) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгарга буғдой етиштириш учун тарафлар ўртасида
тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 48 760 000сўмлик
маҳсулотлар
берилганлиги,
хизматлар
кўрсатилганлиги,
натижада
48 760 000 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар томонидан ҳеч
қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги, етказиб берилган
маҳсулотлар қийматига мутаносиб ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслигинибилдириб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, ҳисобварақ-фактура тасдиқланган бўлса-да, бироқ маҳулотни
олмаганлиги, даъвогар билан шартнома тузмаганлиги, ҳисобварақ-фактура
жавобгарнинг ҳисобчисининг айби туфайли тасдиқланиб қолганлиги, бироқ
ушбу ҳисобварақ-фактурага тузатиш киритиш ёки бекор қилиш чорасини
кўрмаганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмаганлиги
ҳақида важар келтириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъво аризаси бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октбярда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 11 ноябрдаги 461-сонли ҳисобварақфактурана асосан асосан даъвогар жавобгарга жами 48 760 000сўмлик буғдой
уруғи берганлиги, хизматлар кўрсатилганлигианиқланган.
Мазкур ҳисобварақ-фактурадан кўринишича ушбу ҳисобварақ-фактура
2022 йил 5 сентябрдаги 78-сонли шартнома бўйича расмийлаштирилган
бўлиб, жавобгар томонидан 2022 йил 8 декабрда қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддаси (Солиқ
кодекси) биринчи ва иккинчи қисмига асосан товарларни (хизматларни)
реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар
мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг
ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Солиқ Кодекси 257-моддасига кўра, солиқ тўловчида солиқ базасига
тузатиш киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
3) битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг,
кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;
4) товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар
берилганда. Ушбу бандда назарда тутилган тузатиш киритиш, агар сийловлар
бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф)
сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни
(хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай
шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг
муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан
товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин
ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин.
Солиқ базасига уни камайтириш ёки кўпайтириш тарафга тузатиш
киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган
товарлар (хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга
оширилади.
Солиқ тўловчида солиқ базасига тузатиш киритиш товарларга
(хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият ушбу Кодекснинг
313-моддасига мувофиқ умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф
этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда ҳам амалга
оширилади. Бундай ҳолда тузатиш киритиш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Солиқ базасига тузатиш киритиш (салбий ёки ижобий) қўшимча
ҳисобварақ-фактура ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
ҳолатлар юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ва ушбу
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар рўй берган солиқ
даврида амалга оширилади.
Солиқ базаси хатоларни тузатиш натижасида ўзгартирилган тақдирда,
шунингдек илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки)
қўшимчалар киритиш зарур бўлганда ушбу модданинг қоидалари
қўлланилмайди. Бундай ҳолда илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура
бекор қилинади ва унинг ўрнига қонунчиликда белгиланган тартибда
тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.
Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан солиқ базасига
тузатиш киритиш амалга оширилаётганда, харидор етказиб берувчи
томонидан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида илгари
ўзи ҳисобга олиш учун қабул қилган солиқ суммасига тегишли тарзда тузатиш
киритади (кўпайтиради ёки камайтиради).
Бироқ, жавобгар томонидан 2 йил 6 ойдан ортиқ давр мобайнида Солиқ
Кодексининг 257-моддасида белгиланган муддат ва тартибда ҳисобварақфактурага ўзгартиш киритиш чораси кўрилмаган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан маҳсулотлар олмаганлиги ҳолати
исботланмаганлиги ёки ишлар бажарилганлиги ёҳуд пул маблағи қайтганлиги
ҳақидаги маълумотлар келиб тушмаганлиги, тарафлар ўртасида
48 760 000 сўмлик ҳисобварақ-фактура тасдиқланганлиги, солиқ базасига
ушбу ҳисобварақ-фактурага бир йиллик муддат доирасида тузатиш киритиш
амалга оширилмаганлигиниинобатга олиб, суд даъвогарнинг 48 760 000сўм
асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра,суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФКнинг 1023-моддасига кўра қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 48 760 000 сўм
асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб
топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига даъво баҳоси 48 760 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни
975 200 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта
харажатни ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ UZ FF R G Y ULL
U F SI” фермер хўжалиги
ҳисобидан:
- даъвогар “GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 48 760 000сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 975 200 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков