Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2501/9927 Дата решения 29.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение RANDEUS I PEKS Ответчик / Подсудимый
Source ID 05dd1ce8-13d7-4617-90be-9c1ad21e24e7 Claim ID PDF Hash 5f497afd7f6be357... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2501/9927-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 29 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “RANDEUS I PEKS” масъулияти чекланган жамияти жавобгар - “SPUTNIK INTER TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан 22 918 600 сўм асосий қарз ва 11 458 375 сўм пеня, жами 34 376 975 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Норматов (01.01.2025 йилдаги 05-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, видеконференц алоқа режими орқали (кўмаклашувчи суд Навоий вилоят суди) Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “RANDEUS I PEKS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “SPUTNIK INTER TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан 22 918 600 сўм асосий қарз ва 11 458 375 сўм пеня жами 34 376 975 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, асосий қарздорлик техник хатолик туфайли 1 800 сўмга кўп ҳисобланганлигини билдириб, бугунга қадар мавжуд қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, иш юзасидан ишда қатнашувчи даъвогар вакилининг фикрни тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 майда 46-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномаларнинг 1-бандига мувофиқ даъвогар-сотувчи жавобгаролувчига метан газ маҳсулотларини сотиш мажбуриятини, харидор эса ушбу шартнома шартларига мувофиқ тўловларни тўлаган холда қишлоқ хўжалик техникасини қабул қилиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2 бандида сотиб олувчи шартнома расмийлаштирилган кундан бошлаб, сотувчининг ҳисоб рақамига сотиб олиш тўловининг 100 фоизини олдиндан тўлаш ошириш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан олинган метан газ маҳсулотлари учун тўлаб берилиши лозим бўлган пул маблағлари муддати ўтказиб юборилган миқдори 22 916 800 сўмни ташкил этади. Шу сабабли, даъвогар судга даъво киритиб, 22 918 600 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФК 422-моддаси биринчи қисмига кўра, товарни насияга сотиш шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг муҳим шартлари билан бир қаторда товар баҳоси ва миқдори кўрсатилган бўлса, бундай шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур модданинг учинчи қисмида сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Даъвогар томонидан 2024 йил 31 майдаги ҳисобварақ-фактура асосида 2 951 200 сўмлик, 2024 йил 30 июндаги ҳисобварақ-фактура асосида 18 813 600 сўмлик 2024 йил 31 июлдаги ҳисобварақ-фактурага асосан 1 152 000 сўмлик метна газ маҳсулотларини етказиб берган. Юборилган электрон ҳисоб-фактуралар жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Модомики, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши белгилаб қўйилган. Суд мажлиси жараёнида даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра жавобгар томонидан асосий қарз 22 916 800 сўм тўланмаганлиги аниқланганса-да, даъвогар жавобгардан 22 918 600 сўм қарзни ундиришни сўраган. Мавжуд 22 916 800 сўм қарздорлик счёт-фактуралар, шартнома, даъвогар вакили тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топса-да, асосий қарздорлик 1 800 сўмга кўп сўралганлиги боис, суд жавобгардан даъвогар ҳисобига 22 918 800 сўм асосий қарздорликни ундиришни, қолган асосий қарз ундириш ҳақида даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 11 458 375 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2 бандида сотиб олувчи кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир куни учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5% миқдорида пеня тўлаши, бироқ, пенянинг умумий миқдори тўланмаган қарздорликнинг 50 % дан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 11 458 375 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жавобгарнинг пеняни камайтириш тўғрисидаги илтимосини инобатга олиб,даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 1 600 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридаги нормалардан келиб чиқиб, ҳисобланган 375 000 сўм давлат божи тўловини, 374 982 сўм қисмини ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, даъвогар зиммасига юкланиши лозим бўлган 18 сўм давлат божи тўловини олдиндан тўланганлигини инобатга олишни, иш видеконферец алоқа режми орқали кўрилганлиги учун 93 750 сўм ВКА харажатини жавобгардан Олий суд депозитига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333, 386-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “RANDEUS I PEKS” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “SPUTNIK INTER TRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “RANDEUS I PEKS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 22 916 800 сўм асосий қарз, 1 600 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати ва 374 982 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “SPUTNIK INTER TRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига, 93 750 сўм ВКА ҳаражати Олий суд депозитига ундирилсин. “RANDEUS I PEKS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 18 сўм давлат божи ундирилиши лозим бўлса-да, олдиндан тўланганлигини учун ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Р. Курбанов