← Назад
Решение #2896075 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10192-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 29 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили А.Эшонқулов (тугатиш (суд) бошқарувчиси),
Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
вакили С.Милтиқбоева (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“GULIS N G` LL
KL S R” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “GULIS NLIK S
SI” фермер хўжалиги ҳисобидан
2 905 705 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш (суд) бошқарувчиси(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда “GULIS NLIK S
SI” фермер хўжалиги (жавобгар) ҳисобидан 2 905 705сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан Гулистон тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Кенгаш) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгарга буғдой етиштириш учун тарафлар ўртасида
тасдиқланган
ҳисобварақ-фактурага
асосан
жами
2 905 705сўмлик
маҳсулотлар
берилганлиги,
хизматлар
кўрсатилганлиги,
натижада
2 905 705 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар томонидан ҳеч
қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги, етказиб берилган
маҳсулотлар қийматига мутаносиб ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъво аризаси бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октбярда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактурага асосан жами 2 905 705 сўмлик маҳсулотлар
ажратилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги, натижада 2 905 705 сўмлик
қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар томонидан ҳеч қандай маблағ
даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар
қийматига мутаносиб ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эмаслиги аниқланган.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартномалар, жавобгарга ўтказилган пул маблағлари ва берилган
маҳсулотлар бўйича ишлар бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар
топилмаганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарга 2025
йил 20 январда талабнома юбориб, пул маблағларини қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 2 905 705 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгардан даъво аризага нисбатан эътироз ёки ишлар
бажарилганлиги ёҳуд пул маблағи қайтганлиги ҳақидаги маълумотлар келиб
тушмади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2 905 705сўм асосий қарздорлик
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактурлар ва ишга алоқадор
бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра,суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФКнинг 1023-моддасига кўра қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг қарздорлиги ишда мавжуд
ҳисобварақ-фактуралар ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини
топганлиги, жавобгардан даъво талабларига эътироз келиб тушмаганлигини
инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 905 705 сўм асосий қарз ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги,
жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга
олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
375 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “GULIS NLIK S
SI” фермер хўжалиги
ҳисобидан:
- даъвогар “GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 2 905 705сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков