Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/9894 Дата решения 29.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение GULIS N LUS R Ответчик / Подсудимый
Source ID 8bc79590-18aa-47d1-bf66-d039a85e19ce Claim ID PDF Hash eea563045c979451... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
нинг 465-моддаси нинг 465 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9894-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ _______________ 2025 й л 29 юль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, Ю.Абизов котиблигида, даъвогар вакиллари А.Ибодуллаев (раҳбар), Ғ.Намуратов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Артикбаева (ишончнома асосида), Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили С.Милтиқбоева (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасинин “GULIS N LUS R” масъулияти чекланган жамиятининг “ RV D RL R SIRI” фермер хўжалиги ҳисобидан 3 510 811,06 сўм асосий қарз, 1 755 405,53 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “GULIS N LUS R” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар/тайёрловчи) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризада “ RV D RL R SIRI” фермер хўжалиги (жавобгар/хўжалик) ҳисобидан 2024 йил 23 апрелда тузилган 24-39776/G23860-24-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномасига асосан 3 510 811,06 сўм асосий қарз ва 1 755 405,53 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Кенгаш) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Палата иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан 2024 йилдаетиштириладиган бошоқли дон учун даъвогар жавобгарга зарур маҳсулотлар ажратганлиги, хизматлар кўрсатганлиги, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, бошоқли дон етиштириш учун олинган моддий ресурслар ҳисобига даъвогардан қарздор бўлиб қолганлиги, жавобгар билан ўзаро ҳисоб-китоб натижасида қарздорлик суммаси камайганлиги, асосий қарз 1 110 903,06 сўмни ташкил этишини тушунтиришиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, пеняни камайтиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) нинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 23 апрелда тузилган 24-39776/G-23860-24-сонлибошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик 2024 йил ҳосилидан 47,223 тонна бошоқли донни даъвогарга етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024 йилда етиштириладиган бошоқли дон учун жами 25 513 717,06 сўм миқдорида уруғлик буғдой, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бошқа зарур маҳсулотлар ажратган, хизматлар кўрсатилган. Ушбу моддий ресурслар ва хизматлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва тарафлар ўртасидаги ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланган. Шартноманинг 2.2-банди “в” кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчига 2024 йил 10 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдор ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан даъвогарга 22 002 906 сўмлик буғдой етказиб берилган бўлиб, даъвогар томонидан тузилган бир томонлама солиштирма-далолатномага кўра, жавобгарга етказилган моддий ресурслар ҳақи жавобгар ҳисобидан чегириб ташланганда, жавобгарнинг даъвогар олдида 3 510 811,06 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақфактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган. Жавобгар даъвогар томонидан бажарилган иш(хизмат)ларни эътирозларсиз қабул қилиб олган ва электрон ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқлаган. Бироқ, суд муҳокамаси давомида тарафлар ўртасида тузилган солиштирма-далолатномага кўра, жавобгагарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 1 110 903,06 сўмни ташкил қилиши аниқланди. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1 110 903,06 сўм қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 110 903,06 сўмқарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, қолган 2 399 908 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 755 405,53 сўм пеня ундиришни сўралган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 4.2-бандининг иккинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юбрилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабининг 1 110 903,06 сўм қисми асосли деб топилганлиги, мазкур ҳолатда ушбу сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб бўлмаслигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини 555 451,53сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, қолган 1 199 954 сўм қисмини шартнома шартларига кўра асоссиз бўлганлиги боис, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, асосли деб ҳисобланган 555 451,53 сўм пеня суммасини камайтириб, 300 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-108-сон Фармони 2-бандига асосан, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланди. Юқоридагиларга кўра, суд суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантирилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, жами 375 000 сўм давлат божи ундиришни, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан (1 666 354,59) республика бюджетига 118 650 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қаноатлантириш рад этилган (3 599 862) қисми бўйича 256 350 сўм давлат божини даъвогар “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга асосан давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ RV D RL R SIRI” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар “GULIS N LUS R” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 110 903,06 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 118 650 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “GULIS N LUS R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига256 350 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков