Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/10230 Дата решения 29.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение I t k b nk Ответчик / Подсудимый RIZ QUL V SUG
Source ID bae588e8-7068-4b1c-bdd7-a3a1aed01154 Claim ID PDF Hash 6816b614a78738eb... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10230-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 29 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили К.Дадаев (2025 йил 13 майдаги 08-8/1363-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “I t k b nk” АТИБ манфаатида жавобгар “RIZ QUL V SUG‘DIY N J NGIR QIZI” ЯТТ ҳисобидан кредит бўйича 27 261 685,75 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 12 924 896,32 сўм муддати ўтган фоиз, 645 594,73 сўм жорий фоиз, 1 019 494,3 сўм пеня, жами 41 851 671,1 сўм қарз ва олдиндан тўланган почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “I t k b nk” АТИБ (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда “RIZ QUL V SUG‘DIY N J NGIR QIZI” ЯТТ (жавобгар) ҳисобидан кредит бўйича 27 261 685,75 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 12 924 896,32 сўм муддати ўтган фоиз, 645 594,73 сўм жорий фоиз, 1 019 494,3 сўм пеня, жами 41 851 671,1 сўм қарз ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, судга қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 5 июлда 186857/4-749/2023-сонли кредит шартномаси имзоланиб, унга кўра даъвогар (Кредитор) жавобгар (Қарз олувчи)га айланма маблағларни тўлдириш учун 180 000 000 сўм миқдорида кредит бериш, жавобгар эса олинган кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномасининг 2.1-2.6, 4.1-бандларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 28 фоиз ставкада, 36 ой муддатга 180 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича асосий кредит қарз ва унга ҳисобланган кредит фоизларини қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Аниқланишича, жавобгарнинг 2025 йил 16 июнь ҳолатига кредит бўйича 27 261 685,75 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 12 924 896,32 сўм муддати ўтган фоиз, 645 594,73 сўм жорий фоиз, 1 019 494,3 сўм пеня, жами 41 851 671,1 сўм қарз юзага келган. Даъвогарнинг огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар кредит қарздорлигини белгиланган муддатларда қайтармаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлиги ундиришни сўраган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги, асосий қарз ва фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар кредит шартномаси бўйича қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига 27 261 685,75 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 12 924 896,32 сўм муддати ўтган фоиз, 645 594,73 сўм жорий фоиз қарзини ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 1 019 494,3 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Кредит шартномасининг 9.3-бандига кўра, фоизлар белгиланган муддатларда тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкга кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктрилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 15 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Аниқланишича, 2025 йил 16 июнга қадар жавобгарга кечиктирилган тўловлари учун 1 019 494,3 сўм пеня ҳисобланган. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 1 019 494,3 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, уни ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига даъво баҳоси 41 851 671,1 сўмнинг 2 фоизи, яъни 837 033,42 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. “RIZ QUL V SUG‘DIY N J NGIR QIZI” ЯТТдан “I t k b nk” АТИБ фойдасига кредит бўйича 27 261 685,75 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 12 924 896,32 сўм муддати ўтган фоиз, 645 594,73 сўм жорий фоиз, 1 019 494,3 сўм пеня, жами 41 851 671,1 сўм қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. “RIZ QUL V SUG‘DIY N J NGIR QIZI” ЯТТ ҳисобидан республика бюджети фойдасига 837 033,42 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков