← Назад
Решение #2896096 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3925-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 29 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида АТБ
“Хамкорбанк”нинг “ DI H F R ”масъулияти чекланган жамиятидан
618,35 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз кредит қарзи, 184,93 АҚШ
доллари миқдорида кредит фоиз қарзи ва 33.43 АҚШ доллари миқдорида пеня
қарзини ундириш тўғрисидаги иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга
даъвогар вакили К.Омонлиқлов (03.01.2025 йилдаги 1/13-05-1118-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
АТБ “Хамкорбанк”нинг (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
судга даъво ариза киритиб, “ DI H
F R ”масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) дан 618,35 АҚШ
доллари миқдорида асосий қарз кредит қарзи, 184,93 АҚШ доллари миқдорида
кредит фоиз қарзи ва 33.43 АҚШ доллари миқдорида пеня қарзини ундиришни
сўраган.
Белгиланган тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари бугунги суд
мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасига асосан низони жавобгар вакиллари йўқлигида ҳал қилиш
мумкин деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво
талабини қувватлаб, 618,35АҚШ доллари миқдорида асосий қарз кредит
қарзи, 184,93 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз қарзи ва 33.43 АҚШ
доллари миқдорида пеня қарзини жавобгар тўламаганлигини билдириб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
20 майда №05009858/69/04-сонли кредит шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандида кредитор қарздорга шартномада назарда
тутилган 20 300 АҚШ доллари миқдорда ва шартлар асосида пул суммасини
бериш, қарздор эса олинган кредит суммасини мақсадли ишлатиш, кредитнинг
асосий суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга 20.05.2027 йилга (асосий
қарз тўловларидан 6 ой имтиёзли давр асосида) йиллик 9 фоиз устама ҳақи
тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун учун 20 300 АҚШ
доллари миқдорида кредит маблағи жавобгар ажратиб берган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар
фаровонлигини
оширишга
қаратилган
Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
55-моддасига
кўра,ҳаркимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга пул маблағлари
(кредит)ни ажратиб берган бўлса-да, жавобгар ўз зиммасига олган
мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасининг
ажралмас қисми бўлган тўлов графиги бўйича асосий кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогар томонидан юборилган 2025 йил 18 июндаги талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида
2025 йил 02 июль ҳолатига 618,35 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз
кредит қарзи, 184,93 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз қарзи ва
33.43 АҚШ доллари миқдорида пеня қарзи мавжудлиги қайд этилган.
Суд, даъвогарнинг жавобгардан 2025 йил 02 июль ҳолатига пенядан
ташқари, 618,35 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз кредит қарзи,
184,93 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз қарзи мавжудлиги ишдаги
ҳужжатлар ва ишда қатнашувчи шахсларнинг кўрсатмалари билан
асосланганлиги сабабли даъво талабининг қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар 33.43 АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлигига ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.4 бандида,
қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган
суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар
бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.2 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлайди
деб белгиланган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 33.43 АҚШ доллари
миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга деб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли
Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
даъво талабидаги 33,43 АҚШ доллари миқдоридаги пеняни 10,40 АҚШ
долларигача камайтиришни лозим топди.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг кредит қарздорлигини
ундириш талаби бўйича жавобгардан 618,35 АҚШ доллари миқдорида асосий
қарз кредит қарзи, 184,93 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз қарзи ва
10,4 АҚШ доллари миқдорида пеня қарзини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъвогар даъво талабининг
қаноатлантирилган қисмининг 2 фоизи миқдорида (АҚШ долларининг
сўмдаги нисбати даъво талаби оширилган кунлар бўйича ҳисоб китоб асосида)
210 963,54 сўм давлат божи ҳисобланса-да, БХМнинг бир бара-барида 375 000
сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37
500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АТБ “Хамкорбанк”нинг “ DI H
F R ”масъулияти чекланган
жамиятидан 618,35 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз кредит қарзи,
184,93 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз қарзи ва 33.43 АҚШ доллари
миқдорида пеня қарзи ундириш ҳақидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
АТБ “Хамкорбанк” фойдасига “ DI H
F R ”масъулияти
чекланган жамиятидан 618,35 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз кредит
қарзи, 184,93 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз қарзи ва 10.40 АҚШ
доллари миқдорида пеня қарзи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қанотлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “ DI H
F R ”масъулияти чекланган жамиятидан
375 000 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция, олти
ойлик муддатда кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов