Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/4094 Дата решения 29.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Халқ банк Ответчик / Подсудимый Y GON GULD S
Source ID 0e557668-ef66-4cb3-88fb-72c273068cc0 Claim ID PDF Hash 218dc536a964f7be... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
онуни 36-моддаси онуни 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 38-моддаси онун 38 law
онунининг 28-моддаси онуни 28 law
тисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал Кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4094-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 29 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банк” манфаатида жавобгар “Y GON GULD S ”масъулияти чекланган жамиятидан 3 720 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи қарзи, 1 066 АҚШ доллари пеня жами 4 786 АҚШ доллари кредит қарзи ва пеняни ундириш ҳамда ундирувни “Y GON GULD S ”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Камолот МФЙ, С.Рахимов СИУ, 27-контурда жойлашган нотурар жой (иссиқхона ва дам олиш биноси)га ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиш қаратишҳамда гаровдаги мулкни бошланғич баҳосини белгилаш тўғрисидаги иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга даъвогар вакили Ф.Ширинов (12.03.2025 йилдаги 16-03/138-сонли ишончнома асосида), жавобгар таъсисчиси А.Рахматовларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд муҳокамасида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: АТ “Халқ банк” (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза киритиб, “Y GON GULD S ”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 3 720 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи қарзи, 1 066 АҚШ доллари пеня жами 4 786 АҚШ доллари кредит қарзи ва пеняни ундириш ҳамда ундирувни “Y GON GULD S ”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Камолот МФЙ, С.Рахимов СИУ, 27-контурда жойлашган нотурар жой (иссиқхона ва дам олиш биноси)га ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни ҳамда гаровдаги мулкни бошланғич баҳосини белгилашни сўраган. Белгиланган тарзда хабардор қилинган палата, бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Бироқ палата даъво аризасида унинг иштирокисиз иш кўрилишини сўраган. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан низони палата йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади. Суд мажлисида иштирок этганжавобгар жамияти вакили ўз важларини баён этиб, жамият иқтисодий аҳволи оғирлашганлигини билдириб, даъвони тан олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво талабини қувватлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар ва жавобгар тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 03 декабрда №620-сонли шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандида кредитор қарздорга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул суммасини бериш, қарздор эса олинган кредит суммасини мақсадли ишлатиш, кредитнинг асосий суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартноманинг 2.1 бандига асосан даъвогар жавобгарга 84 ой муддатга (асосий қарз тўловларидан 24 ой имтиёзли давр асосида) 195 100 АҚШ долларида кредит маблағи жавобгар ажратиб берган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,ҳаркимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш берилган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган бўлса-да, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогар томонидан юборилган 2025 йил 07 июлдаги талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида 2025 йил 04 июль ҳолатига 3 720 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи қарзи, 1 066 АҚШ доллари пеня жами 4 786 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 720 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи қарзи мавжудлиги ишдаги ҳужжатлар ва ишда қатнашувчи шахсларнинг кўрсатмалари билан асосланганлиги сабабли даъво талабининг қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар 1 066 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигига ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.5 бандида, қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлайди деб белгиланган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 1 066 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб белгиланган. Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабидаги 1 066 АҚШ доллари миқдоридаги пеняни 320,0 АҚШ долларигача камайтиришни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар кредит қарздорлик бўйича ундирувни “Y GON GULD S ”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Камолот МФЙ, С.Рахимов СИУ, 27-контурда жойлашган нотурар жой (иссиқхона ва дам олиш биноси)га ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни сўраган. Суд даъвогарнинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво талабларини ҳам муҳокама қилиб қуйидаги асосларга кўра ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 5 декабрдаги гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Камолот МФЙ, С.Рахимов СИУ, 27-контурда жойлашган нотурар жой (иссиқхона ва дам олиш биноси)га ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. 2007 йил 5 апрелдаги “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 36-моддаси биринчи қисмига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Ушбу Қонун 38-моддасининг биринчи қисмида, ипотекага олувчининг талаблари бўйича ундирув ипотека тўғрисидаги шартномага кўра гаровга қўйилган мол-мулкка суднинг қарори асосида қаратилиши, 39-моддасининг иккинчи қисмида эса, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасидаги келишув асосида белгиланиши қайд этилган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 26моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Даъво талабида ундирувни кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Камолот МФЙ, С.Рахимов СИУ, 27-контурда жойлашган нотурар жой (иссиқхона ва дам олиш биноси)га ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар гаровдаги мулкларнинг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб беришни суддан оғзаки сўраган. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасига асосан гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Тарафлар ўртасида гаровдаги мулк баҳоси бўйича тарфлар ўртасида ўзаро келишув мавжуд. Суд ишни кўрган вақтда тарафлар ўртасида гаровдаги гаровдаги мулк нархи бўйича келишмовчиликлар келиб чиқмаган. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг гаров мулкларининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб бериш тўғрисидаги оғзаки илтимосномаси бўйича, гаровдаги мулкни нархи тарафлар ўртасида тузилган келишувга асосан белгиланишини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъвогар даъво талабининг қаноатлантирилган қисмининг 2 фоизи миқдорида (АҚШ долларининг сўмдаги нисбати даъво талаби оширилган кунлар бўйича ҳисоб китоб асосида) 1 206 716,20 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг АТ “Халқ банк” манфаатида жавобгар “Y GON GULD S ”масъулияти чекланган жамиятидан 3 720 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи қарзи, 1 066 АҚШ доллари пеня жами 4 786 АҚШ доллари кредит қарзи ва пеняни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. АТ “Халқ банк” фойдасига жавобгар “Y GON GULD S ”масъулияти чекланган жамиятидан 3 720 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи қарзи, 320,0 АҚШ доллари пеня жами 4 040 АҚШ доллари кредит қарзи ва пеня ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Ундирув кредит таъминоти сифатида “Y GON GULD S ”масъулияти чекланган жамиятига тегишли Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Камолот МФЙ, С.Рахимов СИУ, 27-контурда жойлашган ер майдони 5 000,00 кв.м, умумий майдони 4 192,36 кв.м, фойдали майдони 4 178,44 кв.м, нотурар жой (иссиқхона ва дам олиш биноси)га ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. Даъвогар “Халқ банк” АТга гаров мулкларининг бошланғич реализация баҳоси тарафлар ўртасида ўзаро келишув асосида белгиланган бошланғич қийматдан келиб чиқиб, белгиланиши кўрсатиб ўтилсин. Жавобгар “Y GON GULD S ”масъулияти чекланган жамиятидан 1 206 716,20 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Судья У.Р. Курбанов