← Назад
Решение #2896107 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4101-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 28 июль
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида, даъвогар Д нинг
жавобгар “DAHPOLYTEX” МЧЖ ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича
516 956 430,30 сўм пеня қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили М.Абдужаббаров
(13.01.2025 йилдаги ишончнома асосида) жавобгар вакили Ж.Хайдаров
(21.07.2025 йилдаги 07/01-сонли ишончнома асосида) иштирокида,, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Д (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “DAHPOLYTEX” МЧЖ (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлари учун
ҳисобланган 516 956 430,30 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг ташкилий
ҳуқуқий шакли ўзгарганлиги, “DAHPOLYTEX” фермер хўжалиги
“DAHPOLYTEX” масъулияти чекланган жамияти этиб қайта ташкил
этилганлигини билдириб, “DAHPOLYTEX” масъулияти чекланган
жамиятидан 1 254 707 963 сўм асосий қарздорлик суднинг қарори билан
ундирилса-да, унга ҳисобланган пеня ундириш бўйича судга даъво аризаси
киритилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили “DAHPOLYTEX”
фермер хўжалиги “DAHPOLYTEX” масъулияти чекланган жамияти этиб
қайта ташкил этилганлигини билдириб, қарздорликни асосий қарз миқдори
ундирилганлиги учун, даъвонинг пеня ундириш талабини қаноатлантиришдан
рад этишни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йилда электр
таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи)
электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр
энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб
бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 3.5 бандида электр энергияси учун амалдаги тарифлар
ўзгарган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари уларнинг кучга киришидан
камида 15 кун олдан қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Бунда электр энергияси учун тарифлар ўзгарган санадан қатъий назар, электр
таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва истеъмолчи фойдаланилган
электр энергияси учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб ҳақ тўлашга
мажбур, деб кўрсатилган.
Шартноманинг 8.1 бандида шартнома муддати ўтиши билан агар
томонларнинг бирортаси уни муддатини узайтириш ёки бекор қилиш
тўғрисида ариза бермаган бўлса, у кейинги ҳар бир йилга узайтирилган
ҳисобланади. Ариза шартноманинг амал қилиш муддати тугашига бир ой
қолгунча берилиши керак деб белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ
жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий
муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 01.02.2025 йил ҳолатига
1 254 707 963 сўм қарздорлик пайдо бўлган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим.
Жавобгарнинг 1 254 707 963 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги учун Сирдарё туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 11 апрелдаги 4-1202-2504/2203-сонли ҳал қилув
қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган. Мазкур суд
қарори бўйича берилган даъво аризасида пеня ундириш талаби қўйилмаган ва
ундирилмай қолган.
Даъвогар судга даъво аризаси киритиб, 1 254 707 963 сўмга ҳисобланган
516 956 430,30 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан истеъмолчи етказиб
берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни амалга
оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи
миқдорида, бироқ жами қарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда
пеня тўлашлиги белгиланган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида
тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун
мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган
неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Юқорида келтирилган пеня ҳисоб китоби таҳлил қилинганда шартнома
шартларидан четга чиқармаган ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга
етказиб берилган маҳсулот, лекин тўловлари амалга оширилган суммага
нисбатан асосли равишда 516 956 430,30 сўм пеня асосли ҳисобланган бўлсада, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги № 163-сонли қарорининг 4-бандида
тушунтириш берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня
ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 155 000 000 сўм пеня
ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан
рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 10 339 128,60 сўм давлат
божи харажатини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган
37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодекси кодекси 8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Д нинг жавобгар “DAH POLY TEX” МЧЖ ҳисобидан электр энергия
тўловлари бўйича 516 956 430,30 сўм пеня қарздорликни ундириш
тўғрисидагидаъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “DAH POLY TEX” МЧЖ ҳисобидан:
Д
фойдасига ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун
ҳисобланган 155 000 000 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари
ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Республика бюджетига 10 339 128,60 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов