← Назад
Решение #2896110 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| нинг | 465 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9878-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
_______________
2025 й л 28 юль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
Ю.Абизов котиблигида, даъвогар вакиллари А.Ибодуллаев (раҳбар),
Ғ.Намуратов (ишончнома асосида), Гулистон тумани фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили С.Милтиқбоева
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасинин “GULIS N LUS R”
масъулияти чекланган жамиятининг “DILF R UZU
S N
” фермер
хўжалиги ҳисобидан 22 198 139 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси даъвогар “GULIS N LUS R” масъулияти чекланган
жамияти (даъвогар/тайёрловчи) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво аризада “DILF R UZU S N
” фермер хўжалиги
(жавобгар/хўжалик) ҳисобидан 2023 йил 15 августда тузилган 24-сонли
бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномасига асосан
22 198 139 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан Гулистон тумани фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Кенгаш) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини
қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан
2024 йилдаетиштириладиган бошоқли дон учун даъвогар жавобгарга дизель
ёқилғиси ажратганлиги, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги, бошоқли дон етиштириш учун олинган моддий
ресурслар ҳисобига даъвогардан қарздор бўлиб қолганлигини тушунтиришиб,
даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъво аризаси бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) нинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга ––
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул
қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш
(тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023
йил 15 августда тузилган 24-сонлибошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс
шартномаси (шартнома) тузилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024 йилда
етиштириладиган бошоқли дон учун жами 22 198 139сўм миқдорида ёқилғи
маҳсулотлари ажратган. Ушбу моддий ресурслар жавобгар томонидан қабул
қилиб олинган ва тарафлар ўртасидаги ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан, даъвогар томонидан тузилган бир томонлама солиштирмадалолатномага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 22 198 139 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни)
сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-
фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот
тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Жавобгар
даъвогар
томонидан
бажарилган
иш(хизмат)ларни
эътирозларсиз қабул қилиб олган ва электрон ҳисобварақ-фактуралар билан
тасдиқлаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 22 198 139сўм қарздорлик ҳолати иш
ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисоб-фактура, солиштирма далолатнома,
даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор
ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан
инкор этиб бўлмайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 22 198 139 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб
топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига даъво баҳоси 22 198 139 сўмнинг 2 фоизи, яъни
443 962,78 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм
почта харажат ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“DILF R UZU S N
” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “GULIS N LUS R” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 22 198 139 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 37 500 сўмпочта
харажатлари;
- республика бюджетига 443 962,78 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков