Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2301/1185 Дата решения 28.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение LTIN L YL K Ответчик / Подсудимый D VR N BIZNES T Y N HI
Source ID e4559a70-9027-47e3-a097-e9f6d8e19cd6 Claim ID PDF Hash 8f33e4a3841393b1... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 123-моддаси аролик кодекси 123 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2301/1185-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил28 июль Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, даъвогар “ LTIN L YL K” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХ вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти ва акциядорлик тижорат “Халқ банки”га нисбатан акциядорлик тижорат “Халқ банки”, “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти, “ LTIN L YL K” фермер хўжалиги ва “S RD R SHERBEK H MK R” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 17 ноябрь куни тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасининг “ LTIN L YL K” фермер хўжалигига оид қисмларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 ноябрдаги 4-12042301/1185-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризачи “ LTIN L YL K” фермер хўжалигининг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили (раҳбар) Ж.Ўринбоев иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъвогар “ LTIN L YL K” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда – аризачи ёки даъвогар) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХ вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) судга мурожаат қилиб, жавобгарлар “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар) ва акциядорлик тижорат “Халқ банки”га нисбатан - акциядорлик тижорат “Халқ банки” (кейинги ўринларда – банк), “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти, “ LTIN L YL K” фермер хўжалиги ва “S RD R SHERBEK H MK R” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 17 ноябрь куни тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасининг “ LTIN L YL K” фермер хўжалигига оид қисмларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни қувватлаб, акциядорлик тижорат “Халқ банки” томонидан жавобгар “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамиятига 2020 йил 13 ноябрдаги кредит шартномасига асосан 1.200.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, ажратилган кредит юзасидан кредит таъминоти бўйича акциядорлик тижорат “Халқ банки”, “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти, “ LTIN L YL K” фермер хўжалиги ва “S RD R SHERBEK H MK R” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги гаров шартномасини тузилишида “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти томонидан аризачини алдаш орқали гаров шартномасини расмийлаштирилишига эришганлигини, мазкур ҳолат бўйича “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши материаллари, хусусан 2025 йил 03 июндаги Боёвут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси С.Алибеков томонидан расмийлаштирилган “Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида”ги қарорда қайд қилинганлигини ва “ LTIN L YL K” фермер хўжалигига унга тегишли бўлган қишки клуб биносини алдов йўли билан гаровга қўйилиши натижасида жабрланганлиги бўйича ушбу шартномани ўзига тегишли қисмини бекор қилиш бўйича иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалигини тушунтирилганлигини, шу сабабли тарафлар ўртасида тузилган мазкур гаров шартномаси ҳақиқий эмас деб топиш лозимлигини билдириб, аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгарлар “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти ва акциядорлик тижорат “Халқ банки”, шунингдек Боёвут туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Болтаев Лочинбек Олимжонович суд мажлисида қатнашмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 127, 128, 332-моддасига мувофиқ ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш хужжатларига кўра, жавобгар “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти ва акциядорлик тижорат “Халқ банки” (банк) ўртасида 2020 йил 13 ноябрда 315-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра банк жавобгарга 36 ой муддатга минимаркет биносини жиҳозлаш учун 1.200.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Ажратилган кредит таъминоти сифатида даъвогар “ LTIN L YL K” фермер хўжалиги 2020 йил 17 ноябрдаги тарафлар ўртасидаги гаров шартномасига асосан даъвогар “ LTIN L YL K” фермер хўжалигига тегишли бўлган Сирдарё вилояти Боёвут тумани Т.Латипов СИУ, Жўланган маҳалласи ҳудудида жойлашган, кадастр рақами 12010301010001001 бўлган “Қишки клуб биноси” ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХ вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар акциядорлик тижорат “Халқ банки” манфаатида судга мурожаат қилиб, кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган. Суднинг 2021 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, ундирув гаров мулкларига қаратилган. Сўнгра, аризачи судга мурожаат қилиб, аризасида гаров даъвогарга тегишли бўлган кўчмас-мулкни гаровга тақдим этилишида ва гаров шартномасини расмийлаштириш жараёнида жавобгар “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахси томонидан аризачини алдов йўли билан гаров шартномасини расмийлаштирилишига эришганлигини, мазкур ҳолат бўйича “D VR N BIZNES T Y N HI” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши материаллари, хусусан 2025 йил 03 июндаги Боёвут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси С.Алибеков томонидан расмийлаштирилган “Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида”ги қарорда қайд қилинганлигини ва “ LTIN L YL K” фермер хўжалигига унга тегишли бўлган қишки клуб биносини алдов йўли билан гаровга қўйилиши натижасида жабрланганлиги бўйича ушбу шартомани ўзига тегишли қисмини бекор қилиш бўйича иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалигини тушунтирилганлигини, шу сабабли мазкур гаров шартномаси ҳақиқий эмас деб топиш зарурлигинини билдирган. Аризачи ўз важига 2025 йил 03 июндаги Сирдарё вилояти Боёвут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси С.Алибеков томонидан расмийлаштирилган “Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида”ги қарорини асос сифатида келтирган. Бироқ, суд даъвогар (аризачи) томонидан келтирилган важлар билан қуйидагиларга кўра келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 123-моддасига мувофиқ алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 14.1-бандига асосан, алдаш деганда, бошқа шахсга ёлғон маълумотлар тақдим этиш, шунингдек битимни тузишга таъсир этувчи фактлар ҳақида сукут сақлаш йўли билан қасддан чалғитиш тушунилади. Алдаш битим элементларига нисбатан ҳам, уни доирасидан ташқаридаги ҳолатларга ҳам, шу жумладан, битимни тузиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Алдаш, бир тарафнинг бошқа тарафни битим тузишга ундаш воситаси бўлганда, юридик аҳамиятга эга бўлади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сонли қарори 10-банди учинчи қисмида ҳам бу бўйича тушунтириш берилиб, алдаш бу бир тарафнинг битим тузилишида назарда тутилган ҳолатларнинг юзага келмаслигини била туриб, атайин иккинчи тарафни битим тузишга ундашга қаратилган айбли ҳаракатидир. Алдаш битимнинг элементларига, унинг доирасидан ташқаридаги ҳолатларга, шунингдек, битимни амалга ошириш юзасидан битим иштирокчиси хоҳиш-иродасини шакллантириш учун аҳамиятга эга бўлган сабаб ва мотивларга қаратилган бўлади, деб қайд қилинган. Гарчанд, Боёвут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси С.Алибеков томонидан 2025 йил 03 июнда расмийлаштирилган “Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида”ги қарорида “ LTIN L YL K” фермер хўжалигига унга тегишли бўлган қишки клуб биносини алдов йўли билан гаровга қўйилиши натижасида жабрланганлиги тўғрисидаги ҳолат қайд қилинганлигига қарамай, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 17 ноябрдаги тарафлар ўртасидаги гаров шартномасини тузилишида алдаш ёки ёки бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилганлиги фактини тасдиқловчи далилларни етарли эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу модданинг учинчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб топиб, қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда суд,, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига асосан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ХХХ вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ LTIN L YL K” фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ LTIN L YL K” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетга 3.300.000 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ LTIN L YL K” фермер хўжалиги томонидан 37.500 сўм миқдоридаги почта ҳаражати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Я. Олламов