← Назад
Решение #2896125 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4096-сонли иқтисодий иш
______________
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 й л 28 юль
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “AGRO LOGRO” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “XOLDOR XOLIYOR ELYOR”фермер хўжалигидан 6 579 200 сўм асосий қарз
ва 2 710 548 сўм пеня, жами 9 289 748 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги
иқтисодий ишни даъвогар ишончли вакили М.Исмоилов (2025 йил 5 июндаги
76-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Э.Холдоровларнинг
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“AGRO LOGRO” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “XOLDOR XOLIYOR ELYOR”
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) фермер хўжалигидан
6 579 200 сўм асосий қарз ва 2 710 548 сўм пеня жами 9 289 748 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб,
бугунга қадар мавжуд қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Судда жавобгар раҳбари ҳақиқатдан ҳам даъво талабидаги асосий
қарздорлигини, иқтисодий жиҳатдан қийинчиликка учраганлиги, ғалла
пулини ўз вақтида ололмаганлиги учун қарзни тўлай олмаганлигини
билдириб, даъво талабини пеня ундириш қисмини камайтиришни сўради.
Суд, иш юзасидан ишда қатнашувчи тарафлар вакилининг фикрни
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги
белгиланган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни
қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
07 январда С-45-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган.
Шартномаларнинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар-сотувчи жавобгаролувчига минерал ўғит кимёвий воситаларини етказиб бериш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 2.1 бандида сотиб олувчи шартнома расмийлаштирилган
кундан бошлаб, сотувчининг ҳисоб рақамига сотиб олиш тўловини 5 кун
ичида 100 фоиз амалга ошириш мажбуриятини олган.
Иш
ҳужжатларига
кўра,
жавобгар
томонидан
олинган
жавобгарга 2,056тонна амиак селитра минерал ўғит етказиб берган. Тўлаб
берилиши лозим бўлган пул маблағлари миқдори6 579 200 сўмни ташкил
этади.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво киритиб, 6 579 200 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан
сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ФК 422-моддаси биринчи қисмига кўра, товарни насияга сотиш
шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг муҳим
шартлари билан бир қаторда товар баҳоси ва миқдори кўрсатилган бўлса,
бундай шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур модданинг учинчи қисмида
сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига
топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган
муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга
ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Бироқ, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра жавобгар
томонидан асосий қарз 6 579 200 сўм тўланмаганлиги аниқлади.
Мавжуд 6 579 200 сўм қарздорлик юк хати, шартнома, тараф(лар)
вакиллари тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлиги боис, суд
жавобгардан даъвогар ҳисобига 6 579 200 сўм асосий қарздорликни
ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 2 710 548 сўм пеня ундириб
беришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1 бандида сотиб олувчи
кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир куни учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,4% миқдорида пеня тўлаши, бироқ, пенянинг
умумий миқдори тўланмаган қарздорликнинг 50% фоизидан ошмаслиги
лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридагиларга
асосан,
суд,
даъвогарнинг
жавобгардан
2 710 548 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида
тушунтириш берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб,
жавобгарнинг пеняни камайтириш тўғрисидаги илтимосини инобатга
олиб,даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан 380 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига
кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридаги нормалардан келиб чиқиб, олдиндан тўланган 375 000 сўм
давлат божи тўловини ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176–179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,
236, 326, 333, 386-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “AGRO LOGRO” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “XOLDOR XOLIYOR ELYOR”фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “AGRO LOGRO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
6 579 200 сўм асосий қарз, 380 000 сўм пеня, 375 000 сўм 37 500сўм почта
харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш
рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов