Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/4099 Дата решения 28.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение AGRO LOGRO Ответчик / Подсудимый IRZAQUL TASHTAYEV
Source ID 77d8b00c-5f33-4bdf-af98-b6bc2c368c8c Claim ID PDF Hash a2c5c2726198fd7b... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4099-сонли иқтисодий иш ______________ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 й л 28 юль Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “AGRO LOGRO” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ IRZAQUL TASHTAYEV”фермер хўжалигидан 32 173 900 сўм асосий қарз ва 14 027 755 сўм пеня, жами 46 201 655 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар ишончли вакили М.Исмоилов (2025 йил 5 июндаги 76-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Д.Холмуродовларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “AGRO LOGRO” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “ IRZAQUL TASHTAYEV” (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) фермер хўжалигидан 32 173 900 сўм асосий қарз ва 14 027 755 сўм пеня жами 46 201 655 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, бугунга қадар мавжуд қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Судда жавобгар раҳбари ҳақиқатдан ҳам даъво талабидаги асосий қарздорлигини, иқтисодий жиҳатдан қийинчиликка учраганлиги, ғалла пулини ўз вақтида ололмаганлиги учун қарзни тўлай олмаганлигини билдириб, даъво талабини пеня ундириш қисмини камайтиришни сўради. Суд, иш юзасидан ишда қатнашувчи тарафлар вакилининг фикрни тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 07 январда С-72-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган. Шартномаларнинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар-сотувчи жавобгаролувчига минерал ўғит кимёвий воситаларини етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1 бандида сотиб олувчи шартнома расмийлаштирилган кундан бошлаб, сотувчининг ҳисоб рақамига сотиб олиш тўловини 5 кун ичида 100 фоиз амалга ошириш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан олинган жавобгарга 10,054тонна амиак селитра минерал ўғит етказиб берган. Тўлаб берилиши лозим бўлган пул маблағлари миқдори32 173 900 сўмни ташкил этади. Шу сабабли, даъвогар судга даъво киритиб, 32 173 900 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФК 422-моддаси биринчи қисмига кўра, товарни насияга сотиш шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг муҳим шартлари билан бир қаторда товар баҳоси ва миқдори кўрсатилган бўлса, бундай шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур модданинг учинчи қисмида сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Бироқ, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра жавобгар томонидан асосий қарз 32 173 900 сўм тўланмаганлиги аниқлади. Мавжуд 32 173 900 сўм қарздорлик юк хати, шартнома, тараф(лар) вакиллари тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлиги боис, суд жавобгардан даъвогар ҳисобига 32 173 900 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 14 027 755 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1 бандида сотиб олувчи кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир куни учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4% миқдорида пеня тўлаши, бироқ, пенянинг умумий миқдори тўланмаган қарздорликнинг 50% фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 14 027 755 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жавобгарнинг пеняни камайтириш тўғрисидаги илтимосини инобатга олиб,даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 1 965 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридаги нормалардан келиб чиқиб, олдиндан тўланган 462 016,55 сўм давлат божи тўловини ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333, 386-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “AGRO LOGRO” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ IRZAQUL TASHTAYEV” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “AGRO LOGRO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 32 173 900 сўм асосий қарз, 1 965 000 сўм пеня, 462 016,55 сўм 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Р. Курбанов