Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/10446 Дата решения 28.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение G LIS K UN L Ответчик / Подсудимый U R N RUDNIK
Source ID 46da59f0-e4c4-484b-93a0-9501e196ec6d Claim ID PDF Hash 5c75b5430f06eda2... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
онунинг 5-моддаси онунинг 5 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
жой кодексининг 161-моддаси жой кодекси 161 code_article
онун 17-моддаси онун 17 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10446-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 28 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили – О.Савицкая (раҳбар) иштирокида, даъвогар “ G LIS K UN L” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг жавобгар “U R N RUDNIK” хусусий корхонаси ҳисобидан 12 743 161 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ведеоконференцалоқа режимида (кўмаклашувчи суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди), ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ G LIS K UN L” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (кейинги ўринларда - даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида “U R N RUDNIK” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12 743 161 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 07 ноябрдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ-581-сон қонунига асосан (кейинги ўринларда – Қонун деб юритилади) жавобгар даъвогар бошқарувидаги кўп квартирали уй-жойлардан бирининг мулкдори эканлиги, яъни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 13 мавзеда жойлашган кўп хонадонли 1А-уйнинг 177-хонадони эгаси эканлиги, шу сабабли у ширкатнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун хусусий уйжой мулкдорлари ширкатининг умумий йиғилиш қарори билан белгиланган мажбурий бадал тўловларини қоплаш кераклиги, уй-жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шарт эканлиги, жавобгар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг умумий йиғилиш қарори билан белгиланган мажбурий бадал тўловларини, яъни 2023 йил 1 октбярдан 2025 йил 1 июлга қадар жами 12 743 161 сўм мажбурий бадал тўловларини амалга оширмаганлиги, шу сабабли жавобгар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидан 12 743 161 сўм қарз бўлиб қолганлигини кўрсатган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада билдирилган талабни қувватлаб, 12 743 161 сўм мажбурий бадал тўловларини ундириб беришни сўрашди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Қонунинг 5-моддасига кўра, кўп квартирали уй — кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуидир. Кўп квартирали уй улушли мулк ҳуқуқи асосида жойларнинг мулкдорларига тегишли бўлган умумий мулк (бундан буён матнда умумий мол-мулк деб юритилади) элементларини ўз ичига олиши, 6моддасида кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар умумий мол-мулкдир деб белгиланган. Жавобгарга мулк ҳуқуқи асосида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 13-мавзеда жойлашган кўп қаватли 1А-уйнинг 177-хонадони тегишли ҳисобланади. Қонуннинг 16-моддасида жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шарт. Умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлар умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш билан боғлиқ харажатлардан иборатдир. Жой мулкдорининг умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш улуши кўп квартирали уйнинг умумий майдонидаги мулкдорга қарашли жой майдони улушига мутаносиб равишда кўп квартирали уйнинг кадастр паспортига мувофиқ белгиланади. Янги қурилган кўп квартирали уйлар фойдаланишга топширилганда реализация қилинмаган жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш улуши ушбу жойларга бўлган мулк ҳуқуқи расмийлаштирилган шахснинг зиммасида бўлади. Жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича харажатларни ҳар ойда, қоида тариқасида, пул шаклида тўлаши шарт. Умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун жойлар мулкдорлари мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг миқдори умумий йиғилиш қарори билан белгиланади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 161-моддасига кўра кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар ёки юридик шахслар кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари бўлиши мумкин. Яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиларидир. Кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари бундай жойларнинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, жойларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши, кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олиши шарт. Даъвогар юқоридаги қонун нормаларига асосланиб, жавобгардан 2023 йил 1 октябрдан 2025 йил 1 июлга қадар бўлган давр учун жами 12 743 161 сўм мажбурий бадал тўловларини ҳисоблаган. Даъвогарнинг тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги 2024 йил 16 ноябрдагидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Қонун 17-моддасининг биринчи қисмида кўп квартирали уйдаги жойга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс кўп квартирали уйдаги турар жойнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдоридир деб белгиланган. ИПКнинг 74-моддасига кўра,суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабларини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 743 161 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74-75, 118, 166, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: “ G LIS K UN L” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. “U R N RUDNIK” хусусий корхонаси ҳисобидан: -“ G LIS K UN L” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фойдасига 12 743 161 сўм асосий қарз, 37 500 сўм почта харажатлари ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат; - Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков