Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/10193 Дата решения 28.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a05927da-3c52-4001-81ba-2b00d9fcc19c Claim ID PDF Hash 0f38f57d6cab50c1... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10193-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 28 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов, даъвогар “ ududg zt `min tнинг жавобгар ududg zt `min t ҳисобидан 2 735 512 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ududg zt `min t МЧЖ (даъвогар ёки тайёрловчи) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар ududg zt `min t фермер хўжалиги (жавобгар ёки хўжалик) ҳисобидан 2 735 512 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 2 203 -моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар суднинг 4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган. Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўришни бошлаган. Тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс шартномалари бўйича жавобгар учун тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага асосан 2 735 512 сўмлик буғдой уруғи, моддий ресурслар берилганлиги, бу тарафлар ўртасида электрон равишда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланганлиги, жавобгар томонидан маблағлар даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги ёки буғдой маҳсулоти топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда шартномалар, берилган маҳсулотлар бўйича ишлар бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар топилмаганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарга талабнома юбориб, пул маблағларини қайтариш сўралган. Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 735 512сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Юқоридагиларга кўра, суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 735 512 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ududg zt `min tфермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар ududg zt `min t МЧЖ фойдасига 2 735 512 сўм асосий қарз ва 37 500 сўмпочта харажатлари; - Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов