← Назад
Решение #2896134 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3876-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025йил 28 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» манфаатида
киритган, жавобгар “Хамзаев Шахриёр Шерзод ўғли” якка тартибдаги
тадбиркордан муддати келмаган 99.689.470 сўм асосий кредит қарзини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили Р.Сатторов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Хамзаев
Шахриёр Шерзод ўғли иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб аталади) даъвогар акциядорлик
тижорат «Халқ банки» (кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хамзаев Шахриёр
Шерзод ўғли” якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда - жавобгар)дан
муддати келмаган 99.689.470 сўм асосий кредит қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари даъво талабларини
қувватлаб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасига
мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга болалар боғчасини
ривожлантириш мақсадида 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилганлигини, ажратилганкредит маблағлари мақсадсиз ишлатилганлиги
тўғрисида далолатнома қилиниб, судга мақсадсиз ишлатилган кредит
маблағини қайтариш учун мурожаат қилинганлигини, бироқ сўнгги ўрганиб
чиқиш натижаларига кўра кредит маблағлари мақсадли равишда ишлатилиши
таъминланиб, бу ҳақда тегишлича банк ходимлари иштирокида далолатнома
расмийлаштирилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Палата ёзма равишда суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд, ишда тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар
манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 05
апрелда тузилган кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари маркази
томонидан жавобгарга боғча фаолиятини ривожлантириш мақсадида 84 ой
муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти
билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз мажбуриятини бажариб,
жавобгарга кредит шартномасида кўзда тутилган боғча фаолиятини
ривожлантириш учун келишилган кредит маблағини ўтказибберган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган кредит маблағининг
мақсадли ишлатилиши ўрганилганида, жавобгар томонидан боғча фаолиятини
ривожлантириш учун ҳеч қандай боғча жиҳозлари сотиб олмаганлигини учун
кредит мақсадсиз ишлатилгандеб топилган ва бу ҳақда далолатномалар
расмийлаштирилган.
Бироқ, суд муҳокамаси жараёнида жавобгар ва даъвогар банк ходимлари
томонидан кредит маблағларининг мақсадли сарфлариниши ҳолати яна бир
марта ўрганиб чиқилганида, кредит маблағлари эвазига шартномада назарда
тутилган боғча жиҳозлари олиб келиниши таъминланган ва бу ҳақда тегишли
далолатнома расмийлаштирилган.
Иш ҳолатларидан маълум бўлишича, жавобгарнинг даъвогар олдида
2025 йил 18 июнь куни ҳолатига кредит бўйича 99.689.470 сўм миқдорида
муддати келмаган асосий кредит қарзиниташкил қилган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома шартларини ўз вақтида бажарганлигига қарамай,
жавобгар кредит шартномасида назарда тутилган боғча фаолияти учун зарур
жиҳозларини сотиб олмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.2, 4.3.1, 4.3.6,
-бандида, қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз
фойдаланганлиги аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган
ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганда, бизнес-режа
кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда ва бошқа ҳолларда банк бундан буён
кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни
муддатидан олдин, жумладан,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган.
Даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича маълумотномасида
жавобгарнинг банк олдида муддати келмаган 99.689.470 сўм асосий кредит
қарзи мавжудлиги қайд этилган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида
тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосан кредит шартномаси бўйича даъвогар
фойдасига жавобгардан муддати келмаган кредит бўйича муддати келмаган
99.689.470 сўм миқдоридаги асосий кредит қарзини ундириш талабини рад
этишни лозим топади.
Суд, даъвогарнинг жавобгардан муддати келмаган 99.689.470 сўм
миқдоридаги асосий кредит қарзини ундириш талабини қаноатлантиришни
рад этишни, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 176-180-моддаларига асосланиб, суд
қарорқилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат “Халқ банки” манфаатида
киритган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар акциядорлик тижорат “Халқ банки” ҳисобидан 1.993.790 сўм
миқдоридаги давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Даъвогар акциядорлик тижорат “Халқ банки” томонидан 37.500 сўм
миқдоридаги почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида
шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов