Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/9774 Дата решения 25.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 472a04c7-7b85-4f33-a548-858c6ea6abfd Claim ID PDF Hash dd64240f5025729c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9774-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 25 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт М.Алимкулов (01.07.2025 йилдаги 5-11/2-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” хусусий корхона (СТИР ududg zt `min t) ҳисобидан 7 242 735 сўм муддати ўтган асосий қарз, 9 779 557 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 157 158 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ (даъвогар ва/ёки банк) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ ududg zt `min t” хусусий корхонаси (жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобидан 7 242 735 сўм муддати ўтган асосий қарз, 9 779 557 сўм фоиз қарзи ва муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 157 158 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади, бироқ, палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, бугунги кунга келиб жавобгар томонидан муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 157 158 сўм фоиз қарзи тўлиқ, муддати ўтган фоиз қарзи қисман сўндирилганлиги, шу сабали даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 15 мартда тузилган 78-сонли кредит шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига кўра, банк қарз олувчига бир дона коболт автомашинаси сотиб олиш учун йиллик 24 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 86 000 000 сўм кредит ажратиш мажбуриятини олган. Банк шартномага асосан мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар кредит шартномасининг 5.1-бандида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларини бажармасдан, кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизларини шартномада белгиланган муддат ва миқдорда тўламаган. Натижада 2025 йил 10 апрель ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 7 242 735 сўм муддати ўтган асосий қарз, 9 779 557 сўм фоиз қарзи ва муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 157 158 сўм фоиз қарзи юзага келган. Даъвогарнинг кредит қарздорлигини сўндириш ҳақидаги огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар даъвогарга кредит қарздорликларини тўлаб бермаган. Шундан сўнг, палата банк манфаатида жавобгардан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, палатанинг даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим этган 2025 йил 25 июлдаги 01-07/551-сон маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари, хусусан муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 157 158 сўм фоиз қарзи тўлиқ, муддати ўтган фоиз қарзи қисман сўндирилган. 2025 йил 25 июль ҳолатига жавобгарнинг 7 242 735 сўм муддати ўтган асосий қарзи ва 5 206 400 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжуд. Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабларини у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қисман қаноатлантирилганлиги сабабли даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Бешинчи қисмига биноан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ фойдасига 7 242 735 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5 042 209,85 сўм фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов