Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/9790 Дата решения 25.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый R S 786
Source ID 9d71552f-1700-4f8d-b1da-6a417ba71915 Claim ID PDF Hash 3e4659c36b3587e0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 220-моддаси ИПКнинг 220 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 221-моддаси ИПКнинг 221 law
онунининг 111-моддаси онуни 111 law
онунининг 11 -моддаси онуни 11 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9790-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 25 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили М.С.Игамназаров (2025 йил 3 январдаги 30-00002-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили У.Кенжаев (раҳбар) иштирокида, аризачи Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар “ R S 786” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига нисбатан 68 325,21 сўм молиявий жарима қўллаштўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда— аризачи) Гулистон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар “ R S 786” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси (кейинги ўринларда матнда— жавобгар)га нисбатан 68 325,21 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2025 йил 26 июндаги ажрими билан ишга Сирдарё вилояти бўйича божхона бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. уд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги бартараф этилмаганлиги, бугунги кунда жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги жами 105,62 АҚШ долларини ташкил этиши, бу Марказий банк ва божхона томонидан берилган ёзма фикр ва ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали олинган маълумот билан тасдиқланиши, 105,62 АҚШ долларига нисбатан тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача муддатга кечикканлиги учун репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизи миқдорида, яъни 68 325,21 сўм молиявий жарима ҳисобланганлиги тушунтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Сирдарё вилояти бўйича божхона бошқармаси суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда— ИПК) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПКнинг 220-моддасига асосан суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли суд ишни Сирдарё вилояти бўйича божхона бошқармасивакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини, текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ва унинг хорижий ҳамкори “Lin i nsm s N w uilding t ri ls ., Ltd.” (Хитой) (бундан буён матнда хорижий ҳамкор деб юритилади) ўртасида 2024 йил 22 мартда М7-сонли IDN рақами 200833707310475338240200007 бўлган импорт контракти (бундан буён матнда импорт контракти деб юритилади) тузилган. Ушбу импорт контрактларига асосан жавобгар жами 66 703,71 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни хорижий ҳамкорларига ўтказган, лекин маблағлар ёки товарлар тўлиқ келиб тушмаган ва(ёки) қарздорлик хорижий ҳамкори томонидан тўлиқ қопланмаган ва шу сабабли жавобгарнинг битта божхона юк декларацияси бўйича 105,62 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан 2025 йил 8 майда тақдим этилган 13-27/213 dfu- онли маълумотга кўра, жавобгарнинг импорт контракти бўйича 2025 йил 1 май ҳолатига жами 105,62 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорликлари мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда матнда—Низом)нинг 5-бандида Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритилади. Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хорижий ҳамкор мамлакат Эркин савдо режимини яратган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхатида қайд этилган давлатдан ушбу рўйхатда келтирилмаган бошқа давлатга ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида контракт бўйича тўлов амалга оширилмаган қисми доирасида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган сўнгги божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт. Бунда ушбу контрактлар бўйича маблағлар (молиявий транзакциялар) божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг ўтказилади. Низомнинг 9-бандида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ТСОЯЭАТ орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади. Низомнинг 10-бандига кўра, ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади. Низомнинг 11-бандида контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга ошириши қайд этилган. Низомнинг 22-бандига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилади. Низомнинг 23-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар бўйича “экспорт”, “реэкспорт” ёки кейинги қайта ишлаш учун “эркин омбор” божхона режимига расмийлаштирилган санадан, хизматлар (ишлар) бўйича бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Бунда товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади. Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатларда таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 111-моддасида белгиланган жаримани тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш 1 тўғрисида”ги Қонунининг 11 -моддасига кўра, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) жарима қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони суммасига камайтирилади. Ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жарималар қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди: асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида; транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда; агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса; агар экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги ўттиз олти ой ичида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаса; жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан. Жарима тўқсон кунлик муддат ичида ташқи савдо операциялари бўйича репатриация қилинган активлар суммасига мутаносиб равишда ўн кунлик муддатда ихтиёрий тарзда тўланган тақдирда, тўланган жарима суммаси резидентга қайтарилади. Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида ташқи савдо операциялари бўйича активлар тўлиқ репатриация қилинган тақдирда, тўланган жарима қайтарилади, жарима қўллаш тўғрисидаги ишни юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш учун кўрилган барча чоралар бекор қилинади. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш ундирилиши лозим бўлган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида тўловларни бўлиб-бўлиб ҳар ойда тўлаш имконияти берилган ҳолда амалга оширилади. Низомнинг 28-бандида Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилади. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади. Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Шунингдек, низомнинг 28-бандида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши белгиланган. Низомнинг 35-бандида товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ ва божхона хизматлари органлари тегишли чоратадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2025 йил 22 май ҳолатига 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 937,93 сўм этиб белгиланган. Аризачи томонидан 2025 йил 22 майда жавобгарнинг шахсий кабинетига Низомда қайд этилган тартибда талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар) ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилган ҳолда тақдим этилмаган. Божхона бошқармаси томонидан берилган 2025 йил 24 июлдаги 7-590285/25-сонли ёзма маълумотга кўра, ТСОЯЭАТ таҳлил қилинганда жавобгарнинг IDN рақами 200833707310475338240200007 бўлган импорт контракти бўйича 105,62 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Иш ҳужжатларидан ва иш муҳокамаси жараёнида жавобгарнинг импорт контракти доирасида жами 105,62 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлиги бўйича хорижий ҳамкор томонидан шу кунга қадар товарлар етказиб берилмаган ва(ёки) пул маблағлари келиб тушмаганлиги ва ушбу дебитор қарздорлик жавобгар томонидан бартараф этилмаганлиги ҳамда жавобгарнинг импорт контракти бўйича 2025 йил 22 май ҳолатига 360 кунгача кечиктирилган муддати ўтган жами 105,62 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлиги юзага келганлиги аниқланди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозимлиги белгиланган. Бироқ иш муҳокамасига кунига қадар жавобгар томонидан судга жарима қўлламаслик учун асосли далиллар тақдим этилмади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш ҳужжатлари, божхона томонидан берилган ёзма фикр ва аризачи вакилининг тушунтиришлари каби далиллар билан ўз исботини топганлиги сабабли, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни ва жавобгарга нисбатан 105,62 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлик бўйича 5 фоизлик 68 325,21 сўм молиявий жарима қўллашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 19-бандига биноан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 128, 170, 176-179, 217, 220-222моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ R S 786” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига нисбатан 68 325,21 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган 68 325,21 сўм молиявий жаримани ундириш аризачи Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков