Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9782 Дата решения 25.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID eb8865ff-ffbd-4fd1-ba54-84e3902fab59 Claim ID PDF Hash 159b2034bec5e778... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
бандида жарима деб ёзилган неустойканинг мазмуни ФКнинг 261-моддаси бандида жарима деб ёзилган неустойканинг мазмуни ФК 261 law
чунки ФК 261-моддаси чунки ФК 261 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9782-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 25 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – директор ўринбосари К.Шарипов (08.07.2025 йилдаги 46-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ududg zt `min t МЧЖнинг жавобгар ududg zt `min t МЧЖ ҳисобидан 5 206 400 сўм асосий қарз, 520 640 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ududg zt `min t МЧЖ (даъвогар ёки маҳсулот етказиб берувчи) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ududg zt `min t МЧЖ (жавобгар ёки буюртмачи) ҳисобидан 5 206 400 сўм асосий қарз, 520 640 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, бугунги кунда жавобгар асосий қарзни тўлиқ қоплаб берганлиги сабабли даъво аризасини қисман қаноатлантириб, пеняни ундириб беришни, шартномада тўловларни кечиктирганлик учун тўланадиган жаримани пеня деб инобатга олишни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 18 октябрда тузилган 19-сонли шартномадан (шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартноманинг 1.1-бандига кўра, маҳсулот етказиб берувчи буюртмачининг талабларига биноан ҳар хил турдаги тайёр бетон маҳсулотлари ва темир – бетон буюмларини тайёрлаб, беришни, буюртмачи эса етказиб берилган маҳсулотларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномага асосан етказиб берилган маҳсулотлар тарафлар ўртасидаги электрон тарзда расмийлаштирилган 65 206 400 сўмлик ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланган. Жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олган бўлса-да, тўловларни тўлиқ амалга оширмасдан 5 206 400 сўмлик қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг юзага келган қолдиқ қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 206 400 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 5 206 400 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим этган “Ипотека банк” АТИБнинг 2025 йил 24 июлдаги маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан 2025 йил 18 июль куни 5 206 400 сўм асосий қарздорлик тўлаб берилган. Шу боис суд, 2025 йилнинг 18 июль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарздорликдан қарзи мавжуд эмаслиги сабабли даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 520 640 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 5.1-бандида, маҳсулотлар учун тўловни ўз вақтида тўламаган тақдирда, буюртмачи маҳсулот тайёрлаб берувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган маҳсулот нархининг 0,1% фоизи миқдорида жарима тўлайди, лекин тўланадиган жарима сумманинг 10% дан ошмаслиги керак. ФКнинг 363-моддасига асосан суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Шартноманинг 5.1-бандида ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган маҳсулот нархининг 0,1% миқдорида жарима тўлайди”деб ёзилган бўлса-да, бироқ шартноманинг 5.1-бандида жарима деб ёзилган неустойканинг мазмуни ФКнинг 261-моддасига кўра пеня ҳисобланади, чунки ФК 261-моддасининг иккинчи қисмида қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланиши, учинчи қисмида қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланиши қайд этилган Шу боис суд юқорида қайд этилган қонун нормасидан келиб чиқиб, шартноманинг 5.1-бандида жарима деб ёзилган неустойкани пеня деб ҳисоблашни лозим топади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 520 640 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришларни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 120 640 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 345 000 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати ва республика бюджетига 30 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ududg zt `min t МЧЖ ҳисобидан даъвогар ududg zt `min t МЧЖ фойдасига 120 640 сўм пеня, 345 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ududg zt `min t МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 30 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов