Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3875 Дата решения 25.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Оқолтин туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый ЗАФАР ЖАМШИДБЕК ЧОРВАСИ
Source ID 00dac0b8-b1ee-4575-ae90-e31b147b6c4b Claim ID PDF Hash f31f22dae6bfe397... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 36-моддаси нинг 36 law
даъвогар томонидан ЕК 36-моддаси даъвогар томонидан ЕК 36 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
збекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 36 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3875-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 25 июль Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Салиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Ахатов (ишончнома асосида), ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Оқолтин туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили О.Хакимов (ишончнома асосида), шунингдек Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Оқолтин туман ҳокимлигининг жавобгар «ЗАФАР ЖАМШИДБЕК ЧОРВАСИ» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 25 мартда тузилган 453-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Оқолтин туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва «ЗАФАР ЖАМШИДБЕК ЧОРВАСИ» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Жавобгар) ўртасида 2021 йил 25 мартда тузилган 453-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг ажримига асосан Оқолтин туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ҳамда Оқолтин туман Солиқ инспекциясидан, Оқолтин туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасидан ишга мутахассислар жалб қилинган. Суд мажлисида ишнинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Оқолтин туман Фермерлар кенгаши вакиллари иштирок этмади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, туман ҳокимлиги ташаббуси билан фойдаланишдан чиққан ер майдонларини ўзлаштириб фойдаланишга киритиш учун шоли экини экканлигини, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси раҳбарияти келиб, ер майдонларининг ҳолати ўрганилиб, жавобгарга 43 гектар ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун шоли ва беда экинлари экилишига кафолат берилганлигини, бу бўйича ерларни ўзлаштириш тадбирларини чораларини кўриш учун жуда кўп миқдорда молиявий харажат қилинганлигини, аслида ажратилган ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун жавобгарда бошқа чора бўлмаганлиги тўғрисида тушунтириш бериб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Оқолтин туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили О.Хакимов ҳақиқатан ҳам туман ҳокимлиги ташаббуси билан фойдаланишдан чиққан ер майдонларини ўзлаштириб фойдаланишга киритиш учун шоли экини экканлигини, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси раҳбарияти келиб, ер майдонларининг ҳолати ўрганилиб, жавобгарга 43 гектар ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун шоли ва беда экинлари экилишига кафолат берилганлигини ҳамда ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун жавобгарда бошқа чора бўлмаганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакиллари ишдаги мавжуд ҳужжатлардан келиб чиқиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман Солиқ инспекцияси вакили 2025 йилнинг 23 июль куни ҳолатига кўра жавобгарнинг солиқлардан қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма маълумот берди. Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили туман ҳокимлиги ташаббуси билан фойдаланишдан чиққан ер майдонларини ўзлаштириб фойдаланишга киритиш учун шоли экини экканлигини, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти келиб, ер майдонларининг ҳолати ўрганилиб, жавобгарга 43 гектар ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун шоли ва беда экинлари экилишига кафолат берилганлигини, бу бўйича ерларни ўзлаштириш тадбирларини чораларини кўриш учун жуда кўп миқдорда молиявий харажат қилинганлиги тўғрисидаги ҳолатларни инобатга олиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар жавобгар «ЗАФАР ЖАМШИДБЕК ЧОРВАСИ» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган. 2021 йил 25 май куни 453-сонли ижара шартномаси шартномаси (кейинги ўринларда Шартнома) тузилган ва шунга асосан 45.3 гектар ер майдони жавобгарга ижарага топширилган. Оқолтин туманида фаолият юритувчи ваколатли давлат органлари мутахассислари томонидан 2025 йил 12 май куни Оқолтин тумани Сардоба СИУ ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар «ЗАФАР ЖАМШИДБЕК ЧОРВАСИ» масъулияти чекланган жамияти томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни ажратилган ер майдонларига 35.65 гектар ер майдонига ноқонуний равишда шоли экинлари экиб, ўзбошимчалик билан фойдаланганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилган. Мазкур далолатномада жавобгарнинг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда 35.65 гектарга ноқонуний равишда шоли экинлари экилганлиги оқибатида фермер хўжалиги томонидан ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасида самарали ва оқилона фойдаланмаганлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги белгиланган. Бу бўйича Оқолтин туман Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 16 майдаги қарори билан жавобгарнинг иш юритувчиси (ишончли вакили) ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 18 июнь куни 2021 йил 25 мартда тузилган 453-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган. Бироқ, жавобгар ушбу таклиф хатининг бир нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини ҳамда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъвогарнинг ёзма таклифи рад этилишини билдириб, бу ҳақда ўз имзосини қўйган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 25 мартда тузилган 453-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг 17-бандида шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари белгиланганлигини, унга кўра фермер хўжалиги томонидан ердан белгиланган мақсадда фойдаланмаганида, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномада назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда ер ижара шартномаси бекор қилинишини, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб юритилади)нинг 36-моддаси биринчи қисми 6бандига кўра, ер участкасидан белгилангандан бошқа мақсадда фойдаланилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилиниши кўрсатилганлигини, даъвогар томонидан ЕК 36-моддасида ер участкасидан белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги учун ер ижара шартномасини бекор юзасидан таклиф киритган. Мазкур таклифда жавобгар мулкчилик шакли масъулияти чекланган жамият бўлса-да, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 662-ИИ Қонунининг 17-моддаси талаблари бажарилмаётганлиги кўрсатилган. Бироқ Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 662-ИИ Қонуни масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан тадбиқ этилмаслигига эътибор қаратмаган. Жавобгар суд муҳокамасида айнан туман ҳокимлиги, яъни даъвогарнинг ташаббуси билан фойдаланишдан чиққан ер майдонларини ўзлаштириб фойдаланишга киритиш учун шоли экини экканлигини, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти келиб, ер майдонларининг ҳолати ўрганилиб, жавобгарга 43 гектар ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун шоли ва беда экинлари экилишига ёзма равишда кафолат хати берилганлигини, шунга асосан бу бўйича ерларни ўзлаштириш тадбирларини кўриш учун жуда кўп миқдорда молиявий харажат қилинганлигини, аслида ажратилган ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун жавобгарда бошқа чора бўлмаганлигини асослаб берди. Даъвогар томонидан эса, жавобгарнинг ўзбошимчалик билан ва ноқонуний равишда шоли экинини экканлигини исботловчи далиллар тақдим қилинмади ва даъво талабларига асос бўлвчи ҳолатлар асослаб берилмади. Шу сабабли, суд жавобгар раҳбарининг бу бўйича Оқолтин туман Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилганлиги даъвогарнинг даъво талабини асослаш учун етарли эмас деб ҳисоблайди. Қолаверса, даъвогар даъво талабларининг асосларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмнинг 6банди (ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги) билан, яъни жавобгар ноқонуний равишда 2025 йил ҳосили учун асосий майдонга 35.65 гектар ер майдонига шоли экканлигини келтирган. Бироқ, 2025 йил ҳосили қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экин майдонлари экишни режалаштиришда жавобгарнинг таклифи олинмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори талабига асосан туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ҳар йили 5 майга қадар қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш бўйича қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилиши; қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифлари туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, сув хўжалиги бўлими ва ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан кўриб чиқилишини таъминлаши; бунда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг экинларни мустақил жойлаштириш бўйича таклифлари уларнинг ихтисослашувига мослиги, экин турлари бўйича контур яхлитлиги таъминланганлиги, сув билан таъминланганлиги даражаси, охирги 3 йилда олинган ҳосилдорлиги ва ўтмишдош экин турларига мослиги таҳлил қилиниши назарда тутилган. Бироқ, 2025 йил ҳосили учун асосий майдонларга экинларни жойлаштиришда юқоридаги НИЗОМ талабларига риоя этилмаган, яъни қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчисининг (бу ўринда жавобгар) экинларни мустақил жойлаштириш бўйича таклифлари ва уларнинг ихтисослашувига мослиги таҳлил қилинмасдан, жойлаштирилиши режалаштирилган. Ваҳоланки, суд муҳокамаси мобайнида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Оқолтин туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили ҳақиқатан ҳам туман ҳокимлиги ташаббуси билан фойдаланишдан чиққан ер майдонларини ўзлаштириб фойдаланишга киритиш учун жавобгар шоли экини экканлигини, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти келиб, ер майдонларининг ҳолати ўрганилиб, жавобгарга 43 гектар ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун шоли ва беда экинлари экилишига кафолат берилганлигини ҳамда ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун жавобгарда бошқа чора бўлмаганлиги сабабли шоли экини экишга мажбур бўлганлигини билдирган. Даъвогарнинг жавобгар томонидан ўзига ижарага берилган ер майдонларидан ноқонуний равишда ва ўзбошимчалик билан фойдаланганлиги тўғрисидаги важлари асослантирилмаган. Судга тақдим этилган юқорида қайд этилган ҳужжатлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган шахсларнинг тушунтиришлари, шунингдек судга тақдим этилган ҳужжатларда қарамақаршиликлар мавжуд. ЕК 36-моддасида белгиланган асослар бўйича ижара шартномасини бекор қилиш учун даъвогар томонидан ўз талабларини исботловчи далил тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини у томондан келтирилган асослар бўйича қаноатлантириб бўлмайди деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъвогарнинг даъво талабини асоссиз ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришдан рад қилиб, даъво талаби рад этилганлиги сабабли олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириб, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Оқолтин туман ҳокимлигининг жавобгар «ЗАФАР ЖАМШИДБЕК ЧОРВАСИ» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 25 мартда тузилган 453-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Оқолтин туман ҳокимлиги томонидан 37.500 сўм миқдорида почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Даъвогар Оқолтин туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов