← Назад
Решение #2896145 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9808 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 25 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов, даъвогар
ududg zt `min tдавлат муассасасининг жавобгар жавобгар Якка тартибдаги
тадбиркор (ЯТТ) ududg zt `min tҳисобидан 2 244 926,41 сўм ижара тўловини
ва 691 437,33 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ududg zt `min t давлат муассасасининг (кейинги ўринларда даъвогар)
судга
даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
ЯТТ
ududg zt `min t(кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан 2 244 926,41 сўм
ижара тўловини ва 691 437,33 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
2
203 -моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга
нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка
тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво
аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда
суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим
этмади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил
29 октябрдаги 1006969/123-24-сон “Давлат кўчмас мулкини ижарага бериш”
шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) ва асосий шартномага
2025 йил 28 январдаги 241225195413-сонли қўшимча шартномадан келиб
чиққан.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўз зиммасига “Объект”ни
жавобгарга бериш мажбуриятини, шартноманинг 1.2-бандига кўра жавобгар
“Объект”ни қабул қилиш мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх
бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 7.1 ва 7.2-бандига биноан жавобгар ҳар ойнинг
10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисобкитобни амалга ошириши кераклиги белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, “Объект”ни жавобгарга
вақтинча фойдаланиш учун 36 ой муддатга ижарага берган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги
натижасида, 2025 йил январь ҳолатига жами 2 244 926,41 сўм ижара ҳақидан
қарзи вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган,
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ижара
ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
691 437,33 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартнома 9.2-бандига асосан жавобгар даъвогарга тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асосли ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни ҳамда талаб этилаётган
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир
кўрсатишини ҳамда кредиторнинг манфаатлариниинобатга олиб, пеня
суммасини камайтириб, пеняни 91 437,33 сўм миқдорида қаноатлантириб,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан 2024 йил 01 октябрдан БҲМ ойига 375 000 сўм
этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, яъни 375 000 сўм давлат божи
ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим деб топиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
ЯТТ ududg zt `min t ҳисобидан ududg zt `min t давлат муассасаси
фойдасига 2 244 926,41 сўм ижара ҳақи, 91 437,33 сўм пеня ва 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
ЯТТ ududg zt `min t ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов