← Назад
Решение #2896149 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7259-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
______________
2025 й л 25 юль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили А.Исаков (02.06.2025 йилдаги 14сон ишончнома асосида), жавобгар вакили – юридик хизмат бошлиғи
А.Исаков (23.04.2025 йилдаги 20/988-сон ишончнома асосида) ва “
t irj ”
АЖ вакили А.Исаков (22.04.2025 йилдаги 13-сон ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “А.Исаков” МЧЖнинг жавобгар А.Исаков
(СТИР А.Исаков) ҳисобидан 914 970 сўм закалат суммаси, шартнома умумий
суммаси 15 фоизи 4 574 850 сўм жарима, биржа ҳисоб рақамида музлаб турган
28 415 970 сўм маблағи учун 15 фоизи миқдорида 4 262 395,50 сўм жарима ва
8 000 000 сўм бой берилган фойда, жами 17 752 215,5 сўм ундириш ҳамда
тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво
аризаси
асосида
қўзғатилган
иқтисодий
ишни
ўз
биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “А.Исаков” МЧЖ (даъвогар, ижрочи) Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар А.Исаков
(жавобгар, буюртмачи) ҳисобидан ҳисобидан 914 970 сўм закалат суммаси,
шартнома умумий суммасининг 15 фоизи 4 574 850 сўм жарима, биржа ҳисоб
рақамида музлаб турган 28 415 970 сўм маблағи учун 15 фоизи 4 262 395,50
сўм жарима ва 8 000 000 сўм бой берилган фойда, жами 17 752 215,5 сўм
ундириш ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилишни
сўраган.
Суднинг ажрими билан “
t irj ” АЖ (оператор, учинчи шахс),
Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик хизмати бошқармаси (Ғазначилик
бошқармаси) ва Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия
бошқармаси (Молия бошқармаси) низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга
жалб қилинган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган жавобгар, Ғазначилик бошқармаси ва Молия бошқармаси вакиллари
суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128, 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ғазначилик бошқармаси судга судга маълумотнома ва ариза тақдим
этиб, ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган.
Юқоридагиларга асосан суд, ишни Ғазначилик ва Молия бошқармаси
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар шартномада бўйича олган
мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, шартномада белгиланган 10 кундик
муддатдан бир ой ўтиб биржа операторига пул маблағи ўтказиб берганлиги,
ушбу вақтга келиб маҳсулотлар нархи кўтарилиб кетганлиги, ушбу
шартномадан манфаат кўрмаслиги сабабли, даъвогарга маҳсулотларни
етказиб бермаганлиги, шу сабабли жавобгардан закалат суммаси ва
жарималарни ундириб беришни, тарафлар ўртасида 2024 йил 01 ноябрда
тузилган 3677116.1.1-сонли шартномани бекор қилишни, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабига
эътироз билдиришиб, шартнома бўйича тўлов 2024 йил 19 декабрда
кечиктирилиб амалга оширилганлиги, лекин шундай бўлса-да даъвогар
маҳсулотларни етказиб бермаганлиги, даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили иш бўйича
тушунтириш бериб, судга маълумотнома тақдим қилди.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган Гулистон шаҳар прокурорининг
ёрдамчиси Н.Отақулова даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўраган.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
(ФК)
8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 01 ноябрда
давлат харидлари электрон тизимида (электрон магазин) ўтказилган электрон
давлат харидлари (лот рақами 242010083677116) натижаси бўйича товар
етказиб бериш тўғрисидаги 2024 йил 01 ноябрда тузилган 2841656.1.1.-сонли
шартнома (шартнома) дан келиб чиққан.
Шартноманинг 1-бандига асосан даъвогар товар учун жами тўловни
амалга ошириши ва товарни қабул қилиб олиши, жавобгар эса товарни ушбу
банд шартлари асосида, яъни 1 дона 30 499 000 сўм бўлган “система
видеонаблюдения”ни жавобгарга етказиб бериши лозим бўлган.
Шартноманинг
2.1-бандига
мувофиқ
буюртмачи
шартнома
суммасининг 100% миқдорида тўловни операторнинг ҳисоб-китоб клиринг
палатасидаги (ҲККП) ҳисоб рақамига 10 иш куни ичида ўтказади. Бунда
киритилган закалат суммаси битимнинг умумий суммаси ҳисобига
киритилади.
Бироқ, жавобгар шартноманинг 2.1-бандига амал қилмасдан товар учун
пул маблағларини 10 кун муддат ичида оператор ҳисоб рақамига ўтказиб
бермаган.
Буюртмачи товар учун тўловни 2024 йил 09 декабрь куни оператор
ҳисоб рақамига ўтказиб берган.
Бу вақтга келиб даъвогарда шартномага нисбатан қизиқиш ва манфаат
йўқолганлиги сабабли товарни жавобгарга етказиб бермаган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 311-моддасининг биринчи қисмига асосан шартнома тузаётган
тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини
таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади.
ФК 312-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар шартноманинг
бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат
иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат
олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб
қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви
миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги “Махсус ахборот
портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш
борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сон
(Адлия вазирлигидан 2018 йил 21 майда рўйхатдан ўткан, рўйхат рақами 3015
қарори билан) билан тасдиқланган “Махсус ахборот портали операторининг
давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти
тўғрисидаги” Низомнинг 33-бандига кўра оператор ҳисоб-китобларни ташкил
этиш, ҳисобини юритиш ҳамда корпоратив буюртмачилар ва
иштирокчиларнинг
шартномавий
мажбуриятларини
бажарилишини
таъминлаш мақсадида операторга хизмат кўрсатувчи банкда ҳисоб-китобклиринг палатаси (ҲККП) учун алоҳида иккиламчи ҳисоб очади. Оператор
шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва алоҳида
ҳисобини юритиш бўйича корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар учун
ҲККПда ҳисоб рақам очади.
Ушбу Низомнинг 34-бандида корпоратив буюртмачи ва иштирокчи
электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги
ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказиши белгиланган.
Оператор шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва
алоҳида ҳисобини юритиш бўйича корпоратив буюртмачилар ва
иштирокчилар учун ҲККПда ҳисоб рақам очади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 майдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-
таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат
харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш
ва
ўтказиш
тартиби
тўғрисида”ги
Низом
(Низом)нинг
8-бандига кўра, электрон давлат харидларида иштирок этиш учун:
корпоратив буюртмачи ва иштирокчилар операторнинг воситачилик
йиғимини ва томонларнинг закалатини (бундан харид комиссияси томонидан
закалат тўлаш талаби белгиламаган ҳоллар мустасно);
бюджет буюртмачиси операторнинг воситачилик йиғимини ҲККПдаги
шахсий ҳисобварақларига ўтказадилар.
Бюджет буюртмачиси электрон давлат харидларида иштирок этиш учун
закалатни ҲККПга ўтказиши талаб этилмайди.
Низомнинг 11-бандида корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар,
уларнинг ҲККПдаги ҳисобварақларида давлат харидларининг электрон
тизими операторининг воситачилик йиғими ва томонларнинг закалати
суммасини тўлаш учун етарли бўлган аванс тўловини ўтказгандан сўнг
электрон давлат харидларида иштирок этиши белгиланган.
Низомнинг 34-бандига мувофиқ давлат буюртмачиси томонидан
электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар
(ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим
қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни
етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг:
бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича маблағларига суд ёки
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор
қилингунга қадар банд қўяди;
корпоратив буюртмачи томонидан ушбу шартнома бўйича киритилган
маблағлардан бандни бекор қилади, бундан закалат суммаси мустасно;
корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки Давлат
харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг
тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар
банд қўяди;
бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига
юборади.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз муддатида
бажарилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси махсус
шахсий ҳисобварағида шаклланган 914 970 сўм закалат пулини ундиришни
сўраган.
Хусусан, Низомнинг 14-бандига биноан корпоратив буюртмачилар ва
иштирокчилар ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига:
электрон дўконда иштирок этишдан олдин иштирокчининг офертаси
қийматининг 3 фоизи миқдорида;
аукционда иштирок этишдан олдин аукционнинг бошланғич нархидан
3 фоиз миқдорида закалат ўтказадилар.
Шунингдек, Низомнинг 43-бандига асосан агар нарх сўрови мобайнида
иштирокчи томонидан таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси
томонидан танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса,
иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган офертанинг суммаси ва
ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги қўшимча
закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда офертанинг суммаси:
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан
ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш
миқдорининг юз бараваридан;
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган
ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг
бараваридан ошмаслиги керак.
Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат
харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади.
Иш ҳужжатлари кўра, буюртмачининг ҲККПдаги шахсий
ҳисобварағида 914 970 сўм закалатга ҳисоб-китоб-клиринг палатаси
томонидан банд солинганлиги аниқланди.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан ҳисоб-китоб клиринг палатаси махсус шахсий ҳисобварағида
шаклланган 914 970 сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди, яъни даъвогар томонидан Низом талаби ва
шартномавий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса-да, жавобгар ўз
мажбуриятларини бажармаган ҳамда жавобгар томонидан юқорида қайд
этилган ҳолатларни инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмади.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан закалат
суммасини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан шартнома умумий
суммасининг 15 фоизи, яъни 4 574 850 сўм жарима, биржа ҳисоб рақамида
музлаб турган 28 415 970 сўм маблағи учун 15 фоизи, яъни 4 262 395,50 сўм
жарима ва 8 000 000 сўм бой берилган фойдани ундиришни сўраган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Даъвогарнинг ушбу даъво талабларининг асослари уларни тасдиқловчи
далиллар билан, ундирилаётган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисобкитоби билан, даъвогарнинг қонунчиликка асослаб келтирган талаблари
билан исботлаб ва асослаб берилмади.
Шу боисдан суд, даъво талабининг ушбу қисмини асоссиз деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида 2024 йил
01 ноябрда тузилган 3677116.1.1-сонли шартномани бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарори 18-бандига кўра,
шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни
амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам,
бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар.
Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор
қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун
ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб
келиб чиқмаса.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб,
шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга
ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши
шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга
ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши
шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Жавобгар шартноманинг 2.1-бандига амал қилмасдан товар учун пул
маблағларини 10 кун муддат ичида оператор ҳисоб рақамига ўтказиб
бермаган, шу сабабли товарни жавобгарга етказиб бермаган. Даъвогарда
манфаатдорлик бўлмагач, шартномага нисбатан қизиқиш йўқолган ва
шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида жавобгарга таклиф хати
юборган.
Даъвогарнинг шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги
2025 йил 13 мардаги 4-сонли таклиф хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Даъвогар жавобгардан таклиф хатларига ўттиз кунлик муддатда жавоб
олмаганидан кейин, судга мурожаат қилиб, шартномани муддатидан олдин
бекор қилишни сўраган.
ФКнинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина
ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб
олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Мазкур ҳолат шартнома шартлари тарафлар томонидан жиддий бузи
ш ҳолатлари мавжуд. Шунга кўра, суд шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор
қилиш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига биноан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан (БҲМ) нинг 10 баравари миқдорда давлат
божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 2024 йил 01
октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли
деб топилганлигини сабабли, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига асосли деб ҳисобланган даъво талаби бўйича жами
(3 750 000 + 18 750=) 3 768 750 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажатни ундиришни, даъвогардан томонидан олдиндан тўланган
356 250 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, ортиқча
тўланган 25 000 сўм давлат божини даъвогарга маълумотнома асосида
қайтаришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар А.Исаковнинг “А.Исаков” АЖ ҳисоб-китоб клиринг палатаси
махсус шахсий ҳисобварағида шаклланган 914 970 сўм закалат пули, 3 768 750
давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар “А.Исаков” МЧЖ
фойдасига ундирилсин.
Жавобгар А.Исаков ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига 93 750 сўм суд харажати ундирилсин.
Даъвогар “А.Исаков” МЧЖ томонидан ортиқча тўланган 25 000 сўм
давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов