Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2517/48205 Дата решения 24.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3f2d2ce4-af3f-4f7b-811b-68c07d1aeb20 Claim ID PDF Hash 682c14f5cbff2164... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 126-моддаси нинг 126 law
ФКнинг 132-моддаси ФКнинг 132 law
бандида ФКнинг 126-моддаси бандида ФК 126 law
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 25-моддаси ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 116-моддаси ИПК 116 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2517/48205 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 24 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – юрист О.С(03.01.2025 йилдаги 32-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили И.Н(01.07.2025 йилдаги 2120-сон ишончнома асосида)иштирокида, даъвогар “ ududg zt `min t” АЖнинг жавобгарлар “ ududg zt `min t” МЧЖ, “ ududg zt `min t” АТИБ ва унинг Сирдарё вилояти филиалига нисбатан тарафлар ўртасида 2023 йил 17 апрелда тузилган 12-02-39/162-2023-сон суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ (бундан буён матнда суғурта ташкилоти ёки даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “ ududg zt `min t” МЧЖ (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади), “ ududg zt `min t” АТИБ (бундан буён матнда банк ёки жавобгар деб юритилади) ва унинг Сирдарё вилояти филиали (бундан буён матнда банк филиали деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида 2023 йил 17 апрелда тузилган 12-02-39/162-2023-сон суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Қарз олувчи иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунинг учун, суд ишни қарз олувчининг вакили иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблаб, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддаларига кўра, ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасида суғурта ташкилотининг Сирдарё вилояти филиали собиқ директори А.Махмудов 2022 йил 30 декабрда берилган 7-сон ишончномада белгилаб қўйилган чеклашлар доирасидан чиқиб, суғурта шартномаси тузганлиги баён этилган бўлса-да, хатолик туфайли, ишончнома санаси нотўғри ёзилганлиги, аслида А.Махмудов суғурта шартномасини 2023 йил 03 январда берилган 7-сон ишончномада белгилаб қўйилган чеклашлар доирасидан чиқиб тузганлиги, 2022 йил 30 декабрдаги 7-сон ишончнома мавжуд эмаслигини тушунтириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаби асоссиз эканлигини билдириб, даъво талабни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, қарз олувчининг банкдан олган кредит қарздорлиги 2023 йил 17 апрелдаги 12-02-39/162-2023-сон суғурта шартномаси (бундан буён матнда суғурта шартномаси деб юритилади) га мувофиқ суғурталанган. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида суғурта ташкилоти томонидан суғурта ҳодисасининг келиб чиқиши сабаблари ва ҳолатлари ўрганилганда, суғурта ташкилотининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари директори А.Махмудов ўзига суғурта ташкилоти Бош директори томонидан 2023 йил 03 январь куни берилган 7-сон ишончномада белгилаб қўйилган чеклашлар доирасидан чиқиб, шартнома тузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суғурта шартномасининг 4.1-бандида шартнома бўйича суғурта пули (товони) ва суғурта мукофоти (суғурта бадали) миқдори мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган декларацияда (1-илова) келтирилган. Суғурта шартномасининг декларациясида суғурта пули (товони) 224 540 000 сўмни ташкил этган. Суғурта шартномасига асосан қарз олувчи томонидан 2023 йил 17 апрелда тўлов квитанциясига асосан 3 370 000 сўм суғурта пули суғурта ташкилотининг ҳисобрақамига ўтказиб берилган. Ушбу тўлов квитанциясининг тўлов мақсадида суғурта шартномасига асосан тўлов ўтказилганлиги кўрсатилган. Ўз навбатида, суғурта ташкилоти томонидан 2023 йил 17 апрель куни кредит қайтмаслик хатаридан суғурта полиси берилган. Мазкур суғурта полисига асосан суғурта шартномасининг муддати 2023 йил 17 апрелдан 2026 йил 16 апрелгача қилиб белгиланган. Шундан сўнг, мазкур суғурта шартномасини асос қилиб, Банк томонидан қарз олувчининг мавжуд кредит қарздорлиги ўз вақтида сўндирилмаганлиги оқибатида кредит қарздорликни суғурта ташкилоти ҳисобидан ундириш юзасидан судга даъво тақдим этилган. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида суғурта ташкилоти томонидан суғурта ҳодисасининг келиб чиқиши сабаблари ва ҳолатлари ўрганилганда, ташкилотининг Сирдарё вилояти филиали директори А.Махмудов ўзига суғурта ташкилоти томонидан 2023 йил 03 январь куни берилган 7-сонли ишончномада белгилаб қўйилган чеклашлар доирасидан чиқиб, шартнома тузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган ва шуни асос билан даъвогар жавобгарлар Банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд даъвогарнинг даъво аризасидаги важлари билан қуйидагиларга кўра қўшилмайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Аниқланишича, суғурта ташкилоти Бош директорининг 2022 йил 05 январдаги 1/П-сонли буйруғи 1-бандида 2022 йил 05 январидан бошлаб жамиятнинг барча филиал ва андеррайтинг марказларида ваколатга эга раҳбарлари томонидан тузиладиган ҳар бир суғурта шартномаси бўйича олинадиган суғурта жавобгарлиги (суғурта суммаси)нинг чегараланган энг кўп миқдори (лимит) суғурта хизматлари кесимида иловага мувофиқ тасдиқланган. 2-бандида, ҳар бир суғурта шартномаси (полис) бўйича олинадиган суғурта жавобгарлиги (суғурта суммаси) миқдори мазкур буйруқ билан тасдиқланган чегарадан (лимит) юқори бўлган тақдирда, шартнома (полис) тузишга ваколатли шахс ўрнатилган тартибда жамият раҳбаридан ёзма рухсат олиши шарт. Мазкур буйруқ иловасининг 10-бандида кредитлар қайтмаслик хавфидан суғурта қилиш суғурта турларидан – ҳар бир шартнома учун рухсат берилган жавобгарликнинг энг кўп миқдори юридик шахслар учун 100 000 000 сўм этиб белгиланган. Шу сабабли, даъвогар ўз даъво талабини суғурта ташкилоти Бош директорининг Сирдарё вилояти раҳбари А.Махмудовга 2023 йил 03 январда берилган 7-сонли ишончномадаги “Агар тузилаётган ҳар бир суғурта шартномаси (суғурта полиси) бўйича суғурта суммаси (суғурта жавобгарлиги)нинг миқдори Компаниянинг 2022 йил 05 январдаги 1/П-сонли буйруғи билан тасдиқланган миқдордан юқори бўлса, ҳудудий филиал раҳбарлари Компаниянинг 2021 йил 29 декабрдаги 121/П-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Компания тизимида тузилаётган суғурта шартномаларини расмийлаштириш ҳамда рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6.9-банди талабига мувофиқ бош офисга шартнома тузиш учун рухсат сўраб, ёзма мурожаат қилишлари шарт”, деган банди билан асослантирган. ФКнинг 132-моддасига кўра, вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади. Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради. Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан қарз олувчи томонидан 2023 йил 17 апрелда тўлов квитанцияси билан 3 370 000 сўм суғурта пули суғурта шартномасига асосан суғурта ташкилотининг ҳисобрақамига ўтказиб берилган. Ўз навбатида, суғурта ташкилоти томонидан 2023 йил 17 апрель куни кредит қайтмаслик хатаридан суғурта полиси берилган. Мазкур ҳолат битимнинг маъқулланиши ҳисобланиб, суғурта шартномасини тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантирган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрда “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 17-бандида ФКнинг 126-моддасигакўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шу боис, ФКнинг 126-моддасигаасосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан бошқа шахс мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади. Битим тузиш ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор шахс битимни кейинчалик маъқуллаганда, ФКнинг 126-моддасидабелгиланган битимни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қўлланилмайди. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, ИПК 25-моддаси 1-қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. ИПК 110-моддасининг 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Шу сабабли суд, даъвонинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган жавобгар “I t k - nk” АТИБ Сирдарё вилояти филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 116-моддасининг учинчи қисмига асосан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118моддасигамувофиқ ундирилади. Даъвогарнинг даъво аризаси асоссиз деб ҳисобланганлиги боис, суд харажатлари тўлиқ ҳажмда даъвогар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўлаб чиқилган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм суд харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 116, 118, 176180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “ ududg zt `min t” АЖнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвонинг “ ududg zt `min t” АТИБ Сирдарё вилояти филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 93 750 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов