← Назад
Решение #2896165 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3872-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 23 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили М.Салиев (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
Б.Джураев ва Ш.Хасановлар (ишончнома асосида), ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Оқолтин туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили О.Хакимов
(ишончнома асосида), ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Оқолтин
туман Солиқ инспекцияси вакили Д.Эшилов (ишончнома асосида), Оқолтин
туман Фермерлар кенгаши вакили Н.Нарзуллаева (ишончнома асосида),
Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили З.Дадаев
(ишончнома асосида), шунингдек Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси
О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Оқолтин туман ҳокимлигининг жавобгар
«САЛОХИДДИН НАСИЛЛИ ЧОРВА» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил
01 апрелда тузилган 464-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин
бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Оқолтин туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда - Даъвогар)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва «САЛОХИДДИН
НАСИЛЛИ ЧОРВА» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар)
ўртасида 2021 йил 01 апрелда тузилган 464-сонли қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани
муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажримига асосан Оқолтин туман Қишлоқ хўжалиги бўлими
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ҳамда Оқолтин туман Солиқ инспекциясидан, Оқолтин
туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасидан ишга мутахассислар жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар
томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган
мақсадларда
фодаланилмаганлигини
билдириб,
даъво
аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъво
талабларини тан олиб, келгусида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан
белгиланган мақсадларда фойдаланишини, бу бўйича ҳуқубузарликка йўл
қўймаслигини, шу сабабли жавобгарга имконият берилишини сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
қилинган Оқолтин туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили О.Хакимов
даъвогар томонидан келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан
21.7 гектар ер майдонига ноқонуний равишда шоли экини экканлигини
маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини билдирди.
Оқолтин туман Фермерлар кенгаши ва Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси вакиллари ишдаги мавжуд ҳужжатлардан келиб
чиқиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Оқолтин туман Солиқ инспекцияси вакили 2025 йилнинг 18 июнь куни
ҳолатига кўра жавобгар томонидан жами 1.759.779 сўм миқдоридаги
қарздорликка йўл қўйганлигини билдириб, иш бўйича суддан қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили
жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган
мақсадларда
фодаланилмаганлигини
билдириб,
даъво
аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек
ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар жавобгар «САЛОХИДДИН
НАСИЛЛИ ЧОРВА» фермер хўжалиги ташкил этилган. 2021 йил 01 апрел
куни 464-сонли ижара шартномаси шартномаси (кейинги ўринларда Шартнома) тузилган ва шунга асосан 97.2 гектар ер майдони жавобгарга
ижарага топширилган.
Оқолтин туманида фаолият юритувчи ваколатли давлат органлари
мутахассислари томонидан 2025 йил 5 май куни Оқолтин тумани Фарғона
СИУ ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар «САЛОХИДДИН НАСИЛЛИ
ЧОРВА» фермер хўжалиги томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа
мақсадларда, яъни белгиланган ер майдонларига 21.7 гектар ер майдонига
ноқонуний равишда шоли экинлари экиб, ўзбошимчалик билан
фойдаланганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома (маълумотнома)
расмийлаштирилган.
Мазкур далолатномада жавобгарнинг амалдаги қонун ҳужжатлари
талабларига зид равишда 21.7 гектарга ноқонуний равишда шоли экинлари
экилганлиги оқибатида фермер хўжалиги томонидан ижара ҳуқуқи асосида
тегишли бўлган ер участкасида самарали ва оқилона фойдаланмаганлик
ҳолатлари аниқланганлиги белгиланган.
Бу бўйича Оқолтин туман Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекциясининг 2025 йил 05 июндаги қарори билан жавобгарнинг иш
юритувчиси (ишончли вакили) ер майдонларидан бошқа мақсадларда
фойдаланганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 18 июнь куни 2021 йил 01
апрелда тузилган 464-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара
шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган.
Бироқ, жавобгар ушбу таклиф хатининг бир нусхасини олиб, танишиб
чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини ҳамда шартномани бекор қилиш
тўғрисидаги даъвогарнинг ёзма таклифи рад этилишини билдириб, бу ҳақда
ўз имзосини қўйган.
Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021
йил 01 апрелда тузилган 464-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини
ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона
фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга
эканлиги, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган
мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган.
Шартноманинг
17-бандида
ердан
белгиланган
мақсадда
фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда
шартнома бекор бўлиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми
6-кичик бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда
фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда
ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда
ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида ер участкасини ижарага олиш
ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31
январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низомнинг
21-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги
таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда
жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган
тартибда, халқ депулатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг
хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва
материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини
ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво
аризасини юборади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 9 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер
участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг
2-бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш
шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини
жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона
фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда
агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган
талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил
олинганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик билан
юритилганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб
берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар
ўз вақтида амалга оширилмаганда - қишлоқ хўжалиги корхоналари билан
тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади, деб кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
“Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак” деб белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин” деб қайд этилган.
Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан
белгиланган мақсадларда фойдаланилмасдан 21.7гектарга ноқонуний равишда
шоли экинлари экилганлиги оқибатида фермер хўжалиги томонидан ижара
ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона
фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик
ҳолатлари юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади.
ИПК 73-моддасининг биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож
эмаслиги, тўрчинчи қисмида эса, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний
кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир
этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари
бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим
этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 01 апрелда
тузилган 464-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни
лозим деб топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар
Оқолтин
туман
ҳокимлигининг
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Оқолтин туман ҳокимлиги ва жавобгар «САЛОХИДДИН
НАСИЛЛИ ЧОРВА» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 01 апрелда тузилган
464-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар «САЛОХИДДИН НАСИЛЛИ ЧОРВА» фермер хўжалигидан
республика бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «САЛОХИДДИН НАСИЛЛИ ЧОРВА» фермер хўжалигидан
даъвогар Оқолтин туман ҳокимлиги фойдасига 37.500 сўм миқдорида почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд
орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят
қилиши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов