← Назад
Решение #2896173 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3706-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 23 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “БУХОРО АГРОСЕРВИС МТП” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар - “НОРМУҲАММАД ОТА ҚУРИЛИШ” масъулияти чекланган
жамиятидан 666 583 494 сўм асосий қарз ва 175 005 183,36 сўм пеня, жами 841
588 677,36 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар
раҳбари Ҳ.Розиқовнинг иштирокида, видеконференц алоқа режими орқали
(кўмаклашувчи суд Пешку туманлараро иқтисодий суди) Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) “БУХОРО АГРОСЕРВИС МТП”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар - “НОРМУҲАММАД ОТА ҚУРИЛИШ”
масъулияти чекланган жамиятидан 666 583 494 сўм асосий қарз ва 175 005
183,36 сўм пеня жами 841 588 677,36 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига кўра, ишни палата ва жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари даъво аризадаги важларни такрорлаб,
бугунга қадар мавжуд қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш юзасидан ишда қатнашувчи тарафлар вакилининг фикрни
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги
белгиланган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 8
октябрдаги 8-сонли “Пешку Агросервис МТП” МЧЖ балансидаги бир дона Т6070 тарактори ва бир дона айланма омочни “ - uk i n” савдолари
натижалари асосида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси, тарафлар
ўртасида 2024 йил 8 октябрдаги 9-сонли “Пешку Агросервис МТП” МЧЖ
балансидаги бир дона Т-6070 тарактори ва бир дона айланма омочни “ uksi n” савдолари натижалари асосида сотиш бўйича олди-сотди
шартномаси, тарафлар ўртасида 2024 йил 8 октябрдаги 10-сонли “Пешку
Агросервис МТП” МЧЖ балансидаги бир дона ТД-5.110, чизелни “ - uksi n”
савдолари натижалари асосида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси,
тарафлар ўртасида 2024 йил 8 октябрдаги
11-сонли “Пешку
Агросервис МТП” МЧЖ балансидаги бир дона D-5.110 4 WD ва чизелни “ uksi n” савдолари натижалари асосида сотиш бўйича олди-сотди
шартномаси, тарафлар ўртасида 2024 йил 8 октябрдаги 12-сонли “Пешку
Агросервис МТП” МЧЖ балансидаги бир дона Беларус-1523 ва айланма
омочни “ - uksi n” савдолари натижалари асосида сотиш бўйича олди-сотди
шартномаси, тарафлар ўртасида 2024 йил 8 октябрдаги 13-сонли “Пешку
Агросервис МТП” МЧЖ балансидаги бир дона Беларус-1523 ва айланма
омочни “ - uksi n” савдолари натижалари асосида сотиш бўйича олди-сотди
шартномаси тузилган.
Шартномаларнинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар-сотувчи жавобгаролувчига аукционда харид қийматида сотиш мажбуриятини, харидор эса ушбу
шартнома шартларига мувофиқ тўловларни тўлаган холда қишлоқ хўжалик
техникасини қабул қилиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.2 бандида сотиб олувчи шартнома расмийлаштирилган
кундан бошлаб, сотувчининг ҳисоб рақамига сотиб олиш тўловининг 15
фоизи, 10 кун ичида тўлаш, қолган 85 фоизини харидор томонидан 6 ой ичида
ҳар ойда кейинги ойнинг 7 санасига бўлиб-бўлиб тўлаб беришни, охирги
тўловни 2025 йилнинг 7 апрелига қадар амалга ошириш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан олинган техникалар
учун 707 760 274 сўм миқдоридаги пул маблағи ўтказиб берилган. Тўлаб
берилиши лозим бўлган пул маблағлари муддати ўтказиб юборилган
миқдори 666 583 494 сўмни ташкил этади.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво киритиб, 666 583 494 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари
ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига
товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг
кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ФК 422-моддаси биринчи қисмига кўра, товарни насияга сотиш
шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг муҳим
шартлари билан бир қаторда товар баҳоси ва миқдори кўрсатилган бўлса,
бундай шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур модданинг учинчи қисмида
сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига
топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган
муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга
ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Бироқ, суд мажлиси жараёнида даъвогар томонидан тақдим қилинган
маълумотга кўра жавобгар томонидан асосий қарз 666 583 494 сўм
тўланмаганлиги аниқлади.
Мавжуд 666 583 494 сўм қарздорлик аукцион баённомалари,
шартномалар, тараф(лар) вакиллари тушунтиришлари билан ўз тасдиғини
топганлиги боис, суд жавобгардан даъвогар ҳисобига 666 583 494 сўм асосий
қарздорликни ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 175 005 183,36 сўм пеня ундириб
беришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2 бандида сотиб олувчи
кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир куни учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,5% миқдорида пеня тўлаши, бироқ, пенянинг
умумий миқдори тўланмаган қарздорликнинг 50 % дан ошмаслиги лозимлиги
белгиланган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридагиларга
асосан,
суд,
даъвогарнинг
жавобгардан
175 005 183,36 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида
тушунтириш берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб,
жавобгарнинг пеняни камайтириш тўғрисидаги илтимосини инобатга
олиб,даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
31 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига
кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридаги нормалардан келиб чиқиб, ҳисобланган 16 831 773,55 сўм
давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни,
олдиндан
тўланган
37 500
сўм
почта
харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни, иш видеконференц алоқа режими орқали
кўрилганлиги учун 93 750 сўм ВКА харажатини жавобгардан Олий суд
депозитига ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176–179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,
236, 326, 333, 386-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг “БУХОРО АГРОСЕРВИС МТП” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “НОРМУҲАММАД ОТА ҚУРИЛИШ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар “БУХОРО АГРОСЕРВИС МТП” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 666 583 494 сўм асосий қарз, 31 000 000 сўм
пеня, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“НОРМУҲАММАД ОТА ҚУРИЛИШ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 16 831 773,55 сўм давлат божи тўлови Республика
бюджетига,93 750 сўм ВКА харажати Олий суд депозитига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов