Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9805 Дата решения 23.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 993c3eba-3c35-4093-b152-bca36f642be6 Claim ID PDF Hash bc472d8b6c34d7ea... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 739-моддаси ФКнинг 739 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9805 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 23 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – юрисконсульт У.Сойибжонов (16.05.2025 йилдаги 01/6-07/35-сон ишончнома асосида) ва Якка тартибдаги тадбиркор ududg zt `min t иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ манфаатида жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) ududg zt `min t ҳисобидан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ (даъвогар, ва/ёки банк) манфаатида жавобгар ЯТТ ududg zt `min t(жавобгар ва/ёки қарз олувчи, ЯТТ) ҳисобидан кредит шартномасига асосан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ундиришни сўраган. Палата иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низоли иш юзасидан тушунтириш бериб, жавобгар камчиликларни шу кунга қадар бартараф этмаганлиги, шартнома бўйича мажбуриятларини бузиб келаётганлиги, кредит маблағларидан мақсадли фойдаланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни банкка тақдим этмаганлиги боисидан даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасида баён қилинган важларни такрорлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, эътирозлари йўқлиги, муддати ўтган қарздорликлари мавжуд эмаслигини билдирди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 18 июлда тузилган 4005-сонли (100,0 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш бўйича) кредит шартномаси (шартнома) дан келиб чиққан. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2-бўлимига асосан, банк қарз олувчига 84 ой муддатга, йиллик 18 фоиз ставкада 100 000 000 сўм миқдорида, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида Сирдарё вилоятининг “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” МЧЖда амалий уқув курсини тугатиб, сертификат олган лойиҳа ташаббускорига мазкур молиявий инструментдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.) кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган. Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан амалга оширилади. Банк қарз олувчига кредит маблағларини ажратган ва шартномада назарда тутилган мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган. Банк томонидан 2024 йил 21 октябрда тузилган мониторинг далолатномасига кўра, жавобгар кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлиги баён этилган. Банкнинг жавобгардан кредитдан мақсадли фойдаланганликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги талаблари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боисдан палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, 2025 йилнинг 18 май ҳолатига муддати келмаган 100 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.1.3-бандига асосан қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда, кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ажратилган кредитни ундирувга қаратиш ҳуқуқига эга. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 739-моддасига кўра, агар қарз шартномаси қарз олувчининг маблағлардан аниқ мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан тузилган бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши шарт. Қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шу босидан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, банк томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 17 июлдаги 01-08/518-сон маълумотнома ва банк айланмаси кўчирмасига кўра, 2025 йил 18 апрель ҳолатига жавобгарнинг банк олдида муддати келмаган асосий кредит қарзидан 98 525 498,74 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига муддати келмаган асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабининг 98 525 498,74 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, ундиришни, 1 474 501,26 сўм қисмини эса асоссиз деб ҳисоблаб, ундириш рад этишни лозим топади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Палатанинг даъво талаблари қисман асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд харажатлари даъвогар ва жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъво талабининг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида (98 525 498,74 сўм х 2% =) 1 970 509,97 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ҳамда даъво талабининг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича даъвогар ҳисобидан республика бюджетига (1 474 501,26 сўм х 2% =) 29 490,03 сўм давлат божи ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ ududg zt `min t ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ фойдасига 98 525 498,74 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ЯТТ ududg zt `min t ҳисобидан республика давлат бюджетига 1 970 509,97 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ ҳисобидан республика бюджетига 29 490,03 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов