← Назад
Решение #2896177 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3859-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 22 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Ж.Фозилов (ишончнома асосида), ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Сардоба туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Ж.Абдувалиев
(ишончнома асосида), Давлат Кадастрлар палатаси вакили Ҳ.Йўлдошев
(ишончнома асосида), Сардоба туман солиқ инспекцияси вакили М.Рўзиев
(ишончнома асосида), Сардоба туман Фермерлар кенгаши вакили С.Алимов
(ишончнома асосида), шунингдек Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси
О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Сардоба туман ҳокимлигининг жавобгар
«САИДКАМОЛ САРА БАЛИҒИ» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 25
сентябрда тузилган 39-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда - Даъвогар)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва «САИДКАМОЛ
САРА БАЛИҒИ» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар) ўртасида
2021 йил 25 сентябрда тузилган 39-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажримига асосан Сардоба туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида ҳамда Сардоба Солиқ инспекциясидан, Сардоба туман деҳқон,
фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасидан ишга мутахассислар жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар
томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган
мақсадларда
фодаланилмаганлигини
билдириб,
даъво
аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига келмади, шунингдек
вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
қилинган Сардоба туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили даъвогар
томонидан келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан ажратилган
ер майдонидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланилаётганлигини, уч йил
мобайнида умуман маҳсулот етиштирмаганлиги билдириб ўтди.
Суд мажлисида иштирок этган Сардоба туман Солиқ бошқармаси
вакили жавобгарнинг солиқлардан жами 7.046.825,46 сўм миқдорида
қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан ер солиғи 414.097,09 сўм қисмини ер
солиғи ташкил этишини билдириб, судга бу ҳақдаги ёзма маълумотномани
тақдим этилганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили
жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган
мақсадларда фодаланилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича жуда кўп миқдорда қарздорликка йўл
қўйилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек
ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2021 йил 25 сентябр куни 39-сонли ижара
шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилган ва шунга асосан 20.0
гектар ер майдони ер участкаси жавобгарга ижарага топширилган.
Сардоба туман Қишлоқ хўжалик бўлими бош мутахассиси Ж.Фозилов,
туман ветеринария ва чорвалиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи
Ж.Мисиров, туман Қишлоқ хўжалик бўлими шўъба бошлиғи Ж.Абдувалиев,
Ирригация бўлими ДМ бошлиғи А.Бўронов, туман Фермерлар кенгаши раиси
Н.Рахимовлар томонидан 2025 йил 18 март куни Т.Малик СИУ ҳудудида
фаолият олиб борган жавобгар «САИДКАМОЛ САРА БАЛИҒИ» фермер
хўжалиги томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни
ер ижара шартномаси шартларини бузиб уч йил мобайнида умуман маҳсулот
етиштирмаганлиги солиқларни тўламасдан келаётганлиги аниқланган ва бу
ҳақда далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 07 март куни 2021 йил 25
сентябрда тузилган 39-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати жўнатилиб, ер ижара
шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган.
Бироқ, жавобгар ушбу таклиф хатига жавоб хати тақдим қилмаган ва
уни оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021
йил 25 сентябрда тузилган 39-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Бундан ташқари, 2025 йил 17 июль ҳолатига кўра жавобгарнинг
солиқлардан қарзи жами 7.046.825,46 сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд
бўлиб, шундан ер солиғи 414.097,09 сўм қисмини ер солиғи ташкил этган.
Бу эса, Сирдарё вилояти Сардоба тумани Солиқ инспекцияси томонидан
судга тақдим этилган ёзма маълумотнома билан тасдиқланади.
Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини
ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона
фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга
эканлиги, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган
мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган.
Шартноманинг
17-бандида
ердан
белгиланган
мақсадда
фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда
шартнома бекор бўлиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми
6-кичик бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда
фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда
ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда
ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида, 10-кичик бандида қишлоқ
хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва
қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер
участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31
январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низомнинг
21-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги
таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда
жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган
тартибда, халқ депулатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг
хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва
материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини
ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво
аризасини юборади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 9 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер
участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг
2-бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш
шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини
жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона
фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда
агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган
талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил
олинганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик билан
юритилганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб
берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар
ўз вақтида амалга оширилмаганда, - қишлоқ хўжалиги корхоналари билан
тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади, деб кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
“Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак” деб белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин” деб қайд этилган.
Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан
белгиланган мақсадларда фойдаланилмасданфермер хўжалиги томонидан
ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона
фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик
ҳолатлари юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим
этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 25 сентябрда
тузилган 39-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни
лозим деб топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган
3.750.000 сўм давлат божини ва 37.500 сўм почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар
Сардоба
туман
ҳокимлигининг
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги ва жавобгар «САИДКАМОЛ САРА
БАЛИҒИ» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 25 сентябрда тузилган 39сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар «САИДКАМОЛ САРА БАЛИҒИ» фермер хўжалигидан
республика бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «САИДКАМОЛ САРА БАЛИҒИ» фермер хўжалиги дан
даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги фойдасига 37.500 сўм миқдорида почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин
Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд
орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят
қилиши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов