← Назад
Решение #2896181 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9264 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – БХМ бошқарувчиси О.Норматов
(27.01.2025 йилдаги 8-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“ ududg zt `min t” АТБ манфаатида жавобгар “ ududg zt `min tМЧЖ
(СТИР _________) ҳисобидан 5 829 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва унга ҳисобланган
380 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (палата) даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ (даъвогар, ва/ёки
банк) манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарз
олувчи, жамият) ҳисобидан кредит шартномасига асосан 5 829 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ва унга ҳисобланган 380 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма эътирозномасини судга тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК)нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низоли иш юзасидан
тушунтириш бериб, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини бузиб
келаётганлиги боисидан даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасида баён
қилинган важларни такрорлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
30 майда тузилган 1944-сонли (100,0 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш
бўйича) кредит шартномаси) кредит шартномаси (шартнома) дан келиб
чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан
банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз
навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва
фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бўлимига асосан, банк қарз олувчига 84 йил муддатга,
йиллик 18 фоиз ставкада жами 80 000 000 сўм миқдорида, савдо биносини
жиҳозлаш ва савдо айланмаси учун (Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни
молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-306-сон қарорига асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш”
комплекс дастури доирасида Сирдарё вилоятининг “Кичик бизнесга
кўмаклашиш маркази” МЧЖда амалий уқув курсини тугатиб, сертификат
олган лойиҳа ташаббускорига мазкур молиявий инструментдан фойдаланиш
ҳуқуқи берилади.) кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган.
Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан амалга оширилади.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда
тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Банк қарз олувчига кредит маблағларини ажратган ва шартномада
назарда тутилган мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаган, хусусан жавобгар фоиз қарздорликларини тўламаган.
Шу боисдан палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, 2025 йилнинг 06 май ҳолатига муддати ўтган 5 829 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни сўраган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига муддати ўтган 5 829 000 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги
даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ва ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата шартномага асосан жавобгардан даъвогар
фойдасига 380 000 сўм пеня ундиришнисўраган.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра, фоизлар белгиланган муддатда
тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун
қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
Банк, жавобгар томонидан фоиз қарздорликлари белгиланган
муддатларда тўланмаганлиги учун 380 000 сўм пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан
380 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам кредит
шартномасига кўра асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар суд мажлисига келмади ва судга даъво қарши
муносабатини билдирмади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан
375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм
давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АТБ манфаатида киритган
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“ ududg zt `min t”
МЧЖ
ҳисобидан
даъвогар
“ ududg zt `min t” АТБ фойдасига 5 829 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи,
380 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “J lil
ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов