← Назад
Решение #2896183 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 65 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3781-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 22 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, даъвогар
Сирдарё туман ҳокимиятининг жавобгар “Ерга эътиборли учовлон” фермер
хўжалиги билан тузилган 2021 йил 21 майдаги 173-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиштўғрисидаги
даъво аризасива илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Ш.Султонов,
Ғ.Шосаидов (2025 йил 14 июлдаги ишончнома асосида), Давлат Кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Галаев (ишончномасиз),
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Ш.Атаметов (2025 йил
14 июлдаги ишончнома асосида), Агроинспекция вакили Б.Ниязов
(ишончномасиз), Сирдарё туман солиқ инспекцияси вакили О.Қувватов
(2025 йил 14 июлдаги ишоннома асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро
иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Сирдарё туман ҳокимияти (бундан кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади)нинг жавобгар “Ерга эътиборли учовлон” фермер
хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида
2021 йил 21 майдаги 173-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 июндаги ажрими билан Сирдарё туман қишлоқ
хўжалиги бўлими, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгаши, Давлат кадастр палатаси Сирдарё вилоят
бошқармаси, Сирдарё туман солиқ инспекцияси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ишда иштирок этишга жалб қилинган ва иш бўйича прокурор хабардор
қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (бундан кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгар
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Дастлабки суд процессларида қатнашган прокурор ўз фикрини
билдириб, даъвони қаноатлантирилишини сўраган.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
жавобгарга 11.06.2020 йилдаги Сирдарё туман ҳокимининг 627-сонли
қарорига асосан Истиқлол СИУ ҳудудидан 21.2 гектар шундан 19.4 гектар
пахта-ғаллачилик учун 49 йил муддатга ажратиб берилганини, 2025 йил
ҳосили учун 19.4 гектар ерга чигит экилиши режалаштирилганига қарамай,
129-контурдаги 9.4 гектар ер майдонидан пахта-ғаллачилик йўналишида
фойдаланмай, беда экини экканлигини, ердан белгиланган мақсадларда
фойдаланмаганлик юзасидан далолатнома
тузилганлигини, туман
ҳокимлигига тақдимнома киритилганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлимининг 28.05.2025 йилдаги қарорига асосан, жавобгар раҳбари маъмурий
жавобгарликка тортилганлиги, ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича
жавобгарга таклиф хати юборилганлиги, таклифга жавобгар ердан ихтиёрий
воз кечмаслиги ҳақида ёзиб берганлигини, шундан кейин ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритилганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими вакили,
кадастрлар палатаси, фермерлар Кенгаши вакиллари жавобгар 2025 йил пахта
майдонига шоли экканлигини, беда экиш жавобгар ихтисослашувига
кирмаслигини билдирди.
Аввалги суд мажлисида жавобгар беда экини экиш бўйича туман
ҳокимининг рухсати ёки режаси мавжуд эмаслигини, 2025 йилда беда
экилиши натижасида шу йилда режадаги пахта режаси бўйича пахта
эколмаганлигини, бироқ, ихтисослиги бўйича пахта-ғаллачилик йўналишида
фаолият юритилиши белгиланса-да, ер ҳолатини яхшилаш учун беда
экканлигини, 2025 йилда пахта экини экмаганлиги бўйича жаримага
тортилганлигини, жаримани ўз вақтида тўлаганлигини, ерга биринчи маротаба
беда экканлигини, бир маротаба беда экканлиги учун ер ижара шартномасини
бекор қилинишини билганида, фақат режадаги экинни эккан бўлишлигини, ер
ижара шартномаси бекор бўлса, оиласи ва бошқа бир неча ишчилар
даромадсиз қолишини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Аввалги суд мажлисида қатнашган прокурор катта ёрдамчиси ер ижара
шартномаси шартлари жавобгар томонидан қўпол равишда бузилганлиги
сабабли суддан даъвони қаноатлантиришни сўраган.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
билан ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат
органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди
ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ
ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш ҳуқуқи
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2020 йил 11 июнда Сирдарё туман ҳокимининг
627-сонли қарори билан жавобгар фермер хўжалигига пахта ва ғаллачилик
йўналишида 49 йил муддатга Истиқлол СИУ ҳудудидан 128,129,
130-контурларда жами 21.2 гектар, шундан 19.4 гектар экин ер, 0,7 гектар ер
сув ости ер, 0,1 гектар йўл ва йўлаклар, 0,2 қурилиш билан банд ер, 0,8 гектар
қишлоқ хўжалигида фойдаланмаётган ер берилган.
Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2021 йил 21 майда 127-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Истиқлол
массивида жойлашган 21,2 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси пахта-ғаллачилик қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 19,4 гектарни
ташкил қилиши қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори талаблари асосида
жавобгарнинг таклифи олинган ҳолда унинг экин ерларига экинларни
жойлаштириш масаласини ўрганиб, Сирдарё туман ҳокимининг қишлоқ
хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш режаси асосида жавобгар ер
майдонига 2025 йил ҳосили 19,4 гектар майдонга пахта экиш
режалаштирилган. Бироқ, жавобгар томонидан 2025 йил ҳосили учун 9.4
гектар ерга беда экини эккан.
Мазкур ҳолатда пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фаолият олиб
бориб, ўз ихтисослиги бўйича пахта ва ғалла экини экиш мажбурияти бўлган
ҳолда жавобгар томонидан 2025 йилда 9.4 гектарга беда экини экканлик
ҳолати ўз исботини топади.
Жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар
томонидан ер ижара шартномасининг ихтисослиги бузилиб, ер
майдонининг 9.4 гектарга беда экканлиги аниқланган.
Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг
17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан
давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган
қишлоқ хўжалиги экинларини экканда, шартнома бекор қилиниши
белгиланган.
Даъвогар 2025 йил 20 июнда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф
хатига жавобан жавобгар раҳбари ердан ихтиёрий воз кечмаслигини
билдирган.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими томонидан фермер хўжалиги раҳбари Ўзбекистон Республикасининг
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65-моддаси учинчи
қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва
маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид
низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли қарорининг 26бандида судлар фермер хўжаликлари билан ер участкаси ижара шартномасини
бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда Фуқаролик кодексининг 384моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом
(бундан буён матнда Низом деб юритилади) талабларига риоя қилинганлигини
текширишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилишда Фуқаролик
кодексининг 384-моддаси ҳамда Низом талабларига риоя қилинган. Ушбу
ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими
тақдимномаси, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сирдарё туман бўлимининг тақдимномаси, халқ депутатлари Сирдарё туман
Кенгашининг қарори, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашининг хулосаси, далолатнома, туман ҳокимининг ер
участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида фермер
хўжалиги раҳбарига таклифи билан тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди
шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер
участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
Жавобгарнинг
томонидан
пахта
ва
дон
экишга
мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган
экин
майдонларидан
бошқа
мақсадларда
фойдаланиш ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳолади,
бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси,
Фуқаролик
кодексининг
382-моддаси 2-қисмига кўра
фермер
хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини
бекор қилиш учун асос бўлади.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
“Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги
суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини
ошириш тўғрисида”ги 2004 йил 12 мартдаги Қарорининг 7бандидатушунтириш берилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан
белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган фойдаланишнинг турига
номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги исботини топганлиги боис
суд даъво талабини қаноатлантириб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи
ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим.
Суд даъво талаби асосли бўлганлиги боис суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
3 750 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 37 500 сўм почта харажати
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлигининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Сирдарё туман ҳокимлиги ва “Ерга эътиборли учовлон” фермер
хўжалиги билан тузилган 2021 йил 21 майдаги 173-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартнома бекор қилинсин.
“Ерга эътиборли учовлон” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи, Сирдарё туман ҳокимлиги фойдасига
эса 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов