← Назад
Решение #2896185 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9273 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – БХМ бошқарувчиси О.Норматов
(27.01.2025 йилдаги 8-сон ишончнома асосида)иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
ududg zt `min t0 АТБ манфаатида жавобгар
ududg zt `min t МЧЖ
(СТИР _________) ҳисобидан 56 920 096 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 5 277 119 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (палата) даъвогар ududg zt `min t АТБ (даъвогар, ва/ёки банк)
манфаатида жавобгар ududg zt `min t МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарз олувчи,
жамият) ҳисобидан кредит шартномасига асосан 56 920 096 сўм муддати ўтган
асосий қарз ва 5 277 119 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма эътирозномасини судга тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК)нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низоли иш юзасидан
тушунтириш бериб, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини бузиб
келаётганлиги боисидан даъво талабларини қувватлаб, даъво аризасида баён
қилинган важларни такрорлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил
15 июлда тузилган 976-сонли кредит шартномаси (шартнома) дан келиб
чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1-бандига асосан
банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари ажратиш, қарздор олган пул маблағларини ва унга
ҳисобланган фоизлари билан қўшиб қайтариш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бўлимига асосан, банк қарз олувчига 5 йил муддатга,
йиллик 26 фоиз ставкада, 420 000 000 сўм миқдорида, автомашина ва сиқилган
газ ускуналари сотиб олиш учун ажратилган.
Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан амалга оширилади.
Шартноманинг 7.3-бандига асосан қарз олувчи кредитнинг фоиз ва
асосий суммасини қайтариш мажбуриятини олган.
Банк қарз олувчига кредит маблағларини ажратган ва шартномада
назарда тутилган мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаган, хусусан асосий ва жавобгар фоиз қарздорликларини
тўламаган.
Шу боисдан палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, 2025 йилнинг 28 май ҳолатига 56 920 096 сўм муддати ўтган
асосий қарз ва 5 277 119 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 56 920 096 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 5 277 119 сўм фоиз
қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ва
ундиришни лозим топади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар суд мажлисига келмади ва судга даъво қарши
муносабатини билдирмади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасига асосан иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан
давлат божи ундирилади. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат
божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга
биноан,
суд
палатанинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
даъво
суммасининг
2 фоизи
миқдорида
(56 920 096+5 277 119=62 197 215 х 2%=) 1 243 944,30 сўм давлат божи ҳамда
даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар ududg zt `min t АТБ манфаатида киритган даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ududg zt `min t МЧЖ ҳисобидан даъвогар ududg zt `min t
АТБ фойдасига 56 920 096 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5 277 119 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ududg zt `min t МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
1 243 944,30 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов