← Назад
Решение #2896187 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9799-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳар
2025 йил 22 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - Ш.Бобобеков
(06.02.2025 йилдаги 36-01-14/505-сон ишончнома асосида)иштирокида,
даъвогар “ ududg zt `min t” АЖнинг жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ
ҳисобидан 10 406 974 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ (даъвогар) Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ ududg zt `min t” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 10 406 974 сўм табиий газ
ҳақини ундиришни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарга
10 406 974 сўмлик табиий газ етказиб берилганлиги, бугунги кунда жавобгар
томонидан фойдаланилган табиий газ учун тўловлар тўлиқ амалга
оширилганлигини тушунтириб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Суд, иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини рад этишни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг
234-моддаси иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2024 йил 18 декабрда даъвогар ва
жавобгар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва
қабул қилиш тўғрисида 1230110938-сон шартнома (шартнома) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари
орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни
мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни
қабул қилиш мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.6-бандига биноан жавобгар ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга
ошириши кераклиги белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга газ тармоқлари
орқали табиий газни етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган табиий газ
ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада даъвогар олдида
2025 йил 01 июнь ҳолатига фойдаланилган табиий газ ҳақидан 10 406 974 сўм
қарзи вужудга келган.
Даъвогарнинг истеъмол қилинган табиий газ ҳақи бўйича юзага келган
қарз суммасини тўлаш тўғрисида талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 10 406 974 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
10 406 974 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар “ ududg zt `min t” АЖнинг 2025 йил 17 июлдаги
36-01-14/2616-сон маълумотномасига кўра, судга даъво ариза тақдим
этилганидан сўнг, жавобгар томонидан фойдаланилган табиий газ ҳақи учун
даъвогар ҳисобига 15 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.
Жавобгарнинг 2025 йил 16 июль ҳолатига табиий газ ҳақидан қарздорлиги
мавжуд эмас.
Шу боис суд, 2025 йилнинг 16 июль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар
олдида табиий газ ҳақидан қарзи мавжуд эмаслиги сабабли даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бешинчи қисмига
биноан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан
375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган
37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “ ududg zt `min t” АЖнинг даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилсин.
Жавобгар
“ ududg zt `min t”
МЧЖ
ҳисобидан
даъвогар
“ ududg zt `min t” АЖ фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига
375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов