← Назад
Решение #2896188 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 65 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3773-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 22 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида, Сайхунобод
туман ҳокимлигининг жавобгар “Сайхун нур чорвачилик” фермер хўжалиги
билан тузилган 30.06.2021 йилдаги “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисида”ги 593-сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Расулова
(2025 йил 01 июлдаги 10-3167-сонли ишончнома асосида),Сайхунобод туман
қишлоқ хўжалик бўлими вакили С.Санақулов (2025 йил 22 июлдаги
238- ишончнома асосида) жавобгар раҳбари Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили С.Сариев, жавобгар хўжалик
раҳбари Г.Бобоқулова иштирокидаСирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сайхунобод туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво киритиб, “Сайхун нур чорвачилик” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган
30.06.2021 йилдаги 593-сонли “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш”
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 июндаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Сайхунобод туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сайхунобод туман солиқ
инспекцияси жалб қилинган ва иш бўйича прокурор хабардор қилинган .
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгаши, Сайхунобод туман солиқ инспекцияси, Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси суд
мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (бундан кейинги матнларда
“ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни ушбу шахслар
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Дастлабки суд процессларида қатнашган прокурор ўз фикрини
билдириб, даъвони қаноатлантирилишини сўраган.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, даъво аризасида
жавобгарга қарашли фермер хўжалигининг 18,5 гектар ер майдонига озуқа
экинлари экилиши режалаштирилган бўлса-да, амалда 6 гектарга шоли экиб
олганлигини баён этилса-да, ҳақиқатда 2025 йил кузги буғдой экиш режаси
бўйича жавобгар 18,5 гектар ғалла экиши кераклигини, ҳақиқатда 2024 йил
ғалладан бўшаган 6 гектар майдонга шоли экилганлиги учун режадаги ғалла
кам экилганлигини, жавобгар томонидан 18,5 гектар ердан топширилиши
лозим бўлган ғаллани топширганлигини, жавобгар томонидан пахта экиш
режалаштирилган ерга 2025 йилда 6 гектар ерга шоли экиш
режалаштирилганлигини, лекин экилмаганлигини, суд бориб ушбу ерни
кўздан кечирганда шоли борлиги аниқланганлигини, ушбу шоли 2024 йилда
ерга тушган шоли уруғидан униб чиққанлигини, ердан белгиланган
мақсадларда фойдаланмаганлик юзасидан далолатнома тузилганлигини,
туман ҳокимлигига тақдимнома киритилганлиги, аниқланган ҳолат юзасидан
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сайхунобод туман
бўлимининг 22.05.2025 йилдаги қарорига асосан, жавобгар раҳбари маъмурий
жавобгарликка тортилганлиги, халқ депутатлари Сайхунобод туман кенгаши
томонидан 2025 йил 29 майдаги 7-чақириқ 9-сессиясида қабул қилинган
қарорга кўра, фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор
қилиш бўйича таклифга розилик берилганлигини, ер ижара шартномасини
бекор қилиш бўйича жавобгарга таклиф хати юборилганлиги, таклифга
жавобгар ердан ихтиёрий воз кечмаслиги ҳақида ёзиб берганлигини, ер
солиғидан 1 209 124,17 қарздорлиги мавжудлигини баён қилиб, шундан кейин
ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза
киритилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари дастлаб, 6 гектар ерни ҳайдаб, лазер
ёрдамида текислаганлигини, сув тушиб кетиши натижасида пахта
экмаганлигини билдирса-да, суд мажлисида ўз важларини инкор қилиб,
2024 йил ғалладан бўшаган 6 гектар майдонга шоли экканлигини, шоли
ҳосилини тўлиқ йиғиштириб олинмаганлигини натижасида уруғ ерга тушиб,
2025 йилда униб чиққанлигини, ерга шоли учун пол 2025 йилда
олинмаганлигини, бу 2024 йил экилган шоли майдони бўлганлигини,
дастлабки важларидаги 2025 йил ерни лазер қилиб, текислаб ишлов берганлик
тўғрисидаги кўрсатмасини рад этишини, 2024 йилда ғалладан кейин экилган
шоли экини бўйича туман ҳокимининг рухсати ёки режаси мавжуд
эмаслигини, 2024 йилда шоли экилиши натижасида шу йилда режадаги
ғаллани эколмаганлигини, бироқ, шу олти гектар майдонда олиниши лозим
бўлган ғаллани бошқа фермерлардан сотиб олиб топширганлигини,
ихтисослиги бўйича пахта-ғаллачилик йўналишида фаолият юритилиши
белгиланса-да, иккинчи экин сифатида шоли экканлигини, 2025 йилда пахта
экини экмаганлиги бўйича жаримага тортилганлигини, жаримани ўз вақтида
тўлаганлигини, ҳозирда шоли униб чиққан майдонда бегона ўт кўпайиб
кетганлиги ва эътирозларга сабаб бўлганлиги учун даъвогар судга даъво
аризаси киритилганидан кейин ерни ҳайдаб ташлаганлигини, низо келиб
чиққан 6 гектар ерга ғалла экишни режалаштираётганлигини билдириб, ерга
биринчи маротаба шоли экканлигини, бир маротаба шоли экканлиги учун ер
ижара шартномасини бекор қилинишини билганида, фақат режадаги экинни
эккан бўлишлигини, ер ижара шартномаси бекор бўлса, оиласи ва бошқа бир
неча ишчилар даромадсиз қолишини билдириб, даъво аризани
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими вакили,
жавобгар 2024 йил ғалла майдонига шоли экканлигини, ушбу шоли уруғи
2025 йилда ер ҳайдалмаганлиги оқибатида униб чиққанлигини, 2024 йилда
шоли экилганлиги учун режадаги ғалла 6 гектарга кам экилганлигини
билдирди.
Аввалги суд мажлисида қатнашган прокурор катта ёрдамчиси ер ижара
шартномаси шартлари жавобгар томонидан қўпол равишда бузилганлиги
сабабли суддан даъвони қаноатлантиришни сўраган.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат
органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди
ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ
ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш ҳуқуқи
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2016 йил 19 июлда Сайхунобод туман
ҳокимининг 889-сонли қарори билан жавобгар фермер хўжалигига
чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга Пахтакор СИУ ҳудудидан
81-контурдаги 12.8 гектар, шундан 12.5 гектар экин ерлар, 0.1 гектар сув ости
ва 0,2 гектар бошқа ерлар 49 йил муддатга ижарага берилган ва фермер
хўжалигининг ижарадаги жами ер майдони 14,14 а,54,57,81-контурларда
23.4 гектар, шундан 18,7 гектар экин майдони, 3.2 гектар ўтлоқ ва яйлов ерлар,
1 гектар ариқ ва зовур, 0,2 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган
боқа ерлар, Гулистон СИУ ҳудудида 272,282-контурлардан жами 5,7 гектар,
шундан 5,5 гектар ўтлоқ ва яйловлар, 0,2 гектар қишлоқ хўжалигида
фойдаланилмайдиган бошқа ерлар сифатида берилган.
Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2021 йил 30 июнда 593-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Пахтакор
массивида жойлашган 29,1 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси чорвачилик қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 18,7 гектарни
ташкил қилиши қайд қилинган.
Сирдарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 16 ноябрдаги “Сайхунобод
туманида фаолият юритаётган шоличилик, чорвачилик, паррандачилик,
боғдорчилик,
сабзавотчилик
ва
полизчилик
йўналишидаги
фермер хўжаликларининг фаолият йўналишларини ўзгартириш ҳақида”ги
411-9-0-Q/22-сонли Қарори билан жавобгар фаолият йўналиши пахтачиликғаллачилик йўналишига ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори талаблари асосида
жавобгарнинг таклифи олинган ҳолда унинг экин ерларига экинларни
жойлаштириш масаласини ўрганиб, Сайхунобод туман ҳокимининг қишлоқ
хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш режаси асосида жавобгар ер
майдонига 2025 йил ҳосили 18.5 гектар майдонга ғалла экиш
режалаштирилган. Бироқ, жавобгар томонидан 2024 йил ҳосили учун экилган
ғалладан бўшаган майдондан 6,0 гектарга шоли экини эккан. Оқибатда
2024 йил куз ойларида шоли экилган майдонга ғалла экини экилмаган.
Натижада режага нисбатан 6,0 гектар ғалла экини кам экилган. Шундан кейин
2025 йил пахта экинини жойлаштириш режаси асосида шолидан бўшаган
майдонга пахта экиш режалаштирилган. Бироқ жавобгар томонидан ушбу
майдонга қайта шоли экиш режалаштирилиб, шолига пол олиш ишлари
бажарилганлиги ва шоли экишга тайёрланганлиги учун пахта экини экилмай
қолган.
Суд томонидан шоли учун тайёрланган ер кўздан кечирилганда, ушбу
майдонда оқар сув шоли экини учун кираётганлиги, шоли уруғи униб чиқиб,
кўчат холига келганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатда изоҳ сўралганда жавобгар
хўжалик раҳбари, даъвогар вакили, Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги
бўлими вакили 2024 йилда экилган шоли ҳосили тўлиқ йиғиштириб
олинмаганлиги оқибатида, 2025 йилда униб чиққан деб изоҳ беришди.
Ваҳоланки, шоли экини бир йиллик бошоқли дон экини бўлиб, буғдой
ва арпадан фарқли равишда очиқ майдонга уруғ тушган ҳолатда иккинчи йилга
униб чиқмайди. Сайхунобод туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалик бўлими ва
мутахассислар томонидан судга ўтган йилги шоли уруғини униб чиққанлиги
ҳақидаги кўрсатмаларида қонунбузилиш ҳолатларини яшириш аломатлари
бор деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар судга даъво аризаси киритилганидан кейин
Сайхунобод тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг биринчи
ўринбосари А.Файзуллаев раҳбарлигида мутахассислар иштирокида
2025 йил 17 июлда тузилган далолатномада 2025 йил ғалла режалаштирилган
майдонга шоли экилмаганлиги қайд этилса-да, 2024 йилда 6 гектар майдонга
шоли экилганлиги тасдиқланган ва ушбу далолатнома жавобгар хўжалик
раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган.
Мазкур ҳолатда пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фаолият олиб
бориб, ўз ихтисослиги бўйича пахта ва ғалла экини экиш мажбурияти бўлган
ҳолда жавобгар томонидан 2024 йилда шоли экини экканлик ҳолати ўз
исботини топади.
Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг
17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан
давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган
қишлоқ хўжалиги экинларини экканда, шартнома бекор қилиниши
белгиланган.
Жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар
томонидан ер ижара шартномасининг ихтисослиги бузилиб, ер майдонининг
6 гектарга шоли экишга тайёрланганлиги аниқланган.
Даъвогар 2025 йил 30 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф
хатига жавобан жавобгар раҳбари ердан ихтиёрий воз кечмаслигини
билдирган.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сайхунобод
туман бўлими томонидан фермер хўжалиги раҳбари Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
65-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган
деб топилган ва маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид
низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли қарорининг 26бандида судлар фермер хўжаликлари билан ер участкаси ижара шартномасини
бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда Фуқаролик кодексининг 384моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом
(бундан буён матнда Низом деб юритилади) талабларига риоя қилинганлигини
текширишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилишда Фуқаролик
кодексининг 384-моддаси ҳамда Низом талабларига риоя қилинган. Ушбу
ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими
тақдимномаси, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сайхунобод туман бўлимининг тақдимномаси, халқ депутатлари Сайхунобод
туман Кенгашининг қарори, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашининг хулосаси, далолатнома, туман ҳокимининг ер
участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида фермер
хўжалиги раҳбарига таклифи билан тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди
шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер
участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
Жавобгарнинг
томонидан
пахта
ва
дон
экишга
мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган
экин
майдонларидан
бошқа
мақсадларда
фойдаланиш ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳолади,
бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг
36-моддаси,Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер
хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини
бекор қилиш учун асос бўлади.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
“Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги
суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини
ошириш
тўғрисида”ги
2004
йил
12
мартдаги
Қарорининг
7-бандидатушунтириш берилган.
Даъво талабидаги 3 йил давомида ер солиғи кечиктирилганлиги ва
тўланмай келинганлиги важлари ўз исботини топмади. Солиқ инспекцияси
маълумотида ижтимоий солиқ ва даромад солиғидан ташқари бошқа солиқ
турларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан
белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган фойдаланишнинг турига
номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги исботини топганлиги боис
суд даъво талабини қаноатлантириб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи
ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим.
Суд даъво талаби асосли бўлганлиги боис суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
3 750 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 37 500 сўм почта харажати
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сайхунобод
туман
ҳокимлигининг
даъво
аризаси
тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Сайхунобод туман ҳокимлиги ва “Сайхун нур чорвачилик” фермер
хўжалиги билан тузилган 30.06.2021 йилдаги 593-сонли “Ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси” бекор қилинсин.
“Сайхун нур чорвачилик” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи, Сайхунобод туман ҳокимлиги
фойдасига эса 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов