← Назад
Решение #2896189 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/9497-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 июль
Гулистонтуманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Р.Садуллоев
котиблигида,даъвогар
ududg zt `min tнинг
жавобгар
“ ududg zt `min t”
МЧЖ
ҚКдан
78 315 145,09 сўм божхона тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасива
унга илова қилинган ҳужжатларни, даъвогар вакили Ж.Тохиров
(08.07.2025 йилдаги 20/03-25-2857-сон ишончнома асосида) ва Гулистон
шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақуловаиштирокида, ўз биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ududg zt `min t (даъвогар ва/ёки божхона) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҚК
(жавобгар)дан
ҳисобланган
78 315 145,09
сўм
божхона
тўловлариниундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари
иштирокини таъминламади ҳамда даъво аризаси юзасидан муносабатини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК)нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан
тушунтириш бериб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризаси судга кирим
бўлганидан сўнг жавобгар томонидан 76 800 000 сўм қарздорлик тўлаб
берилганлиги, бугунги кун ҳолатига жавобгарнинг 1 515 145,09 сўм қарзи
қолганлигини маълум қилиб, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни сўради ва судга тўлаб берилган қарз ҳақида маълумотнома
ва даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим қилди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони қувватлаб,
қарздорлик қисман қопланганлигини инобатга олиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқийбаҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим
топди:
Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодекси (БК) 26-моддасининг
биринчи қисмига кўра, товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши
ваколатли шахсларнинг товарларни божхона режимларидан бирига
жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя
этиш мажбуриятини келтириб чиқаради.
БК 28-моддасининг биринчи қисмига кўра, божхона режими талаблари
ва шартларига риоя этилиши учун жавобгарлик товарни тегишли божхона
режимига жойлаштирган шахснинг зиммасида бўлади.
БК 201-моддасининг биринчи қисмига кўра, товарлар чиқариб
юборилганидан кейин божхона органлари, агар божхона тўғрисидаги
қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш учун етарли ва
тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга,
шу жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга оширишга ҳақли.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, товарлар чиқариб юборилганидан
кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш
товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан уч
йил ичида амалга оширилиши мумкин.
БК 347-моддасининг иккинчи қисмига кўра, товарлар чиқариб
юборилганидан кейин божхона назоратини ўтказиш натижасида божхона
тўловлари қўшиб ҳисобланганда божхона тўловларини тўлаш бўйича
қарздорлик юзага келади. Агар тўловчининг божхона тўловлари қўшиб
ҳисобланишига эътирозлари бўлмаса, божхона тўловлари бўйича
қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома тақдим этилган кун, тўловчи
эътироз билдирган тақдирда эса, суднинг божхона тўловлари бўйича
қарздорликни ундириш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган сана
қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳрида
фаолият юритувчи “ r s 786” МЧЖ ҚК томонидан Хитой давлатидан олиб
келинган “Стеновая пластиковая панелью ( l sti trim
n l)” товар
(товар)ларининг ТИФ ТН коди бошқарманинг товарларни классификациялаш
бўйича бош инспектори Божхона қўмитасининг Марказий божхона
лабораторияси билан ҳамкорликда ўрганилган ҳамда 2025 йил 31 январдаги
Q-SI -25/009313 ва Q-SI -25/009317 рақамли таснифлаш қарорларида
товар ТИФ ТНнинг 3925908009 коди билан таснифланиши аниқланган ва шу
код билан божхона режимига расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, жавобгар томонидан 2024 йилларда расмийлаштирилган
24003/15.02.2024/0000853, 24003/20.08.2024/0005452, 24003/05.10.2024/0006212,
24003/11.11.2024/0006962 ва 24003/04.12.2024/0007491-рақамли БЮДлардаги
товар
ТИФ
ТНнинг
3918900000
кодида
таснифланган
ҳолда
расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.
Натижада, юқоридаги БЮДларда товар 3918900000 кодида эмас,
3925908009 коди билан таснифланиши лозимлигидан келиб чиқиб, даъвогар
жавобгарга 78 315 145,09 сўм божхона тўловини қайта ҳисоб-китоб қилган.
Даъвогарнинг ҳисобланган 78 315 145,09 сўм божхона тўловларини
тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 78 315 145,09 сўм божхона
тўловини ундириш бўйича судга даъво аризаси киритган.
Божхонанинг 2025 йил 15 июлдаги 20/03-25-2957-сон маълумотномага
кўра, даъво аризаси судга киритилгандан кейин жавобгар томонидан божхона
тўловларининг 76 800 000 сўм қисми тўлаб берилган, қолган 1 515 145,09 сўм
қисми тўлаб берилмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар томонидан қарздорликнинг асоссизлиги ёки тўловлар
тўлаб берилганлиги ҳақидаги далиллар судга тақдим этилмади.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 78 315 145,09 сўм
божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Лекин, суд, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қисман қаноатлантирилганлигини
инобатга
олиб,
даъво
талабини
1 515 145,09
сўм
миқдорида
қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни талабига мувофиқ жавобгар ҳисобидан
республика
бюджетига
даъво
суммасининг
2 фоизи
миқдорида
(78 315 145,09 х 2% =) 1 566 302,90 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига
олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топиб, ИПК 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар Сирдарё вилоят божхона бошқармасининг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҚКдан ududg zt `min t фойдасига
ҳисобланган 1 515 145,09 сўм божхона тўловлари ва 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҚКданреспублика бюджетига
1 566 302,90 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёки ҳал қилув қарори қонуний учга киргач, олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Судья
З.Т. Раджабов