← Назад
Решение #2896190 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 377 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9863-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А.Амонов (2025 йил 11 февралдаги 1-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
манфаатида жавобгар “ING NSI NS
LI N GL” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан кредит ҳисобига сотиб олинган ерни тайёрлаш ва унга
ишлов бериш учун бошқа қишлоқ, боғ ёки ўрмон хўжалиги машиналари,
уларнинг қисмлари, лазерли ер текислагични гаров қўйиш тўғрисида гаров
шартномаси тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги
ўринларда — даъвогар ва(ёки) банк) манфаатида Гулистон туманлараро
иқтисодий судига жавобгар “ING NSI NS
LI N GL” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки корхона)га
нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга 2024 йил 7 июндаги
22-сонли кредит шартномасининг таъминоти сифатида қарз олувчи томонидан
кредит ҳисобига сотиб олинган ерни тайёрлаш ва унга ишлов бериш учун
бошқа қишлоқ, боғ ёки ўрмон хўжалиги машиналари, уларнинг қисмлари,
лазерли ер текислагични гаров шартномаси тузишга мажбур қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, жавобгар бир неча бор
огоҳлантирилганлигига қарамасдан кредит ҳисобига сотиб олинган ерни
тайёрлаш ва унга ишлов бериш учун бошқа қишлоқ, боғ ёки ўрмон хўжалиги
машиналари; уларнинг қисмлари, лазерли ер текислагични кредит таъминоти
сифатида гаровга қўймасдан келаётганлигини тушунтириш бериб, даъво
аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда —ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни Палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгардан ундиришни
лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК ) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
7 июнда тузилган 22-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда —кредит
шартномаси)дан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредит шартномасига асосан банк
жавобгарга лазерли ер текислагични сотиб олиш учун 60 ой муддатга, шундан
имтиёзли даври 24 ой, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан
241 344 196 (тўрт юз миллион) сўм кредит бериш, жавобгар эса банкдан
олинган кредит маблағларини ушбу шартномада белгиланган муддатларда ва
шартлар асосида фоизлар ва бошқа тўловлар билан бирга тўлаш
мажбуриятини олган.
Кредит шартномасига асосан банк жавобгарга жами 241 344 196 сўм
кредит маблағларини ажратиб, ўз мажбуриятларини бажарган.
Кредит шартномасининг 5.2-бандига кўра, қарз олувчи кредит маблағи
сифатида кредит суммасининг 70 фоиз, яьни 168 940 937 (бир юз олтмиш
саккиз миллион тўққиз юз қирқ минг тўққиз юз ўттиз етти) сўмлик сотиб
олинаётган лазерли ер текислагич гарови ҳамда 50 фоизи яъни 120 672 098
(бир юз йигирма миллион олтмиш икки минг тўксон саккиз) сўмлик суғурта
компаниясининг кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича суғурта
полисини тақдим этиши мажбуриятини олган.
Аниқланишича, жавобгар ва “ ri nt gr
ur n” МЧЖ ўртасида
тузилган 2024 йил 6 июндаги 1/30/1-сонли олди-сотди шартномаси бўйича
“ ri nt gr
ur n” МЧЖ жавобгарга 237 000 000 сўмлик 1 дона ерни
тайёрлаш ва унга ишлов бериш учун бошқа қишлоқ, боғ ёки ўрмон хўжалиги
машиналари, уларнинг қисмлари, 3.5 м. лазерли ер текислагични етказиб
берган ва бу ҳақида тарафлар ўртасида ҳисобварақ-фактура тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз зиммасига олган
мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит маблағлари ҳисобига
сотиб олинган ерни тайёрлаш ва унга ишлов бериш учун бошқа қишлоқ, боғ
ёки ўрмон хўжалиги машиналари; уларнинг қисмлари, лазерли ер
текислагични кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш учун шартнома
тузиши мажбурий бўлса-да, бироқ мулкларни гаровга қўймасдан келган.
Даъвогар жавобгарни шартномаси бўйича мажбуриятларини бажариш
тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо
ушбу мурожаатлар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилган ва жавобгар
томонидан шартноманинг шартларини бузилишига олиб келган.
Модомики, кредит шартномасининг 5.2-бандига кўра, жавобгар
кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида тегишли тартибда
расмийлаштирилган ушбу шартномада келишилган таъминотни тақдим этиш
мажбуриятини олган.
Жавобгар шартнома шартларини жиддий равишда бузиб келганлиги
сабабли даъвогар томонидан унга шартнома назарда тутилган
мажбуриятларни бажариши юзасидан 2025 йил 4 февралда таклиф хати
юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг таклифи (оферта) оқибатсиз
қолдирилган.
Гарчи амалдаги қонунчилик ва шартнома шартларига кўра
жавобгарнинг гаров шартнома тузишга мажбур эканлигини таъкидлаб турган
бўлса-да, жавобгар томонидан асоссиз равишда гаров шартнома тузишдан
бўйин товланган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топади.
ФКнинг 377-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексга ёки
бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни
тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш
талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу муносабат билан банк судга жавобгарга гаров шартномани тузишга
мажбур қилиш талаби билан мурожаат қилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг жавобгарга
нисбатан кредит ҳисобига сотиб олинган ерни тайёрлаш ва унга ишлов бериш
учун бошқа қишлоқ, боғ ёки ўрмон хўжалиги машиналари, уларнинг
қисмлари, 3.5 м. лазерли ер текислагични гаров шартнома тузишга мажбур
қилиш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён этилганларга биноан суд даъвогарнинг даъво талаблари
асосли бўлганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шу сабабли, 3 75 000 сўм (БҲМнинг 10 баравари миқдори - 3 750 000)
давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 73, 75, 118, 170, 176-180, 183, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ING NSI NS
LI N GL” масъулияти чекланган
жамияти 2024 йил 7 июнда тузилган 22-сонли кредит шартномасига таъминот
сифатида кредит ҳисобига сотиб олинган ерни тайёрлаш ва унга ишлов бериш
учун бошқа қишлоқ, боғ ёки ўрмон хўжалиги машиналари, уларнинг
қисмлари, 3.5 м. лазерли ер текислагични гаровга қўйиш тўғрисида гаров
шартномаси тузишга мажбур қилинсин.
Жавобгар “ING NSI NS
LI N GL” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
фойдасига 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков