← Назад
Решение #2896191 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9857-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг
раислигида, Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар
прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, даъвогар вакили М.Холбўтаев
(2025 йил 4 июндаги 06/0580-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Гулистон шаҳар прокурорининг даъвогар “ ududi
l ktr t rm ql ri”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “
QUL R VS N V
RZUSI” фермер хўжалиги ҳисобидан 15 681 836 сўм асосий қарздорлик ва
1 546 943,53 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Гулистон шаҳар прокурори (Прокурор) “ ududi l ktr t rm ql ri” АЖ
(даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
“
QUL R VS N V
RZUSI” фермер хўжалиги (жавобгар)
ҳисобидан унга етказиб берилган электр-энергия учун 15 681 836 сўм асосий
қарз ва 1 546 943,53 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогарнинг Гулистон туман электр таъминоти
корхонаси ва жавобгар ўртасида 2019 йил 1 декабрдаги 011877-сонли электр
энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги,
жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол
қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 15 681 836 сўм асосий
қарздорлик ва тўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун 1 546 943,53 сўм
пеняни ташкил қилиши, даъвогарнинг Гулистон шаҳар электр тармоқлари
корхонаси жавобгарга қарздорликни бартараф қилиш борасида талабнома
берган бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф
қилмаганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризани
қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга
электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йил 1 июнь ҳолатига
15 681 836 сўм асосий қарз ва 1 546 943,53 сўм пеня ҳисобланганлигини баён
қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари
иштирокини таъминламади, даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бинобарин, суд ажрими жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали
юборилган.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 468-моддасида энергия таъминоти шартномасига мувофиқ,
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан
аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 июнь ҳолатига муддати ўтган
15 681 836 сўм асосий қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган
қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда
огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини
оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги
кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган.
Шу сабабли прокурор томонидан судга даъво аризаси киритилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида
талаб билдирилган.
Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича
15 681 836 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахс вакилининг
суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар
каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, прокурорнинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 15 681 836 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
15 681 836 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари прокурор даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 1 546 943,53 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 3.6-бандининг иккинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб
ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади
ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, суд пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий
аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда даъвогарнинг
манфаатларини инобатга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 1 546 943,53 сўм
пеня суммасини камайтириб, 1 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига
биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд Прокурорнинг даъво талаблари асосли
киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи
тўламаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан
камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига 375 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар
фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Гулистон шаҳар прокурорининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
QUL R VS N V RZUSI” фермер хўжалиги
ҳисобидан“ ududi
l ktr
t rm ql ri”
акциядорлик
жамияти
фойдасига15 681 836 сўм асосий қарз,1 000 000 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “
QUL R VS N V RZUSI” фермер хўжалиги
ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков