← Назад
Решение #2896192 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 169 | — | law | |
| ИПК | 42 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 209 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9783-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Гулистон
шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, даъвогар вакили С.Асатуллаева
(раҳбар), жавобгар вакили У.Комилов (ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар “G ’Z L” хусусий корхонасининг жавобгар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси ҳисобидан 318 243 837,23 сўм моддий зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “G ’Z L” хусусий корхонаси (даъвогар) жавобгар
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармасига (филиал) нисбатан Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
ҳисобидан 318 243 837,23 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 июндаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё
вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасисуд мажлисига келмади,
шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 128-моддаси иккинчи қисмининг 4-хатбошисига биноан
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, 2004 йилдан шу кунга қадар
тергов ва суд органларида ишлар кўрилганлиги, корхона фаолият юрита
олмаганлиги, кредит, солиқ ва электр энергияси истеъмолидан жами
318 243 837,23 сўм қарзи борлиги, моддий зарар кўрганлиги, ушбу зарарни
келиб чиқишига Сирдарё вилояти Давлат активларини бошқариш бошқармаси
томонидан берилган сохта давлат ордери сабаб бўлганлиги ҳақида важлар
келтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш мақсадида суд муҳокамасини
кейинга қолдиришни, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлиги боис, даъвони
рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра жавобгарнинг оғзаки илтимосномаси ва даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Жавобгар вакили иш юзасидан эътирозларини тақдим этиш мақсадида
суд муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақида оғзаки илтимоснома билан
мурожаат қилди.
ИПКнинг 169-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг
янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан
боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб
бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг
аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим
чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва
илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад
этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд
ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
Жавобгар эътирозларини тақдим этиш мақсадида суд мажлисини
кейинга қолдиришни сўраган бўлса-да, бироқ мазкур низо юзасидан суд
мажлиси дастлаб 2025 йил 14 июлга тайинланган бўлиб, жавобгар иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган.
Сўнг, суд мажлиси 2025 йилнинг 21 июль кунига қолдирилган бўлиб,
жавобгарга даъво аризаси бўйича эътирозларини тақдим этиш таклиф этилган.
ИПК 42-моддаси иккинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар
ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эга ва улар
ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда
фойдаланиши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар вакилининг суд мажлисини кейинга
қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(ФК)
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига илова қилинган Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги
Тергов бошқармаси ЎМИБ терговчисининг 2023 йил 22 декабрдаги айблилик
масаласини ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қароридан
кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида муқаддам раҳбар
лавозимида ишлаган Ф.Қутбиддиновнинг 1993 йилда битта корхонани иккига
бўлиб, “Гўзал” хусусий корхонаси таркибидаги кир ювиш хонасига алоҳида
“Тозалик” хусусий корхонаси деб, “Гўзал” хусусий корхонасига эса “жамоа”
мулки деб сохта ордерлар берганлигидаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган
жиноятни содир қилган бўлса-да, Ф.Қутбиддинов 2023 йил 10 ноябрда вафот
этганлиги инобатга олиниб, унга нисбатан бўлган жиноят иши Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан тугатилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва “Микрокредитбанк” АТБ
Сирдарё вилоят минтақавий филиали ўртасида 2018 йил 21 ноябрда
1478-сонли 202 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш тўғрисида, 2019 йил
30 августда 871-сонли 80 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш тўғрисида
шартномалар тузилган.
Даъвогар даъво аризада тергов ва судда ишлар кўрилиб, корхона
фаолияти тўхтаб қолганлиги, натижада кредит шартномалари бўйича
261 814 000 сўм қарздорлик, мол-мулк ва ер солиғидан 18 000 000 сўмга яқин,
иш ҳақи ва бошқа тўловлардан 27 905 087 қарздорлик, электр энергияси
истеъмолидан 22 226 352 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, жами
318 243 837,23 сўм моддий зарар кўрганлиги, ушбу зарарни келиб чиқишига
Сирдарё вилояти Давлат активларини бошқариш бошқармаси томонидан
берилган сохта давлат ордери сабаб бўлганлиги ҳақидаги асослар билан
жавобгар ҳисобидан 318 243 837,23 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган.
ФКнинг 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи
бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Мазкур ҳолатда, суд 318 243 837,23 сўм зарарнинг келиб чиқиши
ва Сирдарё вилояти Давлат активларини бошқариш бошқармаси томонидан
сохта давлат ордери берилиши ҳолати ўртасида сабабий боғланиш мавжуд
эмас деб ҳисоблайди.
Чунки,
иш
ҳужжатларидан
аниқланишича
даъвогарнинг
318 243 837,23 сўм қарздорлиги ҳолати даъвогар ва банк ўртасида
расмийлаштирилган кредит шартномалари, шунингдек солиқ мажбуриятлари
ва электр энергияси истеъмолидан келиб чиққан.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 318 243 837,23 сўм моддий
зарар ундириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво
талаблари асоссиз деб топилганлиги, суд харажатлари олдиндан
тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогар ҳисобидан республика
бюджетига 6 364 876,74 сўм давлат божи ундиришни ва олдиндан тўланган
37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л ад и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг оғзаки илтимосномасини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъво аризасиниқаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “G ’Z L” хусусий корхонаси ҳисобидан республика
бюджетига 6 364 876,74 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар
“G ’Z L” хусусий корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков