← Назад
Решение #2896193 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9793-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ R S
L” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ RK
GULIS N” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 298 000 014,38 сўм
пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида тарафлар
иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ R S
L” масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд)
бошқарувчиси(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, унда “ RK GULIS N” масъулияти чекланган
жамияти (жавобгар) ҳисобидан 298 000 014,38 сўм пул маблағини ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Шунингдек, даъвогар 2025 йил 21 июлдаги суд муҳокамасини даъвогар
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ўтган суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок
этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризага
қўшимча тақдим этиб, улардаги важларни такрорлаб, жавобгарга маҳсулот
етказилганлиги, жавобгар томонидан тақдим этилган ноль қийматдаги
ҳисобварақ-фактура ноқонуний эканлиги ҳақида важлар келтириб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 4-1001-2412/131307-сонли иш юзасидан 2025 йил
15 январда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб,
тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб
А.Мадрахимов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 30 январдаги
2-сонли 298 000 014,38 сўмлик ёғочдан ясалган тахта маҳсулотларини
даъвогар томонидан жавобгарга етказилганлиги тўғрисидаги ҳисобварақфактура тасдиқланган.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартнома, жавобгарга берилган маҳсулотлар бўйича пул маблағи келиб
тушганлигини асословчи ҳужжатлар топилмаганлиги сабабли даъвогар
тугатиш бошқарувчиси жавобгарга 2025 йил 29 майда талабнома юбориб, пул
маблағларини қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 298 000 014,38 сўм пул маблағини ундиришни сўраган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Суд муҳокамаси давомида жавобгардан тарафлар ўртасида тасдиқланган
2023 йил 30 январдаги 2-сонли 298 000 014,38 сўмлик ҳисобварақ-фактура
тузатилган ҳолда ноль қийматда қайта юборилганлиги ҳақида ҳисобварақфактура келиб тушди.
Бироқ, жавобгарнинг мазкур ноль қийматдаги ҳисобварақ-фактурасини
дастлабки ҳисобварақ-фактура 2 йил 5 ой ўтгандан сўнг, 2025 йил 14 июлда
тасдиқланганлиги боис, мақбул далил деб ҳисобга олиб бўлмайди.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 298 000 014,38 сўм асосий қарздорлик
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактура, даъвогар вакили
тушунтиришлари, тушунтириш хати ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра,суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФКнинг 1023-моддасига кўра қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг қарздорлиги ишда мавжуд
ҳисобварақ-фактура, даъвогар вакили тушунтиришлари, тушунтириш хати ва
ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги, жавобгардан
даъво талабларига эътироз келиб тушмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 298 000 014,38 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб
топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига даъво баҳоси 298 000 014,38 сўмнинг 2 фоизи, яъни
5 960 000,29 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм
почта харажат, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750
сўм харажатни ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ RK GULIS N” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар “ R S
L” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
298 000 014,38 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 5 960 000,29 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков