← Назад
Решение #2896195 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| бандида ИПК | 148 | — | law | |
| илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК | 107 | — | law | |
| тарафлар ижара шартномалари ва ФК | 384 | — | law | |
| илиш учун ижара шартномаси ва ФК | 384 | — | law | |
| илишда ушбу ижара шартномаси ва ФК | 384 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6719-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон
шаҳар прокурор ёрдамчиси Н.Отакулова, даъвогар вакили М.Суяров
(2025 йил 1 мартдаги 198/01-04-сонли ишончнома асосида) Сирдарё вилояти
иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома
асосида), Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси У.Норматов
(ишончнома асосида) иштирокида, Давлат мулки объектларидан самарали
фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар
“ТОЗА ҲУДУД” давлат унитар корхонаси ҳисобидан 6 533 614,03 сўм
миқдоридаги ижара ҳақи ва унга ҳисобланган 797 750,66 сўм пеняни ундириш
ҳамда 2022 йил 5 августдаги 313679/123-22-сонли давлат кўчмас мулкни
ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги
даъво аризаи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (даъвогар) Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ТОЗА
ҲУДУД” давлат унитар корхонаси (жавобгар) ҳисобидан 6 533 614,03 сўм
миқдоридаги ижара ҳақи ва унга ҳисобланган 797 750,66 сўм пеняни ундириш
ҳамда 2022 йил 5 августдаги 313679/123-22-сонли давлат кўчмас мулкни
ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 7 июлдаги ажрими билан Оқолтин тумани сув ўтказиб
бериш хизмати, Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси,
Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар ва Оқолтин тумани сув ўтказиб бериш хизмати
суд мажлисиҳга келмади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, жавобгар ва
Оқолтин тумани сув ўтказиб бериш хизмати иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан асосий қарз қарздорлик тўлиқ сўндирилганлиги, ҳар ой
жавобгарга қарздорликни сўндириш лозимлиги, акс ҳолда шартномаларни
муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида талабнома ва огоҳлантириш хатлари
юбориб келиниши, шартномани бекор қилиш ҳақида алоҳида таклиф хати
юборилмаганлигини баён қилиб, даъво талабларини қаноатлантириб
беришини сўради.
Суд мажлисида Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ва
Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари даъво ариза
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабининг ижара шартномаларини бекор қилиш
қисмини кўрмасдан қолдиришни, даъво талабининг ижара қарздорлигини
ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафларўртасида 2022 йил 5
августдаги 313679/123-22-сонли Оқолтин тумани сув ўтказиб бериш хизмати
балансидаги Оқолтин тумани, Кўркам Диёр МФЙда жойлашган бинонинг
202,94 кв.м. майдонини ижарага бериш тўғрисида шартнома (ижара
шартномаси) тузилган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 25 апрелда ижара шартномасига
240125219484-сонли қўшимча келишув (қўшимча келишув) тузилиб, унга
кўра 2025 йил учун ижара тўлови суммалари ўзгартирилиб, янгидан
белгилаган.
ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига асосан даъвогар низони судгача ҳал
қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарорининг 19-бандида
ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим
тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд
бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя
этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу
сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя
этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан
қолдириш учун асос ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 384-моддасига
кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор
қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти
қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб
келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Ижара шартномасининг 8.3-бандига кўра, шартномани муддатидан
олдин бекор қилишга тарафларнинг келишуви ёки қонунчиликка белгиланган
тартибларда суд қарори билан йўл қўйилиши белгиланган.
Ижара шартномасининг 8.4-бандига кўра, “ижарага олувчи” мазкур
шартнома бўйича ўз зиммасидаги мажбуриятларни уч ой давомида
бажармаган тақдирда, “ижарага берувчи” шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш тўгрисида таклиф билан “Ижарага олувчи”ни мажбурият
бажарилмаган ойнинг охирги кунидан кейин ўн кун ичида ёзма равишда хат
ёки шахсан топшириши билан хабардор килади. Ушбу таклифга “Ижарага
олувчи” рад жавобини берган ёки хат юборилган кундан кейин бир ой муддат
ичида жавоб олмагандан кейин “Ижарага берувчи” шартномага
ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бекор қилиш тўгрисида судга
мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Бундан кўринадики, тарафлар ижара шартномалари ва ФКнинг
384-моддасида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда
шартномаларни бекор қилиш масаласини ҳал этиши лозим эди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар жавобгарга 2025 йил
16 май ва 11 июнда ижара шартномаси юзасидан талабнома ва огоҳлантириш
хати юбориб, уларда даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган
шартномани бекор қилиш юзасидан аниқ таклиф билдирилмаган, аксинча
унда вужудга келган қарздорликни 15 иш куни ичида тўлаб бериш ҳақида
огоҳлантириш берилган бўлиб, акс ҳолда шартномани бекор қилиш юзасидан
судга даъво аризаси киритилиши ҳақида огоҳлантирилган. Мазкур ҳолатда,
даъвогар ижара шартномаси бекор қилиш учун ижара шартномаси ва
ФК 384-моддасида назарда тутилган тартиб ва муддатларга риоя қилмаган.
Шу боис суд, даъвогар тарафларўртасида тузилган 2022 йил 5 августдаги
313679/123-22-сонли Давлат кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини
бекор қилишда ушбу ижара шартномаси ва ФК 384-моддасида белгиланган
тартиб ва муддатларга риоя қилмаганлиги, шунингдек жавобгарга юборилган
талабномаларда шартномани бекор қилиш учун аниқ таклиф
билдирилмаганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан низони судгача ҳал
қилиш тартибига риоя этилмаган деб ҳисоблаб, даъво талабининг
тарафларўртасида тузилган 2022 йил 5 августдаги 313679/123-22-сонли Давлат
кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қисмини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада дастлаб 6 533 614,03 сўм ижара қарзини
ундириш сўралган.
Ижара шартномасининг 7.1-7.2-бандлари ва шартномаларнинг
2-иловага мувофиқ, ижарага олувчи (жавобгар) ҳар ойнинг 10-санасидан
кечиктирмай ижара тўловини тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга оширишда шартномавий
графиклар муддатини кечиктирилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан даъво ариза судга
киритилгандан сўнг 2025 йил 14 июлда 6 533 614,03 сўм асосий қарз учун
тўлов амалга оширганлиги аниқланди.
ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
6 533 614,03 сўм қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб,
бироқ даъво ариза судга киритилгандан сўнг6 533 614,03 сўм ижара ҳақи
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада 797 750,66 сўм пеня ундириш сўралган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ижара шартномасининг 9.2-бандига кўра, ижарага олувчи (жавобгар)
ижара тўловини муддатида ва белгиланган миқдорда тўламаганлиги учун
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
орқти бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, 2025 йил 18 июнь ҳолатига ижара шартномаси бўйича
797 750,66 сўм пеня ҳисобланган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 797 750,66 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартларига кўра
асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига797 750,66 сўм пеня ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмига
биноан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
(Қонун) илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига
кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Бироқ, Қонунининг 9-моддасининг 10-бандига асосан, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий
органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига
юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун
киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъвонинг
ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талаби кўрмасдан
қолдирилганлиги, мазкур талаб номулкий хусусиятга эгалиги, бироқ даъвогар
давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли, номулкий хусусиятга эга
бўлган даъво талаби бўйича ундирилиши лозим бўлган давлат божини
ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, суд даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат
божи тўламаганлиги, мулкий хусусиятга эга жами даъво баҳосининг 2 фоизи
БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича
ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм миқдорида
давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 195-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ТОЗА ҲУДУД” давлат унитар корхонаси ҳисобидан Давлат
мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси фойдасига 797 750,56 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасининг тарафларўртасида
тузилган 2022 йил 5 августдаги 313679/123-22-сонли давлат кўчмас мулкни
ижарага бериш шартномасинибекор қилиш қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ТОЗА ҲУДУД” давлат унитар корхонаси ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков