Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3863 Дата решения 21.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сардоба туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый МИРЗАОБОД БАРАКАЛИ ЕРИ
Source ID 8d3fbd61-85d2-4605-ad2c-2c0da2c6a83e Claim ID PDF Hash 1fba344fb36b5e7b... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3863-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 21 июль Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Фозилов (ишончнома асосида), ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сардоба туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Ж.Абдувалиев (ишончнома асосида), Давлат Кадастрлар палатаси вакили Ҳ.Йўлдошев (ишончнома асосида), Сардоба туман солиқ инспекцияси вакили М.Рўзиев (ишончнома асосида), Сардоба туман Фермерлар кенгаши вакили С.Алимов (ишончнома асосида), шунингдек Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Сардоба туман ҳокимлигининг жавобгар «МИРЗАОБОД БАРАКАЛИ ЕРИ» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 28 июнда тузилган 102-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва «МИРЗАОБОД БАРАКАЛИ ЕРИ» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар) ўртасида 2021 йил 28 июнда тузилган 102-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг ажримига асосан Сардоба туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ҳамда Сардоба Солиқ инспекциясидан, Сардоба туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасидан ишга мутахассислар жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Сардоба туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили даъвогар томонидан келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан туман ҳокимининг ерларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорида экинлар экилиши кўрсатилмаган бўлсада, уч йил мобайнида умуман маҳсулот етиштирмаганлиги, режасиз 23.7 гектар майдонга 13.0 гектар шоли, 10.7 гектарга полиз экини экилганлиги аниқланган. Суд мажлисида иштирок этган Сардоба туман Солиқ бошқармаси вакили жавобгарнинг солиқлардан жами 59.740.601 сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан ер солиғи 5.915.474 сўм қисмини ер солиғи ташкил этишини билдириб, судга бу ҳақдаги ёзма маълумотномани тақдим этилганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича жуда кўп миқдорда қарздорликка йўл қўйилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, 2021 йил 28 июн куни 102-сонли ижара шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилган ва шунга асосан 79.2 гектар ер майдони ер участкаси жавобгарга ижарага топширилган. Сардоба туман Қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Ғ.Бекмуродов, Давлат кадастрлар агентлиги бўлими бошлиғи Н.Алиқулов, туман Қишлоқ хўжалик бўлими мутахассиси Ирригация бўлими ДМ бошлиғи А.Бўронов, туман Фермерлар кенгаши раиси Н.Рахимовлар томонидан 2025 йил 07 апрель куни ҚЎШЧИНОР СИУ ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар «МИРЗАОБОД БАРАКАЛИ ЕРИ» фермер хўжалиги томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни ер ижара шартномаси шартларини бузиб уч йил мобайнида умуман маҳсуло етиштирмаганлиги солиқларни тўламасдан келаётганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 07 май куни 2021 йил 28 июнда тузилган 102-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган. Бироқ, жавобгар ушбу таклиф хатининг бир нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини ҳамда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма таклифи рад этилишини билдириб, бу ҳақда ўз имзосини қўйган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 28 июнда тузилган 102-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Даъвогарнинг 2024 йил 04 мартдаги “Сардоба туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2024-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 589-127-Q/24-сонли қарори маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “ -q r r.g v.uz” орқали ишлаб чиқилган ва расмий эълон қилиниши таъминланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 24бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман (Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини www. gr .uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон қилиниши белгиланган. Мазкур Низомнинг 21-бандига асосан туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарорни 5 иш кунида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “ -q r r” орқали қабул қилади. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 08 январда қабул қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли Қонунининг 55моддаси 3-қисмида қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маъмурий ҳужжатнинг манфаатдор шахсларга расмий эълон қилиниши ҳам тегишли тарзда хабардор қилиш деб топилади. Бундан ташқари, 2025 йил 21 июль ҳолатига кўра жавобгарнинг солиқлардан қарзи солиқлардан жами 59.740.601,99 сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан ер солиғи 5.915.474,68 сўм қисмини ер солиғи ташкил этган. Бу эса, Сирдарё вилояти Сардоба тумани Солиқ инспекцияси томонидан судга тақдим этилган ёзма маълумотнома билан тасдиқланади. Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга эканлиги, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган. Шартноманинг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда шартнома бекор бўлиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми 6-кичик бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган тартибда, халқ депулатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг 2-бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик билан юритилганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда, сўнгги уч йил давомида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк ҳисобварақларида айланиши таъминламаганда - қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади, деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган. Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган. Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 2025 йил 22 апрелдаги қарорига асосан жавобгар раҳбарига нисбатан жавобгар томонидан ердан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги ҳолатлари учун маъмурий жавобгарлик чораси қайд қилинган. ИПК 73-моддасининг биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмаслиги, тўрчинчи қисмида эса, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги белгиланган. Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмасданфермер хўжалиги томонидан ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳолатлари юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 28 июнда тузилган 102-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни лозим деб топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 3.750.000 сўм давлат божини ва 37.500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Сардоба туман ҳокимлигининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги ва жавобгар «МИРЗАОБОД БАРАКАЛИ ЕРИ» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 28 июнда тузилган 102-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинсин. Жавобгар «МИРЗАОБОД БАРАКАЛИ ЕРИ» фермер хўжалигидан республика бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар «МИРЗАОБОД БАРАКАЛИ ЕРИ» фермер хўжалиги дан даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги фойдасига 37.500 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов