Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2515/4117 Дата решения 21.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Алоқабанк Ответчик / Подсудимый G GL SS
Source ID 2d6be247-eb6e-4ed3-a696-2c6dba135314 Claim ID PDF Hash eac38947f0a98809... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
онуни 36-моддаси онуни 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 38-моддаси онун 38 law
онуни 26-моддаси онуни 26 law
онунининг 28-моддаси онуни 28 law
тисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал Кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2515/4117-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 21 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг даъво талабини ошириш тўғрисида 2025 йил 17 мартдаги 09/02-07-18-3619-сонли аризасини Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг АТ “Алоқабанк” манфаатида жавобгар “ G GL SS”масъулияти чекланган жамиятидан ҳамда қўшимча жавобгарлар “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамияти,“ EHN PIVO”масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 9 042 376,85 АҚШ доллари кредит қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни “ G GL SS”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ҳақиқат МФЙ, Фурқат МФЙ эркин иқтисодий зонасида жойлашган умумий ер майдони 9000 кв.метр бўлган қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлар (кадастр рақами 12:07:06:01:06:1401)га, “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Озодлик кўчаси 33-уй манзилида жойлашган бино-иншоот (кадастр рақами 11:11:01:01:03:0131)га, “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Шифонур кўчаси, 2/1-уй манзилида жойлашган бино-иншоот (кадастр рақами 10:08:05:03:02:0151)га қаратиштўғрисидаги иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга даъвогар вакили И.Азимов (15.08.2024 йилдаги 07-04/636-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Мухамаджонов (21.02.2025 йилдаги 4-12/8-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, видеоконференц алоқа режими орқали (ZOO орқали), очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: АТ “Алоқабанк” (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза киритиб, “ G GL SS”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади), “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб юритилади), “ EHN PIVO”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб юритилади)лардан солидар тартибда 9 042 376,85 АҚШ доллари кредит қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни “ G GL SS”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ҳақиқат МФЙ, Фурқат МФЙ эркин иқтисодий зонасида жойлашган умумий ер майдони 90 000 метр квадрат бўлган қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлар (кадастр рақами 12:07:06:01:06:1401)га, “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Озодлик кўчаси 33-уй манзилида жойлашган бино-иншоот (кадастр рақами 11:11:01:01:03:0131)га, “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Шифонур кўчаси, 2/1-уй манзилида жойлашган бино-иншоот (кадастр рақами 10:08:05:03:02:0151)га қаратишни сўраган. Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг даъво талабини ошириш тўғрисида 2025 йил 17 мартдаги 09/02-07-18-3619-сонли ариза киритиб, даъво талабини 9 042 376,85 АҚШ долларидан 9 222 304,53 АҚШ долларига даъво миқдорини оширишни сўраган. Суднинг 2025 йил 18 мартдаги ажрими билан даъво миқдорини кўпайтириш ҳақида даъвогар илтимосномаси қаноатлантирилиб, даъво миқдори 9 222 304,53 АҚШ доллари миқдорига ўзгартирилган. Шундан сўнг даъвогар 2025 йил 26 мартда судга ариза киритиб, даъво талабини 9 254 454,31 АҚШ доллари миқдорига оширишни сўраган ва суднинг 2025 йил 27 мартдаги ажрими билан даъво талаби кўпайтирилган. Белгиланган тарзда хабардор қилинган палата, қўшимча жавобгарлар EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамияти,“ EHN PIVO”масъулияти чекланган жамияти вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Бироқ палата даъво аризасида унинг иштирокисиз иш кўрилишини сўраган. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан низони палата, “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамияти,“ EHN PIVO” масъулияти чекланган жамияти вакиллари йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади. Суд мажлисида иштирок этганжавобгар жамияти вакили ўз важларини баён этиб, даъвогардан олинган кредит маблағи йирик инвестиция ишларини бажариш, иш ўрни яратиш мақсадида олинганлигини, олинган кредит маблағи бўйича маблағ етмаганлиги учун ишлар охирига етказилмаганлигини, банк томонидан ажратилган кредитлар тўлиқ берилмаганлигини, бунинг оқибатида жамият иқтисодий аҳволи оғирлашганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво талабини қувватлаб, кредит қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар ва Сирдарё вилоят Марказий банки бош бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишда тасдиқланганлигини билдириб, даъво талабини 9 668 184,09 АҚШ долларига миқдорига кўпайтириш тўғрисида илтимоснома тақдим этиб, даъво талабини оширилган талаб бўйича кўриб чиқиб, ундирилиши қаратилиш сўралган гаровдаги мулкларнинг бошланғич аукцион савдосида сотилиш баҳосини белгилаб беришни сўраб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини 9 668 184,09 АҚШ долларига миқдорига кўпайтириш тўғрисида илтимоснома ўрганиб, уни қаноатлантириб, иқтисодий ишни оширилган даъво талаби бўйича кўриб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 24 декабрда №576Y000154-сонли шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандида кредитор қарздорга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул суммасини бериш, қарздор эса олинган кредит суммасини мақсадли ишлатиш, кредитнинг асосий суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартноманинг 1.2 бандига асосан даъвогар жавобгарга 60 ой муддатга (асосий қарз тўловларидан 24 ой имтиёзли давр асосида) йиллик 7,99 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан шиша идишлар ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш учун 7 941 000 сўм кредит маблағи жавобгар ажратиб берган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш берилган. ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган бўлса-да, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогар томонидан юборилган 2024 йил 27 декабрдаги 50-05/4035-сонли, 2025 йил 06 январдаги 50-03/0029-сонли, 2025 йил 07 январдаги 50-05/0031-сонли огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида 2025 йил 18 июль ҳолатига кредитнинг муддати ўтган фоиздан 679 446,83 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарздан 1 910 250 АҚШ, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 13 172,09 АҚШ, муддати ўтган фоиз қарздорликдаги 32 616,60 АҚШ, муддатли асосий қарздан 5 730 750 АҚШ, муддати узайтирилган фоиз қарздорлиги 997 829,18, пенядан 304 119,39 АҚШ доллари миқдорида жами 9 668 184,09 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Суд даъво талабидаги кредит қарздорлигига аниқлик киритишни лозим деб ҳисоблаб, иш бўйича кредит қарздорлигининг тўғри ҳисобланиши юзасидан экспертиза тайинланиб, уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки зиммасига юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 3 апрелдаги 359 ХS-сонли Фармойиши билан Марказий банк томонидан кредит қарздорлигини тўғри ҳисобланиши юзасидан ўрганиш ўтказилган. Судга ўтказилган текшириш якуни бўйича 2025 йил 11 апрель куни тузилган маълумотнома тақдим этилиб, унда жавобгарнинг банк олдида даъво талабидаги кредитнинг муддати ўтган асосий қисми бўйича банк олдида 2025 йил 24 март ҳолатига 9 254 454,31 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги ва пеня қарзи мавжудлиги қайд этилган. Суд, даъвогарнинг жавобгардан 2025 йил 18 июль ҳолатига пенядан ташқари, кредитнинг муддати ўтган фоиздан 679 446,83 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарздан 1 910 250 АҚШ, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 13 172,09 АҚШ, муддати ўтган фоиз қарздорликдаги 32 616,60 АҚШ, муддатли асосий қарздан 5 730 750 АҚШ, муддати узайтирилган фоиз қарздорлиги 997 829,180 АҚШ доллари миқдорида жами 9 364 064,70 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги мавжудлиги ишдаги ҳужжатлар ва ишда қатнашувчи шахсларнинг кўрсатмалари билан асосланганлиги сабабли даъво талабининг қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар 304 119,39 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигига ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1 бандида, қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.7 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлайди деб белгиланган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 304 119,39 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб белгиланган. Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабидаги 304 119,39 АҚШ доллари миқдоридаги пеняни 46 000 АҚШ долларигача камайтиришни лозим топди. Қўшимча жавобгарлар “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамияти,“ EHN PIVO”масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда кредит қарздорликни солидар ундиришни сўраган. Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамияти билан 2021 йил 24 декабрда 1-сонли, “ EHN PIVO”масъулияти чекланган жамияти балн 2023 йил 27 июлда 4-сонли кафиллик шартномалари тузилган. Кафиллик шартномаларининг 3.1-бандида “Кафил” кредит шартномаси бўйича мазкур шартнома асосида “қарздор”нинг барча мажбуриятларини бажарилиши юзасидан “Кредитор” олдида “Қарздор” билан солидар тартибда жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Унда кредит суммаси 7 641 000 АҚШ долларини, фоиз ставкаси йиллик 7.99 фоизни, кредит муддати 60 ойни, имтиёзли давр асосий қарз тўловларидан 24 ой имтиёзли давр асосида (фоиз тўловларини кредитнинг дастлабки 2 йили давомида ҳар чоракда қайтариб бериш шарти билан) кафиллик олинган. Кафиллик шартномасининг 3.-бандида “Кафил” кредит шартномаси бўйича кредитга ҳисобланган фоизлар ва кредитнинг тўлаш жадвалига мос равишда “Қарздор”нинг молиявий ҳолатидан қат-ий назар ўз ҳисобварақларида маблағларни тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бундан ташқари, ушбу шартноманинг 4.2-бандида “Кафил” мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда неустойкадан ташқари етказилган зарарни тўлиқ миқдорда тўлаши белгилаган. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш талаби бўйича қўшимча жавобгарлар “ EHN GROFIR SI” масъулияти чекланган жамияти,“ EHN PIVO”масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 9 364 064,70 АҚШ доллари асосий кредит ва физи қарздорлик ва 46 000 АҚШ доллари миқдорида пеняни, жами 9 410 064,70 АҚШ доллари миқдорида қарздорликни солидар ундиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар кредит қарздорлик бўйича ундирувни “ G GL SS” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ҳақиқат МФЙ, Фурқат МФЙ эркин иқтисодий зонасида жойлашган умумий ер майдони 90 000 метр квадрат бўлган қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлар (кадастр рақами 12:07:06:01:06:1401)га, “ EHN GROFIR SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Озодлик кўчаси 33-уй манзилида жойлашган бино-иншоот (кадастр рақами 11:11:01:01:03:0131)га,“ EHN GROFIR SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Шифонур кўчаси, 2/1-уй манзилида жойлашган бино-иншоот (кадастр рақами 10:08:05:03:02:0151)га кўчмас мулкка қаратишни сўраган. Суд даъвогарнинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво талабларини ҳам муҳокама қилиб қуйидаги асосларга кўра ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 11 мартдаги гаров шартномасига асосан 2021 йил 06 октябрь кунги гаров шартномасига қўшимча келишувга асосан жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ҳақиқат МФЙ, Фурқат МФЙ эркин иқтисодий зонасида жойлашган умумий ер майдони 9000,00 кв. Метр, қурилиш майдони 590,72 кв.метр қурилиши тугалланмаган бино-иншоот (кадастр рақами 12:07:06:01:06:1401) ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Шунингдек, 2022 йил 20 июлдаги гаров шартномасига асосан “ EHN GROFIR SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Шифонур кўчаси, 2/1-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 3000,0 кв.метр, фойдали майдони 131,0 кв.метр бўлган бино-иншоот (кадастр рақами 10:08:05:03:02:0151) ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Бундан ташқари, 2022 йил 26 апрелдаги гаров шартномасига асосан “ EHN GROFIR SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўалган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Озодлик кўчаси 33-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 6300,0 кв.метр, фойдали майдони 4688,18 кв.метр бўлган бино-иншоот (кадастр рақами 11:11:01:01:03:0131) ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. 2007 йил 5 апрелдаги “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 36-моддаси биринчи қисмига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Ушбу Қонун 38-моддасининг биринчи қисмида, ипотекага олувчининг талаблари бўйича ундирув ипотека тўғрисидаги шартномага кўра гаровга қўйилган мол-мулкка суднинг қарори асосида қаратилиши, 39-моддасининг иккинчи қисмида эса, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасидаги келишув асосида белгиланиши қайд этилган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 26-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Даъво талабида ундирувни кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ҳақиқат МФЙ, Фурқат МФЙ эркин иқтисодий зонасида жойлашган умумий ер майдони 9000,00 кв. Метр, қурилиш майдони 590,72 кв.метр қурилиши тугалланмаган бино-иншоот (кадастр рақами 12:07:06:01:06:1401), 2022 йил 20 июлдаги гаров шартномасига асосан “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Шифонур кўчаси, 2/1-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 3000,0 кв.метр, фойдали майдони 131,0 кв.метр бўлган бино-иншоот (кадастр рақами 10:08:05:03:02:0151), 2022 йил 26 апрелдаги гаров шартномасига асосан “ EHN GROFIR SI”масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўалган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Озодлик кўчаси 33-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 6300,0 кв.метр, фойдали майдони 4688,18 кв.метр бўлган бино-иншоот (кадастр рақами 11:11:01:01:03:0131)ларга ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар гаровдаги мулкларнинг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб беришни суддан оғзаки сўраган. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасига асосан гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Тарафлар ўртасида гаровдаги мулк баҳоси бўйича тарафлар ўртасида ўзаро келишув мавжуд. Суд ишни кўрган вақтда тарафлар ўртасида гаровдаги гаровдаги мулк нархи бўйича келишмовчиликлар келиб чиқмаган. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг гаров мулкларининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб бериш тўғрисидаги оғзаки илтимосномаси бўйича, гаровдаги мулкни нархи тарафлар ўртасида тузилган келишувга асосан белгиланишини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъвогар даъво талабининг қаноатлантирилган қисмининг 2 фоизи миқдорида (АҚШ долларининг сўмдаги нисбати даъво талаби оширилган кунлар бўйича ҳисоб китоб асосида) 2 503 400 802,39 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, иш видеокнференц алоқа режимида кўрилганлиги учун 93 750 сўм ВКА харажатини жавобгардан Олий суд депозитига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг АТ “Алоқабанк” манфаатида жавобгар “ G GL SS” масъулияти чекланган жамиятидан ҳамда қўшимча жавобгарлар “ EHN GROFIR SI” масъулияти чекланган жамияти, “ EHN PIVO” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда кредитнинг муддати ўтган фоиздан 679 446,83 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарздан 1 910 250 АҚШ, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 13 172,09 АҚШ, муддати ўтган фоиз қарздорликдаги 32 616,60 АҚШ, муддатли асосий қарздан 5 730 750 АҚШ, муддати узайтирилган фоиз қарздорлиги 997 829,18, пенядан 304 119,39 АҚШ доллари миқдорида жами 9 668 184,09 АҚШ доллари миқдорида қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Алоқабанк” АЖ фойдасига жавобгар “ G GL SS” масъулияти чекланган жамиятидан ҳамда қўшимча жавобгарлар “ EHN GROFIR SI” масъулияти чекланган жамияти, “ EHN PIVO” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда кредитнинг муддати ўтган фоиздан 679 446,83 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарздан 1 910 250 АҚШ, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 13 172,09 АҚШ, муддати ўтган фоиз қарздорликдаги 32 616,60 АҚШ, муддатли асосий қарздан 5 730 750 АҚШ, муддати узайтирилган фоиз қарздорлиги 997 829,18, пенядан 46 000 АҚШ доллари миқдорида жами 9 410 064,70 АҚШ доллари кредит қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажати солидар тартибда ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қанотлантиришдан рад этилсин. Ундирув кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ҳақиқат МФЙ, Фурқат МФЙ эркин иқтисодий зонасида жойлашган умумий ер майдони 9000,00 кв. метр, қурилиш майдони 590,72 кв.метр қурилиши тугаллангмаган бино-иншоот (кадастр рақами 12:07:06:01:06:1401), “ EHN GROFIR SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Шифонур кўчаси, 2/1-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 3000,0 кв.метр, фойдали майдони 131,0 кв.метр бўлган бино-иншоот (кадастр рақами 10:08:05:03:02:0151), “ EHN GROFIR SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўалган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Озодлик кўчаси 33-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 6300,0 кв.метр, фойдали майдони 4688,18 кв.метр бўлган бино-иншоот (кадастр рақами 11:11:01:01:03:0131)ларга ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. Даъвогар “Алоқабанк” АТга Гаров мулкларининг бошланғич реализация баҳоси тарафлар ўртасида ўзаро келишув асосида белгиланган бошланғич қийматдан келиб чиқиб, белгиланиши кўрсатиб ўтилсин. Жавобгар жавобгар “ G GL SS” масъулияти чекланган жамиятидан ҳамда қўшимча жавобгарлар “ EHN GROFIR SI” масъулияти чекланган жамияти,“ EHN PIVO” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 2 506 400 802,39 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига, 93 750 сўм ВКА харажати Олий суд депозитига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Судья У.Р. Курбанов