Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2509/54284 Дата решения 21.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение G D W Y IL F RG N Ответчик / Подсудимый GULIS N S F D N
Source ID eebea0c5-85d1-4dc3-802b-4acf6f7e1897 Claim ID PDF Hash abbe1cf45dad73cc... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2509/54284-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 21 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Рустамов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “G D W Y IL F RG N ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “GULIS N S F D N” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 374 606 151,61 сўм асосий қарз ва 91 403 925 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимидаги (даъвогар вакили ўзига тегишли шахсий компьютер орқали масофадан иштирок этди) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “G D W Y IL F RG N ” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) ва “GULIS N S F D N” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ўртасида 2025 йил 4 мартда 247-25-сонли нефть маҳсулотларини етказиб бериш шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга жами 374 606 151,61 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилгган. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўлов амалга оширилмаган, оқибатда 374 606 151,61 сўм қарздорлик юзага келган. Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 374 606 151,61 сўм асосий қарз, 91 403 925 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, қўшимча ҳужжатлар тақдим этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали юборилиб, ўз навбатида суд ҳужжати жавобгарнинг “b kn z r@um il.uz” электрон манзилига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 234-мддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Суд муҳокамаси давомида қарздорлик сўндирилганлиги ҳақида маълумотлар келиб тушмади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб берилганлиги ишда мавжуд ҳисобварақ-фактуралар, ишончнома, бир тарафлама солиштирма-далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги, жавобгардан даъво талабларига эътироз келиб тушмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 374 606 151,61 сўм асосий қарз ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъвода 91 403 925 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Шартноманинг 6.4-бандига кўра, етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи сотувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан 91 403 925 сўм пеня суммаси шартнома шартларига кўра асосли ҳисобланган. Бироқ суд, иш ҳолатлари ва тарафларнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 91 403 925 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 20 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик судбъекти эканлиги. суд харажатлари даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгарга юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 660 102 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л ад и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “GULIS N S F D N” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “G D W Y IL F RG N ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 374 606 151,61 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня, 4 660 102 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков