← Назад
Решение #2896202 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9861-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили Р.Саттаров (2025 йил 22 январдаги
01-08/020-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Халқ банки” АТ манфаатида жавобгар “
N
N R
” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 20 208 333 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги, 14 997 631 сўм фоиз кредит қарздорлиги, 383 186 ҳисобланган
пеня, жами 35 589 150 сўм кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Халқ банки” АТ (даъвогар) ва “
N
N R
” масъулияти
чекланган жамияти (қарздор) ўртасида 2023 йил 18 апрелда 2-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1, 2.1, 2.2, 2.3, 2,4, 2,5, 2.7-бандларида банк қарз
олувчига 84 ой муддатга, 12 ой имтиёзли давр билан чорвачилик фаолиятини
ривожлантириш мақсадида четдан наслли қора мол сотиб олиш учун
485 000 000 сўм кредит бериши, қарз олувчи эса банкка олинган кредит
суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат
ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан фойдаланганлик учун Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 3 фоизи, шундан
3 фоизи компенсация тўлаш белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли,
тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 20 208 333 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги, 14 997 631 сўм фоиз кредит қарздорлиги, 383 186 ҳисобланган
пеня, жами 35 589 150 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
қарздорлик бўйича тўлов амалга оширмаганлигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хАТошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Бинобарин, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш
қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримлари Палата
ва жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган бўлиб, суд ҳужжати
“Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотда
етказилганлиги кўрсатилган. Ўз навбатида юқорида қайд этилган суд
ҳужжатлари жавобгарнинг t n n rm @um il.uzэлектрон манзилига
юборилган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
18 апредаги 2-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) келиб
чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан кредит маблағи тўлиқ
ажратилган.
Шартноманинг 2.6-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни
қайтариш жадвалига асосан ҳар ойнинг 5 санасигача қайтариши белгиланган.
Кредит шартномасининг 5.3-бандига кўра, асосий қарзни қайтариш
муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит), қарздор банкка бутун
кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг
1,3 баравари оширилган ммиқдорида фоиз тўлайди
Даъвогарнинг 2025 йил 4 январдаги қарздорликни сўндириш ҳақидаги
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб
бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини
исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур
товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг
бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, 2025 йил 18 апрель ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги 20 208 333 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарздорлиги, 14 997 631 сўм фоиз кредит қарздорлиги,
383 186 ҳисобланган пеня, жами 35 589 150 сўм кредит қарздорлигини ташкил
этади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни
бажармаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар кредит шартномаси бўйича
қарздорликни ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини инобатга олиб,
даъво талабларини қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига
20 208 333 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 14 997 631 сўм фоиз
кредит қарздорлигини ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата даъвогар фойдасига жавобгардан 383 186 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 5.4-бандига кўра, қарзларни белгиланган
муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга
келгани учун Қарздор Банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни уни учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоизи миқдорида, фоизида аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган микдорида
пеня тўлайди.
Аниқланишича, 2025 йил 18 апрелга қадар жавобгарга кечиктирилган
тўловлари учун 383 186 сўм пеня ҳисобланган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 383 186 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, уни
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли
бўлганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасга юклашни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво миқдори 35 589 150
сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 711 783 сўм давлат божи ва даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
N
N R
” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан “Халқ банки” АТ фойдасига кредит бўйича 20 208 333 сўм муддати
ўтган асосий кредит қарздорлиги, 14 997 631 сўм фоиз кредит қарздорлиги,
383 186 ҳисобланган пеня, жами 35 589 150 сўм кредит қарздорлиги ва
37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
“
N
N R
” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 711 783 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков