← Назад
Решение #2896204 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9845-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг
раислигида, Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар
прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, даъвогар вакили М.Холбўтаев
(2025 йил 4 июндаги 06/0580-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Гулистон шаҳар прокурорининг даъвогар “ААА” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
5 038 106,55 сўм асосий қарздорлик ва 572 462,16 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Гулистон шаҳар прокурори (Прокурор) “ААА” АЖ (даъвогар)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “БББ”
масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан унга етказиб берилган
электр-энергия учун 5 038 106,55 сўм асосий қарз ва 572 462,16 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогарнинг Гулистон туман электр таъминоти
корхонаси ва жавобгар ўртасида 2023 йил 23 январдаги 012346-сонли электр
энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги,
жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол
қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 5 038 106,55 сўм асосий
қарздорлик ва тўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун 572 462,16 сўм
пеняни ташкил қилиши, даъвогарнинг Гулистон шаҳар электр тармоқлари
корхонаси жавобгарга қарздорликни бартараф қилиш борасида талабнома
берган бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф
қилмаганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво аризани
қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга
электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йил 1 июнь ҳолатига
5 038 106,55 сўм асосий қарз ва 572 462,16 сўмпеня ҳисобланганлигини баён
қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари
иштирокини таъминламади, даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бинобарин, суд ажрими жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали
юборилган.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 468-моддасида энергия таъминоти шартномасига мувофиқ,
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан
аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 июнь ҳолатига муддати ўтган
5 038 106,55 сўм асосий қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган
қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда
огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини
оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги
кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган.
Шу сабабли прокурор томонидан судга даъво аризаси киритилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида
талаб билдирилган.
Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича
5 038 106,55 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахс вакилининг
суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар
каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, прокурорнинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 5 038 106,55 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
5 038 106,55 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари прокурор даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 572 462,16 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 3.12-бандининг тўртинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб
ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади
ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблаб,
ушбу талабни ҳам қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд Прокурорнинг даъво талаблари асосли
киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи
тўламаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан
камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига 375 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар
фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар
Гулистон
шаҳар
прокурорининг
даъво
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан“ААА”
акциядорлик жамияти фойдасига5 038 106,55 сўм асосий қарз, 572 462,16 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков