← Назад
Решение #2896206 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10184-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан Гулсттон
шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, адлия вакили А.Абдуғаниев
(ишончномасиз), даъвогар вакили И.Карабоев (раҳбар), жавобгар вакили
Б.Дўсназаров (ишончнома асосида), Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё
вилоят адлия бошқармасининг даъвогар “GULIS N
D D QURILIS ”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Сирдарё вилояти “Y g n
bu urtm hi xizm ti” давлат унитар корхонаси ҳисобидан 4 993 770 595 сўм
етказилган зарар ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Gulist n m d d qurilish” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда “даъвогар/пудратчи” деб юритилади) манфаатида Сирдарё вилоят
адлия бошқармаси (кейинги ўринларда “адлия бошқармаси” деб юритилади)
судга Сирдарё вилояти “Y g n bu urtm hi xizm ti” давлат унитар
корхонасига (кейинги ўринларда “жавобгар/буюртмачи” деб юритилади)
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан
4 993 770 595 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан Сирдарё вилоят
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси (учинчи шахслар) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда
иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни адлия
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган адлия ва даъвогар вакили даъво аризани
қувватлаб, даъвони аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб,
ишлар бажарилганлиги, бироқ шартнома ёки қўшимча келишувлар мавжуд
эмаслигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) ФК
234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Даъво ариза ва иш ҳужжатларига кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий
ахборот тизимининг лот-22411006017526 рақамли 17526-сонли баёнига
мувофиқ, 2022 йил 11 ноябрда даъвогар билан жавобгар ўртасида Сирдарё
вилояти ҳокимлиги балансидаги “Қабуллар уйи”ни реконструкция қилиш
юзасидан 572-сонли (1-босқич) шартнома тузилган. Шартнома қиймати
7 587 033 000 сўм.
Шунингдек, 2024 йил 6 декабрь куни даъвогар ва жавобгар ўртасида
Сирдарё вилояти ҳокимлиги балансидаги “Қабуллар уйи”ни (объект)
реконструкция қилиш юзасидан 128698-сонли (2-босқич) шартнома тузилган.
Шартнома қиймати 4 352 913 754 сўм.
Мазкур шартномалар бўйича пудратчи томонидан ишлар бажарилган,
бюртмачи эса бажарилган ишларни қабул қилиб, шартномалар шартларига
мувофиқ тўловларни амалга оширган.
Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг
2025 йил 21 июлдаги 02-09/35-308-сонли хати ҳамда 2024 йил 20 декабрдаги
0530004626-сонли ва 2024 йил 23 декабрдаги 0530004651-сонли тўлов
топшириқномалари билан тасдиқланади.
Сўнг, даъвогарнинг 2025 йил 25 февралдаги 01/08-136-сонли объектнинг
3-босқич ишларини тез кунда ўз маблағлари ҳисобидан бошлаб якунлаш ва
тўловлар кафолатланиши ҳақидаги хатига асосан даъвогар томонидан
объектда 2025 йил апрель ойида 4 993 770 595 сўмлик қурилиш ишлари амалга
оширилган.
Бироқ, бажарилган 4 993 770 595 сўм маблағлар жавобгар томонидан
тўланмасдан келинган.
Ушбу маблағни ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисида даъвогарнинг
2025 йил 22 апрелда юборилган 15-сонли талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилганлиги, шу муносабат даъвогар манфаатида Адлия
бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
4 993 770 595 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатлари ва тарафлар вакиллари тушунтиришидан кўринишича,
объектнинг 3-босқич ишларини бажарилиши тўғрисида тарафлар ўртасида
шартнома расмийлаштирилмаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган объектни реконструкция
қилиш ҳақидаги 2022 йил 11 ноябрдаги 572-сонли ва 2024 йил 6 декабрдаги
128698-сонли шартномаларда объектни реконструкция қилишнинг 3-босқичи
ҳақида шартлар назарда мавжуд эмас.
Гарчи,
даъвогар
жавобгарга
4 993 770 595
сўмлик
ишлар
бажарилганлиги ҳақида ҳужжатларни тақдим қилган бўлса-да, бироқ мазкур
ҳолатда 4 993 770 595 сўм маблағни жавобгар томонидан даъвогарга нисбатан
етказилган зарар деб баҳолаб бўлмайди.
Чунки, ФК 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда,
ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Шунингдек,
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 34-моддаси иккинчи қисмида ҳам зарар тушунчаси кўрсатилган
бўлиб, унга кўра етказилган зарарларга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, мол-мулк
йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан тараф қилган ёки қилиши
лозим бўлган харажатлар, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома
мажбуриятларини бажарганида тараф олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлар киради.
Мазкур ҳолатда, 4 993 770 595 сўм маблағни даъвогарнинг ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажати ёинки жавобгар
мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд
мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан даъвогар қилган
ёки қилиши лозим бўлган харажатлар натижасида вужудга келган деб,
шунингдек даъвогар ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромади (бой берилган фойда) деб ҳисоблаб
бўлмайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқоридагиларга кўра, суд 4 993 770 595 сўм маблағни жавобгар
томонидан даъвогарга нисбатан етказилган зарар деб ҳисоблаб бўлмаслиги
боис, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишнилозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги, суд харажатлари
олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига
99 875 411,9 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л ад и:
Даъво аризасиниқаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “GULIS N
D D QURILIS ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан республика бюджетига 99 875 411,9 сўм давлат божи
ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар
“GULIS N
D D QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков